XS.UZ
Фракцияларда долзарб қонун лойиҳалари кўриб чиқилди Ислом дини бизни эзгулик ва тинчликка, асл инсоний фазилатларни асраб-авайлашга даъват этади Замонавий қурилмалар ва интерактив хизматлар Ҳаракатлар стратегияси: дастлабки натижалар халқимиз ҳаётида намоён бўлмоқда Жаҳон жамоатчилиги Ўзбекистонда кечаётган ўзгаришларни юксак баҳоламоқда Россия Федерацияси делегацияси Самарқандда Тиббий-илмий янгиликлар ва истиқбол Мурожаатлар ижроси бўйича батафсил ахборот берилди Келажак тараққиётимизнинг муҳим омили Тинчлик — энг улуғ неъмат Биохилмахилликни асраш Илғор тажрибалар оммалаштирилаяпти Ҳарбий спортчилар: «Муваффақиятларимиз — жонажон Ватанимизга чексиз меҳр-муҳаббатимиз ифодаси» Вакилларимизнинг муносиб иштироки Яна бир нуфузли мусобақа Маърифат чароғбони Ўзбекистон Республикаси Президентининг АҚШга ташрифи самарали бўлди Ўзбекистон — АҚШ бизнес форуми Россия Федерацияси делегацияси ташрифи Ўзбекистон — дунё нигоҳида Тараққиёт ва фаровонлик йўлида Орол фожиаси — глобал муаммо Бюрократик тўсиқлар барҳам топмоқда Яхши қўшничилик ва мустаҳкам дўстлик ифодаси Ватан тақдирига дахлдорлик Кенг имконият ва соғлом рақобат савдо-иқтисодий алоқалар мустаҳкамланишига хизмат қилади Тарбия оиладан бошланади Харидоргир маҳсулотлар сири нимада? Бурчга содиқлик қасамёди Ўзбек кураши Осиё ўйинлари дастурига расман киритилди
  • 03 Март 2017

Нархларда акс этаяпти

Германия федерал статистика бюроси (Destatis) маълумотларига кўра, мамлакатда инфляция даражаси тобора ошиб бораяпти.

Агар 2016 йилнинг декабрь ойида бу борадаги кўрсаткич 1,7 фоизни ташкил қилган бўлса, жорий йил бошида 1,9, февралга келиб эса 2,2 фоизга етди. Ушбу ҳолат бозордаги нархларда яққол ўз ифодасини топмоқда. Жумладан, озиқ-овқат маҳсулотлари, хизмат кўрсатиш ва маиший техника воситалари баҳоси 1,3 — 7,2 фоиз атрофида кўтарилган.

“Бундесбанк” раҳбари Йенс Вайдман, умуман, бу йил евроҳудудда инфляция даражаси анча юқори бўлиши кутилаётганини билдирди.

Ярим йилдаги ўзгариш

Шу йилнинг январида Японияда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми аввалги ойдагига нисбатан 0,8 фоиз пасайди.

Бундай натижа сўнгги ярим йил ичида илк бор қайд этилди, дейилади “Евроньюс” телеканали хабарида. Мисол учун, транспорт ускуналари тайёрлаш кўрсаткичи 4,7 фоиз тушиб кетган. Бироқ енгил автомобиллар ишлаб чиқаришда ўсишга эришилди.

Манбада саноатдаги салбий ўзгаришга сабаб бўлган омиллар хусусида аниқ гап айтилмаган.

«Яшил транспорт»ни оммалаштириш акцияси

Австрияда “яшил транспорт” воситалари — электр энергияси ва водородда ҳаракатланадиган автомобилларга қизиқишни кучайтириш мақсадида 2017 йилнинг 1 мартидан эътиборан янги дастур ҳаётга татбиқ этилди.

Гап шундаки, эндиликда бундай турдаги машиналарни харид қилганлар чегирмадан фойдаланишлари мумкин. Акция қиймати 50 минг еврогача бўлган транспорт воситалари учун амал қилади. Масалан, гибрид двигателли автоуловларни сотиб олган киши 1,5 минг, электромопед ёки электромотоцикл харид қилган одам 750 евро ҳажмида рағбатлантирилади.

Жорий йил охирига қадар давом этадиган ушбу дастур ташаббускорлари Австрия транспорт, инновация ва технологиялар, Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазирликлари бўлиб, уларнинг эзгу саъй-ҳаракатини автомобилсозлар ҳамда автодилерлар бажонидил қўллаб-қувватламоқда.

Мураббийнинг кутилмаган қарори

Дунёга машҳур футбол клубларидаги ҳар қандай янгилик дарров омма эътиборини тортади.

“Барселона” жамоаси (Испания) бош мураббийси Луис Энрикенинг ҳеч кутилмаганда ёзда ўз лавозимини тарк этишга қарор қилгани шу кунларда спорт оламидаги энг шов-шувли хабарлардан бири бўлиб турибди.

— Мен бу борада жуда узоқ ўйладим. Қарор қабул қилиш осон бўлмади. Аммо кетиш вақти келди. “Барселона”да мураббий сифатида кечирган уч йилим унутилмас онларни туҳфа этди, — деди Луис Энрике.

Ушбу мутахассис Каталония клубини 2014 йилдан буён бошқариб келади. Ўтган давр мобайнида у “Барселона” билан икки каррадан мамлакат чемпионлиги ва кубогини, шунингдек, Испания Суперкубоги, Европа чемпионлар лигаси, УЕФА Суперкубоги ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионлигини қўлга киритган.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+