XS.UZ
Ўзбекистон халқ артисти Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллик байрами қатнашчиларига Атоқли санъаткор хотирасига эҳтиром Пойтахтимизнинг «жанубий дарвозаси» янада қулай, шинам ва кўркам бўлади Академия профессионал кадрлар тайёрлаш маскани бўлмоғи лозим Дори-дармон таъминотида сунъий тақчиллик юзага келмайди Сув келтирган элда азиз Ўзаро манфаатли ҳамкорликни янги даражага олиб чиқиш йўлида Академик Борис Бондаренко Изланиш ва янгича ишлаш самараси аҳоли бандлигини таъминлашда ўз ифодасини топмоқда Жиноятга жазо муқаррар, аммо... Ривожланиш истиқболлари муҳокамаси Ҳамюртимиздан ўтадигани топилмади Нодир асарлар хазинаси «Ягонасан, муқаддас Ватан!» Сиёсий партиялар: Амалий ишлар билан халқ ишончини қозониш мумкин Солиққа оид ўзгаришлар тадбиркорлар манфаатларига хизмат қилади Ишбилармон хотин-қизлар ташаббуси қўллаб-қувватланмоқда Хорижий инвестор: яратиб берилаётган имкониятлардан мамнунмиз Осуда ва хотиржам ҳаёт «Бир болага етти маҳалла ҳам ота, ҳам она» «Нексия» музейдан жой олди Мурожаатлар адолатли ечим топмоқда Асосий мақсад — одил судловни таъминлаш Ҳавзалар баракаси 40 минг тоннага кўпаяди «Муҳаббат оламининг булбули» Юракдан куйланган қўшиқлар «Замонамиз қаҳрамонлари» Солиқ маъмуриятчилигини тубдан такомиллаштириш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғилувчанлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида «Маҳалла ифтихори» — ҳам рағбат, ҳам шараф Депутат «юқори»дан топшириқ кутмаслиги керак
  • 11 Январь 2017

Энг минимал натижа

Европа Иттифоқи статистика бошқармаси — Евростат маълумотларига кўра, 2016 йилнинг ноябрь ойида евроҳудудга кирувчи 19 та давлатда ишсизлик кўрсаткичи 9,8 фоиз даражада сақланиб қолди.

Таҳлилчилар ҳам бу борада жиддий ўзгариш кузатилмаслигини тахмин қилишганди. Октябрь ойи билан таққосланганда, ишсизлар сони 15 минг нафар камайиб, 15 миллион 898 минг кишини ташкил этган. Европа Иттифоқига аъзо 28 мамлакатда эса бандлик даражаси 8,3 фоиз бўлди. Бу 2009 йилнинг февраль ойидан буён қайд этилган энг минимал натижадир.

Ўн биринчи ойда ишсизлик кўрсаткичи мақбул даражада, дея эътироф этилган давлатлар орасида Чехия (3,7 фоиз) ва Германия етакчиликни эгаллади. Греция (23,1 фоиз) ва Испания (19,2 фоиз) аксинча, ҳамон мураккаб вазиятда.

Улушини камайтирди

Буюк Британия ҳукумати мамлакат ҳудудидаги энг йирик молия муассасаларидан бири — “Lloyds Banking Group”даги улушини 5,95 фоиз қисқартирди, дейилади “Рейтер” ахборот агентлиги хабарида.

Ушбу қарор жорий йилда банкни яна аввалгидек ўзини ўзи бошқариш тизимига ўтказиш йўлидаги муҳим қадамлардан биридир.

Маълумки, жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози айни авж паллага чиққан 2007 — 2009 йилларда мамлакат ҳукумати “Lloyds Banking Group”ни молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаган эди. Аниқроғи, унинг 39 фоиз акциясини 24,99 миллиард АҚШ долларига сотиб олганди.

Акциялар қийматидаги ўзгариш

Ахборот-коммуникация соҳасида фаолият юритадиган машҳур компанияларнинг ўтган йил давомида акциялари қийматида кузатилган ўзгаришлар эълон қилинди.

Унга кўра, “Twitter” ижтимоий тармоғининг қимматли қоғозлари нархи йил бошидан буён энг кўп  — 27,74 фоиз арзонлашган. “Яндекс” онлайн-сервисининг бу борадаги кўрсаткичи эса, аксинча, 32,26 фоиз ошган. Шунингдек, “IBM” (22,09 фоиз), “Yahoo” (23,15 фоиз) ижобий натижаларга эришган.

Савдода етакчи бўлди

2016 йилда дунё бўйича энг кўп автомобиль сотишга муваффақ бўлган ишлаб чиқарувчилар орасида Германиянинг “Volkswagen” компанияси биринчи ўринни эгаллади.

Унинг маҳсулотларидан 10,1 миллионтаси ўз харидорини топган. Бу 2015 йилдагига нисбатан 1,4 фоиз зиёддир. “Кунчиқар юрт”нинг “Toyota” (9,94 миллион), Франция — Япониянинг “Renault — Nissan” компаниялари  (8,51 миллион) кучли учликни якунлаб берди.

Ёғингарчилик ва тошқин

Таиланднинг жанубий ҳудудларида кузатилган кучли ёғингарчилик тошқинларга сабаб бўлди.

Талафот кўлами катта. Жумладан, табиат ҳодисаси оқибатида тўрт мингдан ортиқ аҳоли пунктларини сув босган. Ушбу манзилларда 900 мингдан зиёд кишилар истиқомат қилади. Ўн тўққиз нафар одам ҳаётдан кўз юмди, бир киши бедарак йўқолди. Самуи оролида ўндан ортиқ авиарейс бекор қилинди. Ёғингарчилик кучлилигига қарамай, автомобиллар қатнови тўхтаб қолгани йўқ.

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган