XS.UZ
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Жаҳон банки вице-президентини қабул қилди Фракцияларда ҳаётий масалалар, долзарб вазифалар кўриб чиқилди «Ўзбекистонда олиб борилаётган кенг қамровли иқтисодий ислоҳотлар юқори баҳога лойиқдир» Оналар кўнглидаги розилик — бу бутун халқимиз қалбидаги розилик ифодаси Замонавий саноат марказлари Имтиёз ташаббусга ундади Мақсад — тараққиётга кўмаклашиш Истомин Жоковични мағлуб этди Қўшимча даромад манбаи Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Cоғлом авлод — келажак пойдевори Азизлари қадр топган юрт Смартфонлар бозори ривожланмоқда Юксак ишонч ва масъулият Дўстлик кечаси Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш — доимий эътиборда Транспорт хизмати сифатини янада оширишда муҳим қадам Ислоҳотларнинг янги босқичи Улуғворлик тимсоли, буюк жасорат соҳиби Очиқ ва самарали мулоқотни йўлга қўйиш депутатлар фаолиятида алоҳида ўрин тутади Замон талабини ҳис этмасдан, эскича ишлашга энди ҳеч биримизнинг ҳаққимиз йўқ Баркамол авлод тарбияси Барқарор тараққиёт асоси Танқидий ва таҳлилий фикрлар янги марраларни эгаллаш учун мустаҳкам заминдир Мавжуд камчиликлар ўз жойида ҳал этилади Миллий армиямиз қудратини юксалтириш — долзарб вазифа Ислоҳотлар самарадорлиги кафолати Халқ ишончини оқлаш ҳар биримизнинг зиммамизга улкан масъулият юклайди Кутилаётган натижалар таҳлили Тавсиянома — энг муносибларга
  • 09 Январь 2017

Ўзбек ёзувчисининг китоби Лондонда чоп этилди

Ўзбекистон Республикаси халқ ёзувчиси Эркин Аъзамнинг “Буюк осий Шайх Санъон ворислари” (Heirs to the Great Sinner Sheikh San’on) китоби Буюк Британияда инглиз тилида нашр этилди ва Евроосиё ижодий гильдияси муассислигидаги “Open Eurasian Literature Festival & Book Forum” V Халқаро адабиёт фестивали доирасида унинг тақдимоти ўтказилди. Таъкидлаш жоизки, бу замонавий ўзбек ёзувчилари китобининг Лондонда илк бор чоп этилишидир.

2014 йили ҳам Эркин Аъзам қаламига мансуб “Эртак билан хайрлашув” тўплами Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий ваколатхонаси шафелигида инглиз ва француз тилларида нашр этилиб, Вашингтон ҳамда Парижда қўш тақдимот бўлиб ўтган эди. “Hertfordshire Press” нашриёт уйи ана шу тўпламни янги таржималар билан бойитиб, “Буюк осий Шайх Санъон ворислари” номи билан ўқувчилар эътиборига ҳавола этди.

— Адабий фаолиятим мобайнида МДҲ мамлакатлари адабиётига мансуб кўплаб китобларга муҳаррирлик қилганман. Шу ҳисобда Эркин Аъзамнинг китоби — эллигинчи ишим, — дейди тўпламга сўзбоши ёзган Кэрол Ермакова. — Гарчи, китобда шу номдаги асар бўлмаса-да, унинг бутун мундарижаси ўша машҳур Шайх Санъоннинг эътиқодий фалсафасига уйғунлигини илғаш мумкин. Адиб асарларини мутолаа қилиб, бугунги Марказий Осиёнинг юрак уришини эшитгандек бўламиз.

Тўпламга адибнинг беш асари — “Шовқин” романи, “Гули-гули”, “Пакананинг ошиқ кўнгли” қиссалари, “Ёзувчининг боғи” ҳамда “Мусофирнинг қизини ит қопди” ҳикоялари киритилган. Ўзбек насрининг сара намуналари саналган мазкур асарларда тарихнинг бурилиш даврида яшаган инсонлар қисмати, замондошлар руҳиятида кечаётган ўзгаришлар жамики зиддиятлари, ижобий ва салбий жиҳатлари билан қаламга олинган. Миллий романчиликда жиддий воқеа ўлароқ баҳоланган “Шовқин” романи ўтган асрнинг 90-йилларида кечган қалтис воқеликлар ҳақида. Таъкидлаш жоизки, бу — ўзбек адабиётида ўша давр ижтимоий-сиёсий эврилишлари йирик планда тадқиқ этилган илк асардир. Романда ўзбек зиёлиларининг ўша мураккаб даврдаги кечмиши ёрқин тасвирланган. 

Тўпламга киритилган бошқа  асарлар ҳам рамз, истиора ва тагмаъноларга бойлиги билан китобхонга унутилмас таассуротлар улашади. 

Эркин Аъзам — инсонпарварлик ва ҳурлик ғоялари тараннум этилган асарлари билан ўзбек адабиёти ривожига муносиб ҳисса қўшиб, китобхонлар муҳаббатини қозонган адиб. Унинг ижоди ўарб ўқувчиларига ҳам манзур бўлса ажаб эмас.

 

«Жаҳон» АА.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган