XS.UZ
Тадбиркорликни ривожлантириш, имкониятлардан тўла фойдаланиш халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришга хизмат қилади Ихтисослаштирилган тиббий ёрдам сифати тубдан яхшиланади Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари кенгаймоқда Маҳалла — халқчил институт Ҳаракатлар стратегияси: жамоатчилик ва оавнинг иштироки Фуқаролар осойишталиги кафолатларини кучайтириш — замон талаби Муаммоларни ҳал этишнинг самарали омили Барқарорлик пойдевори Ёшлар гиёҳвандликка қарши «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат асносида Шарқнинг ҳақиқий гўзалликларини кашф этасиз» Мўъжизакор ўсимлик Китобга боғланган кўнгил Полвонларимиз муваффақияти Ўн минг йиллик битиклар Маҳаллий экспорт қилувчи ташкилотларни янада қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий фаолиятни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Кўп томонлама ҳамкорлик истиқболлари Истиқлол саодати ва шукрона Кичик бизнес салоҳияти рақобатдош маҳсулотлар ишлаб чиқаришда яққол намоён бўлмоқда ЎзХДП қатъий позициясини белгилаб олди Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш қамрови янада кенгаяди Ўзбекистонлик ишбилармонлар Швейцарияда Оқибати аянчли иллат Хусусий сектор ривожига сармоялар Молиявий саводхонлик нима? Яхши ниятлар, эзгу амаллар Фарҳодбек — жаҳон чемпиони Спортда мухлисларни қувонтирадиган натижалар бўлади Олдини олган афзал Ипак саноатининг довруғи қачон тикланади? Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг фан ва техника, адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги Давлат
  • 02 Март 2017

Ашхободда «Ravon»нинг тақдимоти бўлиб ўтди

Туркманистон пойтахтида Ўзбекистон автомобиль саноатининг янги намунаси — “Ravon”нинг тақдимоти ўтказилди.

“Туркман — Ўзавто” қўшма корхонаси томонидан Ўзбекистоннинг ушбу мамлакатдаги элчихонаси ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда Туркманистон вазирлик ҳамда идоралари, Ашхободда аккредитациядан ўтган дипломатик корпус ва халқаро ташкилотлар ҳамда ишбилармон доиралар вакиллари, кенг жамоатчилик ва ОАВ ходимлари қатнашди.

Йиғилганлар эътиборига Ўзбекистоннинг саноатлашган-инновацион иқтисодиётни ривожлантириш борасида эришган ютуқлари мамлакатимизда йўлга қўйилган автомобилсозлик саноати мисолида очиб берилди.

Шунингдек, бугун юртимиз дунёнинг автомобиль ишлаб чиқарувчи 30 та йирик мамлакати клубига аъзо бўлган Марказий Осиёдаги ягона давлат ҳисобланиши алоҳида таъкидланди.

Тадбирда сўзга чиққанлар тармоқнинг Республика аҳолиси фаровонлигини оширишда тутган ўрни ҳақида тўхталиб, ушбу соҳа Ўзбекистон иқтисодиётидаги етакчи йўналишлардан бири саналиши ва юз минглаб фуқароларни иш билан таъминлаганини қайд этди. Хусусан, меҳмонлар эътибори Ўзбекистоннинг автосаноат тизимида 200 дан зиёд корхоналар фаолият юритиши, улар томонидан ишлаб чиқариладиган 20 дан ортиқ маҳсулот турларига дунёнинг турли мамлакатларида талаб юқори эканлигига қаратилди.

«Жаҳон» АА.

Ашхобод

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+