Шанхайда Алишер Навоийга ҳайкал ўрнатилди
XS.UZ
Ўзбекистонда корейс миллатига мансуб юртдошларимиз истиқомат қилаётганининг 80 йиллигига бағишланган тантанали маросим иштирокчиларига Одамларнинг бунёдкорона меҳнатини қадрлаб, уларга муносиб турмуш шароити яратиш — энг муҳим вазифамиздир Ўзбекистон — Корея Республикаси: Икки томонлама муносабатлар тараққиётида янги босқич Асосий Қонунимиз тарихига бағишланган кўргазма Жамоатчилик назоратининг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланмоқда Истиқлолимиз ва истиқболимиз тимсоли «Менинг маҳалламда жиноят содир бўлмаслиги керак» www.mudofaa.uz сайти ишга тушди Президент қарори: Ўзбек миллий мақом санъати маркази ташкил этилади Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида Шавкат Мирзиёев Мун Чжэ Иннинг таклифига биноан 22-25 ноябрь кунлари давлат ташрифи билан Корея Республикасида бўлади Бош прокуратура қошида Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази ташкил этилади Ўзбeкистон ва Грузия сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказди Шавкат Мирзиёев навбатга ёзилиш учун электрон тизим жорий қилинган оилавий поликлиникага борди Шавкат Мирзиёев: ҳар бир маҳалладаги профилактика инспектори ўрнига уч нафар энг профессионал ходим саралаб олиб бириктирилади Энди электр таъминоти корхонаси вакилини онлайн чақириш мумкин Тошкент шаҳрининг ҳар бир туманида 10 тадан сузиш ҳавзаси қурилиши мумкин Президент Сергели туманидаги 55-сонли мактаб фаолияти билан танишди Президентга Хусусий уй-жойларга хизмат кўрсатувчи профессионал бошқарув компанияси фаолияти ҳақида маълумот берилди ЖССТ экспертлари силга қарши курашиш бўйича Ўзбекистон тажрибасини юқори баҳолашди Шавкат Мирзиёев: бу уйларни бировларга кўз-кўз қилиш учун эмас, аҳоли манфатларини ўйлаб бунёд этмоқдамиз Наманганда ўтказилган бўш иш ўринлари ярмаркасида 135 фуқаро ишли бўлди Шавкат Мирзиёев Сергели туманига ташриф буюради Президент қарори: ЎзМУда “Таэквондо ва спорт фаолияти” факультети ташкил этилади Президент фармони: 2018 йил 1 январдан бошлаб истеъмол қилинадиган сув учун олдиндан ҳақ тўланади Президент қарори: алоҳида иқтидор талаб этиладиган муайян соҳаларга тест синовлари бекор қилинди Маҳаллийлаштириш дастури самаралари Ўзбекистон — умумий уйимиз Осойишталик учун курашиш керак Ислом — тинчлик ва эзгулик дини
  • 15 Март 2017

Шанхайда Алишер Навоийга ҳайкал ўрнатилди

Хитойнинг йирик шаҳарларидан бирида, Шанхай университетининг марказий майдонида буюк ўзбек шоири ва мутафаккири Алишер Навоий ҳайкали ўрнатилди.

Унинг очилишига бағишланган маросимда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон Бадиий академияси вакилларидан иборат мамлакатимиз делегацияси, Хитойнинг Шанхай ва бошқа университетлари раҳбарияти, ўқитувчи-профессорлари, Хорижий давлатлар билан дўстлик уюшмаси, етакчи таҳлилий марказлар ходимлари, жамоатчилик вакиллари, талабалар ҳамда журналистлар қатнашди.

Бронзадан ишланган 3 метрлик улуғвор ёдгорликка гранитдан ясалган махсус супа ва унинг атрофида йўлаклар барпо этилгани йиғилганлар таҳсинига сазовор бўлди. Таъкидлаш жоизки, кўп миллионли аҳоли истиқомат қиладиган мазкур улкан шаҳарда дунёнинг кўплаб буюк шахсларига ёдгорлик бюст кўринишида ўрнатилган, Алишер Навоийга эса бор бўй-бастини намоён этган улкан ҳайкал қад ростлади.

Тадбирда сўзга чиққан Шанхай университети партия қўмитаси котиби Ло Хунцзе ўзбек халқининг Шарқ мамлакатлари ҳамда бутун дунё маданий меросига қўшган ҳиссасининг ёрқин ифодаси бўлган Алишер Навоий шахсига олий ўқув юрти ҳудудида ҳайкал ўрнатилишидан беҳад мамнунлигини изҳор қилди.

— Бу хитойликларнинг ўзбек халқига, унинг адабиёти ва санъатига улкан ҳурматининг намунасидир. Буюк Ипак йўлининг чорраҳасида жойлашган Ўзбекистон замини дунёга замонавий цивилизациянинг шаклланишига ўзининг улкан ҳиссасини қўшган кўплаб даҳо шахсларни берган, — деди Л. Хунцзе. — Ўзбек халқининг буюк фарзанди бўлмиш Алишер Навоий дунё адабиётида ўчмас из қолдирди. Давлат бошқарувида нуфузли лавозимни эгаллаб тураркан, у илм-фанни қўллаб-қувватлади, ўсиб келаётган авлоднинг таълим олишига хизмат қилди, унинг мислсиз гўзал назмий асарлари эса Шарқ шеърияти тарихида янги даврни бошлаб берди. Навоий достонларида кўтарилган ғоялар ҳамда қарашлар орадан асрлар ўтган бўлишига қарамай, ўз долзарблигини ҳамон йўқотмаган.

— Биз ўзбек адабиёти даҳо вакилининг ҳайкали шаҳримиз марказида жойлашган университетимиз майдонида виқор билан туриши ва унга ҳар куни 40 мингдан зиёд талаба ҳамда ўқитувчиларнинг назари тушишидан фахрланамиз, — деди Шанхай университети ҳузуридаги Ўзбекистон билан тадқиқот ва таълим алмашинуви маркази директори Яо Симин. — Келгусида ҳар йили 9 февраль куни ана шу ёдгорлик олдида Алишер Навоий таваллуди куни нишонланади.

Хорижий давлатлар билан дўстлик уюшмаси вице-президенти Жин Ингнинг фикрига кўра, Алишер Навоий ўзбек мумтоз адабиёти тарихида муҳим ўрин эгаллайди.

— Навоий ижоди ўз даври шеъриятини сифат жиҳатидан янги даражага кўтарди. Бугунги кунда ҳам унинг бадиий мероси мутахассислар томонидан катта эътибор билан ўрганилмоқда. Хусусан, Хитойда Алишер Навоий шахсига қизиқиш ортиб бораяпти, Шанхай шаҳрида атоқли мутафаккирга ўрнатилган ҳайкал бунинг яққол тасдиғидир.

«Жаҳон» АА.

Шанхай