XS.UZ
Аҳолига янада замонавий шароитлар яратиш бугунги кун талаби Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида Долзарб қонун лойиҳаларида фракция позицияси ифодаланди  Одамлар тиббий хизматдан мамнун бўлсин Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати кенгашининг мажлиси тўғрисида ахборот «Тақдирим, келажагим Ватан билан муштарак» Мобиль алоқа антенналари соғлиққа зарарлими? Маҳаллада кичик саноат ҳудуди Мақсад бир, ғоя бир, Ватан ягона Ота-она меҳри яна қайда бор? Мусаффо осмон узра ишончли парвоз Ўзбекистон Республикаси Президенти Қозоғистон Республикаси мудофаа вазирини қабул қилди Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалини ташкил этиш тўғрисида Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасини ташкил этиш тўғрисида Одамлар ички ишлар органининг ҳар бир ходимида ўз ҳимоячисини кўриши керак Мудофаа вазирлигида учрашув «Кейинги бекат»да ҳаёт манзаралари Бу муқаддас Ватанда азиздир инсон Инновация имкониятлари кенгаяди Ҳамкорликни мустаҳкамлаш зарур Ички туризм истиқболлари Экспортчи корхоналар сони кўпаяди Бу галги ҳашар аввалгиларидан фарқ қилади Ноёб ва сара навлар Мирзачўл қовунлари довруғини дунёга ёймоқда Ёш оилалар ва қизлар билан ишлашда янгича ёндашув Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантириш ва янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида 2018-2019 йилларда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартибини такомиллаштиришга доир муҳим чора-тадбирлар тўғрисида Президент таълим тизимидаги ислоҳотларнинг бориши бўйича мажлис ўтказди Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
  • 12 Январь 2017

Фойда бўйича тахмин

Жанубий Кореянинг электротехника воситалари ҳамда телекоммуникация технологиялари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган “Samsung Electronics” компанияси ўтган йилнинг тўртинчи чораги якунлари бўйича дастлабки прогнозини эълон қилди.

Унга кўра, ушбу даврда фойда ҳажми қарийб 50 фоиз ўсиб, 9,2 триллион вон (8 миллиард АҚШ долларига яқин)ни ташкил этиши кутилмоқда. Агар ушбу натижа амалий тасдиғини топса, бу 2013 йилнинг учинчи чорагидан бери қайд этилган энг юқори кўрсаткич бўлади. 

2017 йилда “Samsung Electronics” йиллик фойда миқдорини салкам 25 миллиард долларга оширишни кўзлаяпти.   

 

 Поездларни шамол ҳаракатлантиради

Жорий йилнинг 1 январидан эътиборан Голландияда поездлар шамол генератори ёрдамида ишлаб чиқарилаётган электр энергияси билан ҳаракатлана бошлади.

Бу ҳақда “Гардиан” нашри хабар тарқатди. Аслида ушбу янгиликни 2018 йилдан ҳаётга татбиқ этиш режалаштирилган эди. Аммо мутахассислар кўзда тутилган вазифани муддатидан аввал якунлашга эришдилар. 

Голландияда шамол кўп эсади. Шу боис, табиат инъомидан самарали фойдаланиш учун ушбу усулга ўтилди. Маълумотларга қараганда, битта шамол парраги бир соат давомида ишлаб чиқарган электр энергияси ҳисобига поезд деярли 200 километргача бўлган масофани босиб ўта олади. 

 

 “Олтин глобус” совриндорлари

Кино соҳасидаги нуфузли мукофотлардан бири — “Олтин глобус”нинг навбатдаги ғолиблари номи маълум бўлди. 

Тақдирлаш маросимида “Ла-Ла Ленд” фильми энг кўп номинацияга эга чиқди. Хусусан, мазкур картина “Энг яхши комедия ёки мюзикл”, “Энг яхши режиссёрлик иши”, “Энг яхши сценарий”, мусиқа ва оригинал қўшиқ йўналишларида мукофотларга лойиқ, деб топилди.

Бундан ташқари, “Ла-Ла Ленд”даги ижроси учун Райан Гослинг ва Эмма Стоун энг яхши актёр ҳамда актриса сифатида эътироф этилди.

“Энг яхши драматик фильм” номинацияси соврини “Ой нури” картинасига берилди. “Энг яхши драматик сериал” “Тож”га насиб қилди. “Жониворлар шаҳри” (Zootopia) мультфильми эса “Энг яхши анимацион фильм” учун аталган “Олтин глобус” билан тақдирланди.

 

Футбол мухлисларини қувонтирадиган қарор

ФИФА Кенгаши футбол бўйича жаҳон чемпионати қатнашчилари сонини 32 тадан 48 тага оширишга қарор қилди. 

Бу янгилик 2026 йилги мундиалда кучга киради. Ўз-ўзидан конфедерациялар учун ажратиладиган квоталар сони ҳам ўша йилдан бошлаб ўзгаради. Режага мувофиқ, Европа қитъасининг 16 та терма жамоаси жаҳон чемпионатида иштирок этади. Бу кўрсаткич Африкада 9,5 тани, Осиёда 8,5 тани, Жанубий ва Шимолий Америкада 6,5 тани ташкил қилади. Океания минтақасига битта алоҳида жой ажратилади.

 

Универсал пульт

АҚШда 25 мингта турли қурилмани бошқариш имкониятига эга пульт намойиш қилинди.

У 3,53 дюймли сенсорли дисплей, “Wi-Fi”, “Bluetooth” модуллари ҳамда такси буюртма қилинадиган илова дастури билан таъминланган. Мазкур инновация маҳсулоти ёрдамида телевизор ва бошқа ахборот-коммуникация технологиялари ҳамда маиший техника воситаларини ишлатиш мумкин. Қолаверса, пультдан термометр ва ҳаво намлигини ўлчовчи ускуна сифатида ҳам фойдаланса бўлади.

Хориж матбуоти хабарлари асосида тайёрланди.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган