XS.UZ
Ўзбекистон Президенти Бирлашган Араб Амирликлари ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазирини қабул қилди Ташқи ишлар вазирлигида учрашув Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўнинчи ялпи мажлисининг очилиши тўғрисида Бандлик соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ва меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида Қадимий ёзма манбаларни сақлаш, тадқиқ ва тарғиб қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида «The Washington Times»: Ўзбекистондаги диний бағрикенглик бошқа мамлакатлар учун намунадир Сайёр қабуллар самараси Миллатлараро муносабатлар янада мустаҳкамланади «Баркамол авлод — 2017» машъаласи Жиззахга йўл олди Грузия маданияти кунлари Ўзбекистон Президенти Россия ички ишлар вазирини қабул қилди Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги Бош вазири Тереза Мэй Жаноби Олияларига Владимир Колокольцев: Ўзбекистон ички ишлар тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлардан ҳайратдамиз Ички ишлар органлари ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди БМТ халқаро ҳамжамиятни Ўзбекистонда давлат дастурининг амалга оширилиши билан таништирди Сарҳад билмас дўстлик Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда янгича ёндашув Файзулла Муллажонов Очиқлик, ошкоралик  ва масъулият Қурилиш саноатида йирик лойиҳа Бебаҳо маданий мерос ва сайёҳлик салоҳияти  Мурувват тадбирлари давом этмоқда Ўзбекистон — Туркманистон: Қардошлик ришталари мустаҳкамланиб, ҳамкорлик юксак натижалар бермоқда Тинчлик ва барқарорлик — тараққиётнинг муҳим омили Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқаларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Мамлакатларимиз тараққиётига йўналтирилган дадил қадамлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлиси тўғрисида ахборот Ўзбекистон — Европа Иттифоқи: парламентлараро алоқалар кенгаймоқда Президент соврини — илғорларнинг илғорларига
  • 06 Январь 2017

«Евроньюс» телеканали юртимиз тарихий обидалари ҳақида 

“Евроньюс” телеканали мамлакатимизнинг бой тарихий ва маданий меросига бағишланган туркум лавҳаларнинг навбатдагисини эфирга узатишни бошлади.

Хорижлик ижодкорлар бу гал Бухородаги Пои Калон ёдгорлик мажмуаси ҳақида маълумотларни тақдим этишмоқда. Телеканал мухбири Шеймус Керни мажмуа таркибига кирувчи Минораи Калон (Катта минора) ноёб меъморий иншоотлардан бири эканини -алоҳида таъкидлаб, баландлиги қарийб 47 метрга тенглигини, шу боис ундан шаҳарнинг деярли барча жойи худди кафтдагидек кўриниб туришини билдиради.

“Мазкур минора Марказий Осиёдаги энг қадимий обидалардан саналади” дея урғу беради лавҳа муаллифи. Томошабинлар ҳукмига ҳавола қилинаётган телемаҳсулотда Пои Калон мажмуасига кирувчи ёдгорликлар ҳақида атрофлича сўз юритилаяпти.

Албатта, халқаро миқёсда катта аудиторияни қамраб олган нуфузли телеканалда юртимизга оид лавҳаларнинг мунтазам бериб борилаётгани қалбимизда чексиз ғурур ва ифтихор ҳиссини уйғотади. Бу эзгу саъй-ҳаракатлар, ўз навбатида, хорижликларнинг Ўзбекистонга бўлган қизиқишини янада ошириш ҳамда сайёҳлар оқимини кўпайтиришда алоҳида аҳамиятга эгадир.

Маълумот ўрнида айтиб ўтамиз, “Евроньюс” телеканалини 155 давлатда 350 миллиондан ортиқ томошабин кузатиб боради.

Шавкат ОРТИҚОВ 

тайёрлади.

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган