Ўзбекистон имкониятлари Бельгияда намойиш этилди
XS.UZ
Президент қарори: Ўзбек миллий мақом санъати маркази ташкил этилади Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида Шавкат Мирзиёев Мун Чжэ Иннинг таклифига биноан 22-25 ноябрь кунлари давлат ташрифи билан Корея Республикасида бўлади Бош прокуратура қошида Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази ташкил этилади Ўзбeкистон ва Грузия сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказди Шавкат Мирзиёев навбатга ёзилиш учун электрон тизим жорий қилинган оилавий поликлиникага борди Шавкат Мирзиёев: ҳар бир маҳалладаги профилактика инспектори ўрнига уч нафар энг профессионал ходим саралаб олиб бириктирилади Энди электр таъминоти корхонаси вакилини онлайн чақириш мумкин Тошкент шаҳрининг ҳар бир туманида 10 тадан сузиш ҳавзаси қурилиши мумкин Президент Сергели туманидаги 55-сонли мактаб фаолияти билан танишди Президентга Хусусий уй-жойларга хизмат кўрсатувчи профессионал бошқарув компанияси фаолияти ҳақида маълумот берилди ЖССТ экспертлари силга қарши курашиш бўйича Ўзбекистон тажрибасини юқори баҳолашди Шавкат Мирзиёев: бу уйларни бировларга кўз-кўз қилиш учун эмас, аҳоли манфатларини ўйлаб бунёд этмоқдамиз Наманганда ўтказилган бўш иш ўринлари ярмаркасида 135 фуқаро ишли бўлди Шавкат Мирзиёев Сергели туманига ташриф буюради Президент қарори: ЎзМУда “Таэквондо ва спорт фаолияти” факультети ташкил этилади Президент фармони: 2018 йил 1 январдан бошлаб истеъмол қилинадиган сув учун олдиндан ҳақ тўланади Президент қарори: алоҳида иқтидор талаб этиладиган муайян соҳаларга тест синовлари бекор қилинди Маҳаллийлаштириш дастури самаралари Ўзбекистон — умумий уйимиз Осойишталик учун курашиш керак Ислом — тинчлик ва эзгулик дини Республика олий таълим муассасалари бакалавриатига кириш тест синовларини ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида Сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати кўрсатиш соҳасида тўлов интизомини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети таркибида “Таэквондо ва спорт фаолияти” факультетини ташкил этиш тўғрисида Манфаатли ҳамкорлик алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама этилди Рустам Жангабоевга Президент совғаси – “Nexia” автомобилининг калити топширилди Термизда Афғонистон фуқароларини ўқитиш маркази очилади Самарқандда замонавий стандартларга мос туристик автобуслар ишлаб чиқарилади Самарқандда “Volkswagen” машиналари ишлаб чиқарилади
  • 03 Март 2017

Ўзбекистон имкониятлари Бельгияда намойиш этилди

Фламанд инвестиция ва туризм агентлигида (ФИТА) Ўзбекистоннинг иқтисодий, сармоявий ҳамда сайёҳлик салоҳиятига бағишланган бизнес анжуман бўлиб ўтди. Тадбир Валлония экспорт ва сармоя агентлиги (ВЭСА) ҳамда мамлакатимизнинг Бельгиядаги дипломатик ваколатхонаси ҳамкорлигида ташкил этилди.

Унда Бельгия ва Европанинг йирик компаниялари, ФИТА ҳамда ВЭСА таркибига кирувчи корхоналар ва ишбилармон доиралар вакиллари қатнашди. 

Таъкидлаш жоизки, мазкур агентликлар Бельгияда халқаро иқтисодий муносабатларни йўлга қўйиш ва ривожлантиришда муҳим ўрин эгаллайди ҳамда ушбу мамлакатнинг иқтисодий ҳаётини мустаҳкам боғлаб турувчи идоралар тармоғига эгадир.

Тадбир иштирокчилари Ўзбекистонда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар самаралари, мамлакатга сармоя киритиш ва бизнес юритиш учун яратилган қулай имкониятлар билан таништирилди. Шунингдек, Ўзбекистон эркин иқтисодий зоналарида 2017 — 2019 йилларга мўлжалланган сармоявий лойиҳаларни амалга ошириш учун 1 миллиард АҚШ долларидан зиёд маблағ йўналтирувчи инвесторларга бериладиган солиқ имтиёзлари ҳамда бошқа енгилликлари ҳақида батафсил маълумотга эга бўлдилар.

Анжуманда сўз олган ФИТАнинг бош ижрочи директори Клер Тиллекаертс хоним агентлик Ўзбекистон билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришга муҳим эътибор қаратишини таъкидлади.

— Ўзбекистон иқтисодиётининг қарийб 8 фоизга тенг барқарор ўсиши Бельгия компаниялари вакилларининг мамлакатингизни сармоявий ҳамкорлик учун муносиб шерик сифатида танлашларида ишонч уйғотади, — деди К. Тиллекаертс хоним. — Мамлакатда тадбиркорликни ривожлантириш, хусусан, қўшимча эркин иқтисодий зоналар барпо этиш, сармояларни ҳимоя қилиш, ушбу соҳада янада шаффоф ва соддалаштирилган қоидаларни ўрнатишга оид қонунлар қабул қилиш орқали республикани жадал тараққий топтиришга катта эътибор қаратилмоқда.

Бельгия ишбилармон доиралари Ўзбекистон билан ҳамкорлик бўйича прагматик ҳамда конструктив ёндашувга эга ва қўшма лойиҳаларда янада фаолроқ иштирок этади. 2016 йилда мамлакатларимиз ўртасидаги маҳсулот айирбошлаш ҳажми 5 фоиз ўсди. Бу Ўзбекистон бозорига катта қизиқиш ҳамда ўзаро алоқаларни кенгайтиришнинг фойдаланилмаётган улкан имкониятлари мавжудлигидан далолатдир.

Шу муносабат билан ФИТА келгусида ҳам бельгиялик тадбиркорларга ўзбекистонлик шериклари билан самарали ҳамкорликни ривожлантиришлари учун кўмаклашишга ва хизмат кўрсатишга тайёрдир.

Осиё Тараққиёт банки (ОТБ)нинг Европа мамлакатлари бўйича минтақавий директори ўринбосари Сабясачи Митра ўз маърузасида банкнинг Ўзбекистонга муносабатидаги стратегиясининг муҳим жиҳатларига эътибор қаратди.

— Бизнинг Ўзбекистон билан ҳамкорлигимиз учта асосий йўналишдан иборат. Бу — иқтисодиётни ижтимоий йўналтирилган ҳолда ривожлантириш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида барқарор ҳолатга эришиш ҳамда аҳоли турмуш даражасини ошириш мақсадида минтақавий алоқа масалаларидир. Бундан ташқари, биз экология, таълим, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги, молия тармоғини тараққий топтириш каби стратегик минтақавий лойиҳаларни амалга ошириш борасида ҳам ҳамкорлик қиламиз.

2016 йил якунларига кўра, ОТБ Ўзбекистондаги бизнес лойиҳаларга грант ва кредит сифатида 1,6 миллиард АҚШ доллари миқдорида маблағ йўналтирди. Ўзбекистон билан ОТБ ўртасида алоқалар йўлга қўйилган 1995 йилдан бошлаб эса республикага ажратилган кредитлар ҳажми 5,14 миллиард АҚШ долларини ташкил этди.

Ўзбекистон билан келгусидаги ҳамкорлигимиз хусусий тармоқни мобиллаштириш ҳамда саноатни ривожлантириш, шунингдек, шаҳар ва қишлоқ ўртасидаги тафовутни барҳам топтиришга қаратилади.

“Intraco” агросаноат компаниясининг бизнесни ривожлантириш бўйича директори Йохан де Бекер Ўзбекистонда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ўзгаришларни алоҳида эътироф этди. Хусусан, у Жиззах вилоятида ўз компанияси томонидан қиймати қарийб 2 миллион АҚШ долларига тенг бўлган замонавий паррандачилик мажмуаси лойиҳасининг ҳаётга муваффақиятли татбиқ қилинганини ижобий баҳолади.

— Мамлакат ички истеъмол бозоридаги талабнинг ортиб бораётганини ҳисобга олган ҳолда, компаниямиз ўзбекистонлик ҳамкорлар билан 2017 йилда паррандачилик соҳасида умумий қиймати 3 миллион АҚШ долларига тенг бўлган яна бир янги лойиҳани ишга туширишни режалаштирмоқда, — деди у, жумладан. — Сиёсий барқарорлик, иқтисодиётнинг жадал ўсиши, юқори малакали ёш кадрларнинг мавжудлиги ва ривожланган инфратузилмага эгалиги Ўзбекистоннинг хорижий сармоядорлар учун жозибадорлиги ошишида муҳим омиллардир, деб ҳисоблайман. Биз ушбу мамлакат билан узоқ муддатли ҳамкорликни, хусусан, янги сармоявий лойиҳалар ижросини таъминлаш орқали мустаҳкамлаш йўлида собит эканимизни таъкидлашни истардим.

Ўз навбатида, “Michel Van De Wiele” компаниясининг халқаро бизнес бўйича директори Люк Коенграхт ҳам тадбир меҳмонларига Ўзбекистон бозоридаги муваффақиятли фаолияти ҳақида гапириб берди.

— Биз 2003 йилдан буён Самарқанд, Бухоро, Жиззах, Навоий ва Тошкентда гиламдўзлик корхоналарини ташкил этиш ҳамда уларни модернизациялаш лойиҳалари билан шуғулланиб келамиз. Ўзбекистон иқтисодиётининг изчил ривожланиши аҳоли фаровонлигининг ўсишига хизмат қилмоқда. Мамлакатда юқори қийматга эга гилам маҳсулотларига бўлган талабнинг ошиши ҳам буни тасдиқлайди.

Ўзбекистонда шакллантирилган сармоявий муҳит, саноатни модернизациялаш ва замонавий технологик ускуналар билан таъминлаш борасида қабул қилинган чора-тадбирлар алоҳида диққатга сазовор.

Музокаралар чоғида қатнашчилар ўзбекистонлик шериклар билан ҳамкорликни янада ривожлантиришга катта қизиқиш билдиришди. “Жаҳон” ахборот агентлиги мухбири уларнинг айримлари билан суҳбатлашди.

 

Доминик ТУРНИЕ, Валлония экспорт ва сармоя агентлигининг Шарқий Европа ва МДҲ мамлакатлари билан ҳамкорлик бўйича директори:

— Ўзбекистоннинг иқтисодий муваффақиятлари алоҳида эътиборга сазовордир. Қулай сармоявий муҳит ҳамда тадбиркорлар учун бериладиган имтиёзлар Европа мамлакатларидан ҳамкорлар жалб қилишда муҳим аҳамият касб этади.

Агентлигимиз мамлакатингизнинг тегишли компаниялари билан алоқаларни ривожлантириш мақсадида Фламанд инвестиция ва туризм агентлиги ҳамкорлигида шу йилнинг март ойида Тошкентга Бельгия компанияларининг иқтисодий миссияга эга бўлган сафарини амалга оширишни мўлжалламоқда.

Делегация Ўзбекистоннинг бир қатор компаниялари, вазирлик ҳамда идоралари вакиллари билан учрашувлар ўтказиш, мамлакатда ишбилармонлик муҳитини янада либераллаштиришга йўналтирилган чора-тадбирлар бўйича фикр алмашишни режалаштирган.

 

Аркади РОУДАСЕВ, “HACO NV” компанияси бош менежери:

— Ўзбекистон бозори жуда манфаатли ва истиқболли ҳисобланади. Биз ўзбекистонлик шерикларимиз билан ўзаро фойдали ҳамкорликни йўлга қўйишга тайёрмиз.

1965 йилда ташкил топган компаниямиз металлни қайта ишлаш ускуналарини таъмирлаш ҳамда уларга хизмат кўрсатиш, гидравлика таркибий қисмларини ишлаб чиқариш билан шуғулланади. Ҳозирги кунда биз ўз ускуналаримизнинг 95 фоизгача бўлган қисмини дунёнинг 45 та давлатига экспорт қиламиз ва ушбу соҳада етакчилардан бири ҳисобланамиз.

Ўзбекистонда мустақиллик йилларида темир йўл орқали юк ташиш соҳасида амалга оширилган катта ўзгаришлар, мазкур тармоқни ривожлантириш борасидаги саъй-ҳаракатлар, шунингдек, мамлакатингизда бизнес юритиш учун яратилган қулай муҳит бизда катта қизиқиш уйғотмоқда.

«Жаҳон» АА. 

Брюссель

 

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР