XS.UZ
Ўзбекистон — Қозоғистон: азалий дўстлик ва стратегик шерикликка асосланган ҳамкорликнинг янги босқичи Спортчи қизларга — Президент совғалари Қозоғистонда Ўзбекистон саноатининг салоҳияти намойиш этилди Маҳаллийлаштириш: Имконият ва истиқбол Асосий мақсад — таълим сифати ва самарадорлигини ошириш Битирувчиларга имтиёзли кредитлар Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олди олинмоқда Сен борсан — мен борман, биз бормиз, Ватан... Меҳр-оқибат ва эзгулик айёми Буюк алломага эҳтиром Замонавий корпоратив бошқарув усуллари бизнесни самарали ташкил этиш гаровидир Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига Фаровон ҳаёт, шоду хуррамлик ва укроналик Хорижлик дипломатлар Ўзбекистон халқини Наврўз байрами билан қутладилар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлиси тўғрисида ахборот Ҳамжиҳатлик, бағрикенглик ва эзгулик ифодаси Журналистлик фаолияти истиқболи ва қонунчилик Ҳамкорлик учун қулай марказ «Қучоқ очиб халқ ичига борайлик...» Ўзбекистон халқига Наврўз табриги Бахтли-саодатли халқимизнинг энг қадимий ва файзли байрами Ўзбекистон ва Россия Президентлари бир-бирларини қутладилар Ўзбекистон ва Ҳиндистон Президентлари бир-бирларини қутладилар Ерик Утембаев: тинчлик, бирдамлик ва эзгулик айёми МДҲда энг бахтли мамлакат «Бу дамки эсиб насими наврўз...» Меҳр-мурувват ва ҳамжиҳатлик тимсоли Янги корхона иш бошлади Таъсис конференциялари ўтказилмоқда Қонун ижодкорлиги ва назорат-таҳлил фаолияти депутатлар диққат марказида
  • 10 Март 2017

Дўст бошга иш тушганда билинади

Ўзбекистон Тожикистонга инсонпарварлик ёрдами кўрсатди.

2017 йилнинг дастлабки ойлари Тожикистон учун ниҳоятда серёғин келди. Пировардида январь — февраль ойларида мамлакатнинг тоғли ҳудудларида катта қор кўчкилари рўй берди. Бундай аянчли ҳодиса бутун мамлакат ҳудудида 500 маротабадан зиёд қайд этилди. Афсуски, табиий офат оқибатида нафақат иқтисодий зарар кўрилди, балки қор кўчкилари инсонларнинг ҳалок бўлишига ҳам олиб келди.

Тожикистоннинг яқин қўшниси ҳамда биродар давлат бўлган Ўзбекистон табиий офат оқибатларини бартараф қилишга кўмак кўрсатиш юзасидан ушбу мамлакат ҳукуматининг мурожаатига биринчилардан бўлиб муносабат билдирди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига мувофиқ, қисқа муддатда 60 тоннадан зиёд ҳажмдаги инсонпарварлик ёрдами юклари ҳозирланди ва Тожикистонга юборилди.

Озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармон ҳамда тиббиёт буюмлари, қурилиш материаллари, кўмир, иссиқ кийим ва биринчи эҳтиёж учун зарур бўлган бошқа товарлардан иборат инсонпарварлик ёрдами ортилган юк машиналари 7 март куни эрта тонгда Тожикистон билан чегарадош бўлган Сурхондарё вилоятининг Узун туманига етиб келди.

Бу ерда республикамиз делегациясини Узун тумани ҳокимлиги вакиллари, таълим муассасалари ходимлари, ёшлар ҳамда меҳнат фахрийлари кутиб олди. Улар Ўзбекистон раҳбарияти қўшни мамлакатга ёрдам кўрсатиш юзасидан ўз вақтида қарор қабул қилгани ва бу ташаббуснинг долзарб эканлигини қайд этишиб, делегация аъзоларига оқ йўл тилаб қолдилар.

“Сариосиё” чегара пунктидан ўтганидан сўнг Ўзбекистон делегацияси Тожикистоннинг чегара ҳудудида жойлашган Турсунзода шаҳрига етиб келди. Мамлакатимиз делегациясини Тожикистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар қўмитаси раиси Рустам Назарзода, мамлакатнинг қатор вазирлик ҳамда идоралари вакиллари, Ўзбекистоннинг Тожикистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Шоқосим Шоисломов кутиб олди. Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилганидан сўнг инсонпарварлик юклари ортилган машиналар карвони пойтахт шаҳар — Душанбега қараб йўл олди.

Мазкур юклар Душанбедаги белгиланган манзилга етказилгач, журналистлар учун қисқача брифинг бўлиб ўтди.

Оммавий ахборот воситалари вакиллари олдида сўзга чиққан юртимиз делегацияси раҳбари, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари Комил Арипов мамлакатимизнинг бу кўмаги қўшни давлатга қийин вазиятларда кўрсатилган биринчи инсонпарварлик ёрдами эмаслигини, бундан бир неча йил муқаддам ҳам республикамиз Тожикистонга қурилиш материаллари, дори-дармон, озиқ-овқат ҳамда бошқа товарлардан иборат инсонпарварлик юкларини тақдим қилганини қайд этди. К. Арипов таъкидлаганидек, бу Ўзбекистоннинг минтақадаги қўшниларига ёрдам қўлини чўзишга ҳамиша тайёр эканлигидан далолат беради.

Ўз навбатида, Тожикистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар қўмитаси раиси Рустам Назарзода табиий офатдан жабрланганларга кўмак кўрсатиш юзасидан Душанбе минтақанинг қатор давлатларига ҳамда халқаро ташкилотларга мурожаат қилганини билдирди. Унинг айтишича, Ўзбекистон биринчилардан бўлиб ўз қўшнисига ёрдам қўлини чўзди.

— Тожикистон ҳукумати номидан ўз вақтида кўрсатилган мазкур ёрдам учун Ўзбекистон ҳукумати ва раҳбариятига миннатдорлик билдираман, — дея баёнот берди Р. Назарзода. — Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда бошқа идораларининг жонкуярлиги туфайли инсонпарварлик юклари Тожикистонга ўз вақтида етказиб берилгани алоҳида эътирофга сазовордир. Қадрли ўзбек дўстларимиз, раҳмат сизларга!

Ш. ТУРҒУНБОЕВ,

«Жаҳон» АА 

махсус мухбири.

Тошкент — Душанбе — Тошкент

(Муаллиф олган сурат)

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган