XS.UZ
Экспортчи корхоналар сони кўпаяди Бу галги ҳашар аввалгиларидан фарқ қилади Ноёб ва сара навлар Мирзачўл қовунлари довруғини дунёга ёймоқда Ёш оилалар ва қизлар билан ишлашда янгича ёндашув Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантириш ва янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида 2018-2019 йилларда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартибини такомиллаштиришга доир муҳим чора-тадбирлар тўғрисида Президент таълим тизимидаги ислоҳотларнинг бориши бўйича мажлис ўтказди Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини келгусида амалга ошириш Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди Ижод аҳлига юксак эътибор Мусиқий таълимда ўзибўларчиликка йўл қўйиб бўлмайди Болалик олами Биринчи Президентимизнинг эл-юртимиз равнақи йўлидаги буюк тарихий хизматлари ҳеч қачон унутилмайди Бағрикенглик — тинчлик ва тараққиёт асоси Судьяларга холис баҳо берилади Қаҳрамонлар — орамизда «Ўз билимим билан ўқишга кирдим» Маданият ва санъат ташкилотлари, ижодий уюшмалар ва оммавий ахборот воситалари фаолиятини янада ривожлантириш, соҳа ходимлари меҳнатини Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қиймати 50000 сўм бўлган пул белгиларини муомалага чиқариш тўғрисида Одамларни ҳаётдан рози қилиш —  ислоҳотларнинг асосий мезони Бир-бирлари томон ташланган навбатдаги муҳим қадам Ўзбекистон — Жанубий Корея: АКТ соҳасидаги алоқалар ривожланмоқда Қонун лойиҳалари муҳокамасида асосли таклифларга эътибор қаратилмоқда Бухоро — Лебап: Дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи Банкоматлардан нақд пул олиш имконияти яратилди Таълим ва маърифат — тинчлик ва бунёдкорлик сари йўл Юртдан-юртга, дилдан-дилга ўтгувчи мўъжиза, бу — санъат Ўзбекистон — чемпионлар Ватани
  • 24 Февраль 2017

Ўзбекистон тўқимачилик саноати имкониятлари Парижда намойиш қилинди

“Ўзбекенгилсаноат” АЖ, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти раҳбарияти ҳамда мамлакатимизнинг бир қатор тикувчилик корхоналари вакилларидан иборат Ўзбекистон делегацияси Парижда бўлиб ўтган “Premier Vision” ва “TexWorld” халқаро кўргазмаларида иштирок этди.

Мазкур тадбирлардан кўзланган асосий мақсад 2018 йилда газлама ҳамда трикотаж матолар рангларининг мажмуи, тузилиши ва услубларини белгилашдан иборатдир. Хусусан, дунёнинг 50 дан зиёд мамлакати вакиллари қатнашган “Premier Vision” кўргазмасида Италия, Франция, Германия, Испания ҳамда Туркия компанияларининг вакиллари модага доир асосий русум ва йўналишларни илгари сурдилар. Кўргазмада ранг-баранг либослар тикишга мўлжалланган турли андозалардаги материаллар ҳам кенг намойиш қилинди.

2018 йил учун тавсия этилган турли нақшинкор матолар орасидаги ўзбекона жило берилган адрасдан тайёрланган мавсумий либослар “Premier Vision” кўргазмаси меҳмонларда катта таассурот уйғотди. Соҳанинг таниқли мутахассис ва экспертлари эса нуфузи юқори либос намойишларидаги мунтазам иштирок ҳамда республикамизда ўзбек маданияти, санъати ва миллий анъаналари асосидаги мода индустриясининг тобора ривожланиб бораётгани бунда муҳим омил бўлганини алоҳида таъкидлашди.

1997 йилдан буён ҳар йили анъанавий равишда ўтказиб келинадиган “TexWorld” халқаро кўргазмаси, асосан, Европа ҳамда Осиё бозорлари учун мўлжалланган. Намойиш қилинган мато-газламалар мажмуи замонавий тўқимачилик ва трикотаж саноатида материалларнинг сифати, бўялиши ҳамда сўнгги ишлов берилишига устувор эътибор қаратилаётганини кўрсатди. Айни шу жиҳати билан ушбу тадбир Ўзбекистон тўқимачилик саноати бизнеси вакилларига ранглар мажмуини тўғри танлаш, сифатли бўяш, матоларга кўркамлик бағишлаш билан боғлиқ масалаларни чуқур таҳлил этиш имконини берди.

Кўргазмалар доирасида республикамиз делегациясининг Вьетнам, Ҳиндистон, Хитой, Туркия, Франция ва бошқа мамлакатлар компаниялари вакиллари билан учрашувлари бўлиб ўтди.

Шунингдек, Францияга сафар доирасида Ўзбекистон енгил саноати соҳаси вакиллари Париж Халқаро бичиш академияси президенти Жан-Филипп Воклер билан ҳам учрашдилар. Ўзаро мулоқот чоғида мамлакатимиздаги манфаатдор муассасаларнинг мазкур академия билан ҳамкорлик қилиши мумкин бўлган йўналишлари белгилаб олинди. Мазкур академия вакилларининг Ўзбекистонга сафарини ташкил этиш бўйича ҳам келишувга эришилди.

“Жаҳон” ахборот агентлиги учун берган интервьюси чоғида Жан-Филипп Воклер қуйидаги фикрларни билдирди:

— Биз ўз академиямизда Ўзбекистон делегациясини қабул қилганимиздан мамнунмиз. Мана, 30 йилдан ошдики, кийим-кечак моделлари усталарига малакали таълим бериб келаяпмиз.

Бугунги учрашувда Ўзбекистон тўқимачилик индустрияси учун кадрлар тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш соҳасидаги ўзаро ҳамкорликнинг истиқболларини муҳокама қилдик. Тажрибадан келиб чиққан ҳолда, мутахассислар таълимини Парижда, яъни академиямизда ва Тошкентда (илм даргоҳимиз ўқитувчилари Ўзбекистон пойтахтига боради) ташкил этишни таклиф қиламиз.

Биз тўқимачилик ҳамда тикувчилик саноати ривожини, шу жумладан, Ўзбекистон мода индустриясида рўй бераётган ўзгаришларни катта қизиқиш билан кузатиб борамиз. Ўз тажрибаларимизни ўзбек касбдошларимиз билан ўртоқлашишдан эса беҳад хурсандмиз. Негаки, ишончимиз комил, бу каби саъй-ҳаракатларимиз ўзбек либос-ларининг халқаро бозорларга чиқишига ёрдам беради.

«Жаҳон» АА.

Париж

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+