XS.UZ
Фанлар академияси фаолияти, илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Соғлом авлод — давлат ва жамият таянчи Аҳоли билан мулоқот ва амалий тажриба «Профилактика куни» тадбирлари бошланди Қулай инвестиция муҳити иқтисодиётимиз юксалишига хизмат қилмоқда «Олтин қалам»: Ижодий изланиш ва рағбат Тадбиркорларга янги имтиёз ва имкониятлар Журналистика соҳасида «Олтин қалам» XII Миллий мукофоти Маданият ва спорт соҳасида бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Ободлик ва фаровонлик кўзгуси Омбудсман 2016 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ахборотни депутатларга тақдим этди Ҳуқуқий тарғиботни амалга оширишнинг муҳим босқичи Дўстлик ва ҳамжиҳатлик тараннуми Мурожаатларга оид амалий қўлланма Йўл хўжалигини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон Президенти Россия Ҳукумати раисининг ўринбосарини қабул қилди Ҳукуматлараро комиссия мажлиси Устувор вазифалар белгилаб олинди Қишлоқ хўжалигини модернизациялаш Таълим-тарбия соҳасига янгича ёндашув — барқарор тараққиёт гарови Алломалар меросига юксак эҳтиром Ижодий ҳамкорлик ва  маданий учрашувлар Яхши сўз, хайрли ташаббус Туркманистон Президенти билан телефон орқали мулоқот Туркманистон Президенти билан телефон орқали мулоқот Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида Улуғ шоирга эҳтиром Боқий қадриятлар эъзози «Бундай юксак ишончни, албатта, оқлаймиз!» Қонун ҳужжатларини тарқатиш тизимини тубдан такомиллаштириш — давр талаби
  • 15 Февраль 2017

Замонавий Ўзбекистонда илм-фан ва унинг равнақи хорижлик экспертлар нигоҳида

Республикамизда илм-фанни ривожлантириш ва уни янги даражага олиб чиқишга қаратилаётган эътибор халқаро академик доиралар ҳамда хорижий мамлакатларнинг жамоатчилик ва илмий интеллигенция вакиллари томонидан ҳам кенг муҳокама этилмоқда.

Ўзбекистоннинг замонавий тараққиётидан яхши хабардор чет эллик экспертлар мавжуд салоҳиятдан самарали фойдаланиш бўйича юртимизда амалга оширилаётган саъй-ҳаракатларга юқори баҳо беришмоқда.

Қуйида хорижлик айрим мутахассисларнинг ушбу мавзу юзасидан баён қилган фикр-мулоҳазалари қаламга олинган.

Ханс-Йоахим КНАУПЕ, Берлин Халқаро иқтисодиёт академиясининг директори (ГФР):

— Замонавий шароитларда илмий-техникавий базани мустаҳкамлаш ва инновация лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш иқтисодиётни модернизациялаш ҳамда унинг халқаро рақобатдошлигини оширишнинг муҳим шарти эканлигини Ўзбекистонда жуда яхши билишади. Бундай мақсадларга эришиш учун республика ўзининг барча имкониятини ишга солишига ишончим комил. Янги ишланма ва ғоялар илгари сурилаётгани, бизнес юритиш борасида имтиёзлар берилаётгани ҳамда кўпгина қулайликлар яратилаётгани, илмий тадқиқот ишлари молиялаштирилаётгани, шубҳасиз, илм-фан ва таълим интеграциялашувининг чуқурлашишига ҳамда мамлакатда ишлаб чиқариш кўлами янада кенгайишига хизмат қилади.

Ўзбекистонда бу йўналишларга қаратилаётган эътибор, кўрилаётган чора-тадбирлар юқори баҳога лойиқдир. Биз республиканинг илмий-техникавий салоҳиятини мустаҳкамлашга ўз ҳиссамизни қўшишга тайёрмиз.

Вернер ФУРМАН, “Европа — Берлин” жамияти раиси (Германия):

— Ишончим комилки, Президент Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган стратегик аҳамиятга молик қатор ташаббусларнинг ҳаётга татбиқ этилиши мамлакатда ҳамма тармоқни янада юқори даражаларга олиб чиқишга кўмаклашади.

Шу ўринда Ўзбекистон раҳбарининг республика академик доиралар вакиллари билан бўлиб ўтган учрашуви алоҳида аҳамиятга эга эканлигини таъкидлаш жоиздир. Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, илм-фан давлат томонидан қўллаб-қувватланмаса, инновация лойиҳаларининг молиялаштирилиши бизнесга қарам бўлиб қолса, иқтисодий тараққиётга, халқ фаровонлигини оширишга эришиш мумкин эмас. Шу боис Ўзбекистон раҳбарининг олим ва мутахассислар ҳамда ишлаб чиқариш соҳаси вакиллари салоҳиятини бирлаштириш, имкониятлардан унумли фойдаланиш борасидаги интилишларини юқори баҳолаймиз. Бундай саъй-ҳаракатлар яқин истиқболда ўзининг ижобий натижаларини намоён этишига сира шубҳа қилмайман. Улар мамлакатнинг улкан интеллектуал салоҳияти равнақига кучли туртки беради.

Антонио Алонсо МАРКОС, Сан Пабло-Мадрид университети профессори (Испания):

— Ўзбекистонда илм-фанни янги даражага кўтаришга йўналтирилган ғоя-таклифлар давлатни янада юксалтириш нуқтаи назаридан жуда катта аҳамиятга эга.

Шунингдек, фақат илм-фан ва технологияларни илгари суриш билан чекланиб қолмаслик тўғрисидаги фикрни ҳам тўла қўллаб-қувватлайман. Халқ ўзининг тарихи, маданияти ҳамда анъаналарини билмоғи муҳим. Акс ҳолда, у миллийликдан мосуво бўлади. Агар мамлакатлар бир-бирининг тарихини чуқур билса, бугунги глобаллашган дунёда тинчлик ва ҳамкорлик мустаҳкамланади.

Ўз-ўзидан аёнки, билимлар алмашувини олиб бориш, бошқа мамлакатлар, хорижий илмий-тадқиқот марказлари билан қўшма тадқиқот ҳамда лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш жуда муҳимдир. Бу “Ноу-хау”ни биргаликда қўллаб-қувватлаш -мақсадларига ҳамоҳанг.

Рокко РАНТЕ, Лувр музейининг археологи (Франция):

— Жаҳондаги етакчи илмий-тадқиқот ва таълим марказлари билан алоқаларни ҳар томонлама ривожлантириш юзасидан мамлакатингиз раҳбари билдирган фикр-мулоҳазаларни кўп йиллардан буён ўзбекистонлик ҳамкасблар билан яқин ҳамкорликда иш олиб бораётган олим сифатида тўла маъқуллайман.

Республика раҳбарияти томонидан илм-фанни мустаҳкамлашга, бу борадаги халқаро ҳамкорликка қаратилаётган катта эътибор, шубҳасиз, мамлакатнинг инновация салоҳиятини юксалтиришга ҳамда янги илмий кашфиётларга хизмат қилади.

Ўзбекистон кўҳна маданиятга эга давлат, қадимги цивилизацияларнинг бешиги ва чорраҳаси ҳисобланади. Лувр музейидаги ислом санъати департаментининг археологлар гуруҳи дунёнинг бошқа етакчи илмий марказлари (Россия давлат -Эрмитажи, АҚШнинг Нью-Йорк университети) сингари Бухоро воҳасидаги йирик кўҳна марказларни ўрганиш борасида Ўзбекистон Фанлар академиясининг Археология институти билан кўп йиллик ўзаро манфаатли ҳамкорлик тажрибасига эга.

Бу йил ҳам минтақада бизнинг қўшма тадқиқотларимиз давом эттирилади. Ишончим комилки, қўлга киритажак илмий маълумотларимиз ва бой археология материаллари дунёнинг кўпгина илмий марказлари эътиборини янада кўпроқ ўзига жалб қилади. Улар Шарқ тарихини ўрганишга салмоқли ҳисса бўлиб қўшилишига ишончим комил.

«Жаҳон» АА.

 

 

Мазкур рукиндаги бошқа мақолалар: « Алишер Навоийнинг 576 йиллиги Токиода нишонланди

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган