XS.UZ
Тизимли ислоҳотлар инсон манфаатларига хизмат қилмоқда Амалий мулоқотнинг ёрқин ифодаси Эркин иқтисодий зоналар — тараққиёт таянчи Депутатлар мамлакатимизни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилишмоқда Қонун ижросини таъминлашдаги камчиликлар кўрсатиб ўтилди Ҳаракат стратегияси — жамоатчилик эътиборида Тадбиркорлик фаолияти давлат ҳимоясида Инвестиция жамғармаси Фан ва ишлаб чиқариш ҳамкорлиги Сарҳисоб ва режалар Янги уйлар ўз эгаларига топширилмоқда Имконият ва омилкорлик Халқ ичига кириб бориб, одамлар билан мулоқот қилиш — инсон манфаатларини таъминлашнинг муҳим омили Аҳолини тадбиркорликка кенг жалб этиш Жамият маънавий ҳаётининг асосий мезони Танқидий таҳлил ва шахсий жавобгарлик — ёрқин келажак пойдевори Бағрикенглик ва ҳамжиҳатлик — тараққиёт гарови Замонавий савдо мажмуаси «The Seoul Times»: «Ўзбекистоннинг давлат сиёсатида инсон манфаатлари устувордир» Кичик бизнес истиқболи ишбилармонларга берилган имтиёзларга бевосита боғлиқдир Қўшимча имконият Германияда Ўзбекистон тўқимачилик саноатининг тақдимоти Германияда Ўзбекистон тўқимачилик саноатининг тақдимоти Ёшлар камоли учун масъулмиз Солиқ маъмурчилиги хусусий сектор ривожига хизмат қилади Зарар миқдори ҳисоблаб чиқилди Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Жаҳон банки вице-президентини қабул қилди Фракцияларда ҳаётий масалалар, долзарб вазифалар кўриб чиқилди «Ўзбекистонда олиб борилаётган кенг қамровли иқтисодий ислоҳотлар юқори баҳога лойиқдир» Оналар кўнглидаги розилик — бу бутун халқимиз қалбидаги розилик ифодаси
  • 09 Январь 2017

Замонавий Ўзбекистон мавзуси «Diplomacia Siglo XXI» журнали саҳифасида

Испанияда чоп этиладиган «Diplomacia Siglo XXI» («XXI аср дипломатияси») журналида Сан Пабло-Мадрид университети профессори Антонио Алонсонинг “Ўзбекистон ривожланишнинг кескин бурилишлар босқичида” сарлавҳали мақоласи эълон қилинди.

Марказий Осиё бўйича эксперт Антонио Алонсо 2016 йилнинг декабрида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида халқаро кузатувчи сифатида иштирок этиш учун юртимизга келган эди.

Муаллифнинг фикрича, Ўзбекистоннинг энг янги тарихини икки босқичга бўлиш мумкин: 2016 йилгача ва ундан кейинги давр. 2016 йили ўзбек халқи оғир жудоликка учради — том маънодаги мустақил давлатни барпо этиш йўлида ёш мамлакатга йўлбошчилик қилган Ислом Каримов вафот этди.  

“Навбатдан ташқари Президент сайлови ўтган 2016 йилнинг декабрь ойи Ўзбекистон учун тарихий палла бўлиб қолди, чунки бу сиёсий тадбир мамлакатнинг келажагини белгилаб берди”, деб ёзади муаллиф.

Республиканинг замонавий ривожланиши ҳақида тўхталар экан, профессор 32 миллиондан зиёд нуфусга эга бўлган Ўзбекистон Марказий Осиёнинг аҳолиси энг кўп мамлакати ҳисобланишини журнал ўқувчилари эътиборига ҳавола қилган. “Бу рақам бутун минтақа аҳолисининг қарийб ярмини ташкил этади. Шу билан бирга, республика турли этник гуруҳлар ва маданиятлар маркази ҳисобланади. Ўзбекистонга қўшни бўлган давлатлар ҳудудида ҳам кўп сонли ўзбек миллатига мансуб аҳоли истиқомат қилади. Ўзаро тинч ва аҳил ҳаёт кечириш, шубҳасиз, ўзбек халқи менталитетига хос ҳамда давлатнинг пухта ўйланган миллий сиёсати натижасидир. Мамлакат аҳолисининг 90 фоизи ислом динига эътиқод қилса-да, бу ерда барча дин вакиллари тенг ҳуқуқ ва имкониятлардан фойдаланишади”. 

Мақолада Ўзбекистоннинг халқаро ҳамкорлиги ва иқтисодий ривожланишига алоҳида эътибор қаратилган. Шу ўринда республикамиз хорижий мамлакатлар билан ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий алоқаларни ўрнатгани, шунингдек, БМТ, ЕХҲТ, ЕИ, ШҲТ, ИҲТ сингари ва бошқа нуфузли халқаро тузилмалар билан самарали ҳамкорлик қилаётгани қайд этилган.

“Ўзбекистон 25 йил мобайнида ўз мустақиллигини мустаҳкамлашга, уни жаҳондаги энг осойишта мамлакатлардан бирига айлантирган хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашга муваффақ бўлди, — деб ёзади эксперт. — Президент сайлови халқни жипслаштириш баробарида, янги режа ва йўналишларни белгилаб берди”.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлардан жуда кўп мустақил халқаро кузатувчилар таклиф этилгани мамлакатнинг демократик тамойилларга содиқ эканлигини тасдиқлайди, деб ёзади А. Алонсо. Экспертнинг таъкидлашича, халқаро кузатувчиларнинг барчаси овоз бериш юқори даражада ташкил этилгани, қонунга ва халқаро сайлов андозаларига риоя қилингани ҳамда мамлакатда фаолият кўрсатаётган сиёсий партиялардан илгари сурилган номзодлар ҳеч қандай тўсқинликларсиз сайловолди кампаниясини олиб боришганини қайд этдилар. 

“Бой тарихий ва маданий меросга эга, Осиёнинг юрагида жойлашган мамлакатда янги демократик давлат қуриш учун асос бўлган Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинганининг 24 йиллиги нишонланиши 2016 йил декабрь ойидаги яна бир муҳим сана бўлиб қолди”, деб ёзади муаллиф. Унинг айтишича, ўзбек халқи учун Асосий Қонун мустақиллик, сиёсий ва иқтисодий модернизациялашув, жаҳон ҳамжамиятига муваффақиятли интеграциялашиш ва буюк келажакка қатъий ишонч рамзидир. 

Ўзбекистон кўҳна тарихга эгалигини эътироф этар экан, испаниялик профессор халқимизнинг бой маънавий мероси ҳақида ҳам тўхталган. Бу мерос ҳозирги кунга қадар ўзбек халқининг очиқкўнгиллиги, бағрикенглиги ва тинчликсеварлигида намоён бўлиб турганини таъкидлайди. 

“Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Хива номлари Буюк Ипак йўли билан чамбарчас боғланган афсонавий шаҳарлардир. Уларда мазкур қадимий давр излари маҳобатли меъморий ёдгорликлар кўринишида ҳозирги кунгача сақланиб қолган. Ушбу кўҳна йўл нафақат тижорий мақсадлар, балки ғоялар ва янгиликлар, маданият ҳамда санъат алмашинуви учун ҳам хизмат қилган. Бу заминда инсоният цивилизацияси ривожига бебаҳо ҳисса қўшган кўплаб буюк алломалар етишиб чиқди ва ижод қилди. Уларнинг маданий ҳамда илмий мероси ўрта асрларда айнан Буюк Ипак йўли ниҳоясига етган Испания орқали Европага етиб борди”.

Мақолани якунлар экан, Антонио Алонсо ўз мамлакати ва Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама муносабатларни ривожлантириш муҳим аҳамиятга эга эканлигини қайд этади. Унинг фикрича, Испания республикамиз билан ўзаро алоқаларни янада мустаҳкамлаши мақсадга мувофиқдир. “Ўзбекистон минтақанинг қоқ марказида жойлашган ва очиқ денгизга чиқиш йўли бўлмаган сайёранинг камдан-кам учрайдиган мамлакати бўлишига қарамасдан, у XXI асрнинг геосиёсий марказларидан бири ҳисобланади”, деб ёзади профессор. 

 

«Жаҳон» АА.

Мадрид

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган