XS.UZ
Халқимизнинг розилиги – барча ютуқ ва марраларимизнинг асосий манбаидир 2017 — 2019 йиллар даврида деҳқон бозорларини реконструкция қилиш ва уларнинг ҳудудида замонавий савдо мажмуалари қуриш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг тўққизинчи ялпи мажлиси тўғрисида ахборот Фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари кафолати кучайтирилмоқда Депутатлар ихтисослаштирилган тиббиёт марказларининг фаолиятини муҳокама қилдилар Атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида Ўзбекистон ва Польша Президентлари бир-бирларини қутладилар Халқимиз бунёдкорлик салоҳиятининг амалий ифодаси Замонавий кўприклар халқимиз фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилади Ёш мутахассисларга муносиб иш жойлари Кооперацион алоқалар кенгаймоқда Ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг юксак самаралари Дипломатлар шахматда беллашди Ишлаб чиқариш кластери инновацион иқтисодиётга ўтишнинг муҳим босқичидир Мавқеини мустаҳкамламоқда Сердаромад ва истиқболли соҳа Ўзбекистон Республикаси билан Қозоғистон Республикаси ўртасида стратегик шерикликни янада чуқурлаштириш ва аҳил қўшничиликни мустаҳкамлаш тўғрисида Автомобилни бошқармаслик учун имтиёз Япония киноси кунлари бошланди Қизилқумлик ёшларга туҳфа Келажак учун муҳим қўлланма Инсон ҳуқуқ ва манфаатлари кафолати профилактика инспекторлари фаолиятининг асосий мезонидир Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати тўққизинчи ялпи мажлисининг очилиши тўғрисида Савдо-иқтисодий алоқалар янада кенгаяди Президентимизнинг халқ қабулхоналари Фуқаролик жамияти институтлари ва ҳамкорлик Янги интерактив хизматлар Балиқчиликда вьетнам тажрибаси “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталари таҳририяти энг яхши мақола ва фотосуратлар танловини эълон қилади. “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталари таҳририяти энг яхши мақола ва фотосуратлар танловини эълон қилади.
  • 11 Январь 2017

Ўзбекистоннинг бой тарихий-маданий мероси ва улкан сайёҳлик салоҳияти Люксембургда тақдим этилди

Люксембургда Ўзбекистоннинг бой тарихий-маданий мероси ва улкан сайёҳлик салоҳиятининг тақдимоти бўлиб ўтди. Ушбу тадбир мамлакатимизнинг Бенилюкс давлатларидаги дипломатия ваколатхонаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Хусусий сайёҳлик ташкилотлари уюшмаси ва “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Тақдимот қатнашчилари республикамизнинг замонавий ривожланиши ва сайёҳлик соҳасидаги улкан имкониятлари, ўзбек халқининг тарихи, маданияти, ўзига хос урф-одат ва анъаналари, Самарқанд, Бухоро, Хива ҳамда Тошкент сингари кўҳна шаҳарлар бағрида жойлашган меъморий ёдгорликлар ҳақидаги маълумотлар билан яқиндан танишдилар. 

Тадбирда Ўзбекистонда ҳар йили ўтказиладиган нуфузли сайёҳлик кўргазма ва ярмаркаларига алоҳида эътибор қаратилди. Қайд этилганидек, бу йўналишдаги халқаро тадбирлар маҳаллий ва хорижий сайёҳлик йўналишларини илгари суриш учун ажойиб минбар сифатида хизмат қилаётгани баробарида, республика сайёҳлик индустриясини диверсификациялашда қўлга киритилаётган натижаларни ҳам намойиш этмоқда. 

Соҳа мутахассислари амалий алоқаларни йўлга қўйишлари учун тақдимот маросими доирасида ўзбекистонлик ва люксембурглик туроператорларнинг В2В (business-to-business) шаклидаги учрашувлари ҳам ўтказилди. 

Анжуманда мамлакатимиз бўйлаб бепул саёҳат лотереяси ҳам ўйналди. Меҳмонлар ўзбек халқи маданияти ва ўзига хослигининг муҳим таркибий бўлакларидан бири бўлган миллий ошхонамиз неъматларидан татиб кўрдилар. 

Люксембург сайёҳлик иттифоқи (Union Luxembourgeoise de Tourisme) вакили Лидия Хейниш тадбирдан орттирган таассуротларини “Жаҳон” ахборот агентлиги мухбири билан ўртоқлашар экан, Ўзбекистон ўзининг бой сайёҳлик салоҳиятини муваффақият билан илгари сураётганини ҳамда юртимиз энг кўп сайёҳлар ташриф буюрадиган мамлакатга айла-наётганини айтди. 

— Люксембург аҳолиси нафақат Европа мамлакатлари, балки бошқа минтақалар бўйлаб саёҳатга чиқишни ҳам хуш кўради, — деди у. — Глобаллашув жараёни давом этаётган бир шароитда одамларга дунёнинг турли халқлари маданияти ва анъаналари билан танишиш қизиқарлидир. Шу боис Ўзбекистон европалик сайёҳлар учун жозибали йўналишлардан бирига айланган. Чунки мамлакатингиз ноёб маданий-тарихий меросга, замонавий инфратузилма ҳамда гўзал табиатга эга. Буларнинг барчаси саёҳатчилар оқимининг ошишига хизмат қиладиган муҳим омиллар сирасига киради.  

“SIEL VOYAGES”  сайёҳлик компанияси директори Бруно Де Грииф қайд этганидек, сайёҳлик ҳар қандай мамлакат иқтисодиётида муҳим аҳамият касб этади. 

— Бу тармоқнинг ривожланиши нафақат миллий иқтисодиёт ўсишига, балки дунёдаги турли халқлар маданияти, тарихи ҳамда анъаналарини ўрганиш ва тарғиб этишга ҳам хизмат қилади, — деди Б. Де Грииф. — Ўзбекистон бўйлаб сайёҳлик йил сайин оммалашиб бормоқда. Бунга кўп жиҳатдан мамлакатнинг меҳмонхона, транспорт инфратузилмаси ва хизмат кўрсатиш соҳаларини ҳар томонлама ривожлантиришга йўналтирилган сиёсати муҳим омил бўлмоқда. Ўзбек халқининг очиқкўнгил ва меҳмондўстлиги, нафис ва маҳобатли диққатга сазовор масканлари, бой маданий мероси борган сари европалик сайёҳларни ўзига оҳанрабодек жалб этмоқда.

Биз бугун ўзбекистонлик ҳамкорларимиз билан эришилган келишувлар яхши натижалар беришига умид қиламиз. Бундан кейин ҳам Европа бозорида мамлакатингиз брендини илгари сурамиз ва юртингизга янада кўпроқ сайёҳлар гуруҳларини юборамиз. 

“Saveurs du Voyage”  сайёҳлик компанияси менежери Жефри Келкенирс ҳам Ўзбекистон Буюк Ипак йўлининг катта салоҳиятга эга бўлган, том маънодаги ганжина мамлакати эканлигини  эътироф этди. 

— Ўзбекистон бутун дунё, жумладан, Европа саёҳат ишқибозлари учун тобора оммавийлашиб бораётган сайёҳлик йўналишларидан бири ҳисобланади, — деди у. — Бу эса ўарб жамоатчилигида ўзбек халқининг тарихий ва маданий меросига, мамлакатнинг замонавий ривожланишига бўлган қизиқиш кучайиб бораётганидан далолат беради. Ишончим комилки, Ўзбекистоннинг ҳар томонлама ривожланиб бораётгани унинг жаҳон сайёҳлик марказларидан бири бўлиб қолишини таъминлайди.

«Жаҳон» АА.

Люксембург

 

Мазкур рукиндаги бошқа мақолалар: « Энг минимал натижа Фойда бўйича тахмин »

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган