XS.UZ
Халқ ичига кириб бориб, одамлар билан мулоқот қилиш — инсон манфаатларини таъминлашнинг муҳим омили Аҳолини тадбиркорликка кенг жалб этиш Жамият маънавий ҳаётининг асосий мезони Танқидий таҳлил ва шахсий жавобгарлик — ёрқин келажак пойдевори Бағрикенглик ва ҳамжиҳатлик — тараққиёт гарови Замонавий савдо мажмуаси «The Seoul Times»: «Ўзбекистоннинг давлат сиёсатида инсон манфаатлари устувордир» Кичик бизнес истиқболи ишбилармонларга берилган имтиёзларга бевосита боғлиқдир Қўшимча имконият Германияда Ўзбекистон тўқимачилик саноатининг тақдимоти Германияда Ўзбекистон тўқимачилик саноатининг тақдимоти Ёшлар камоли учун масъулмиз Солиқ маъмурчилиги хусусий сектор ривожига хизмат қилади Зарар миқдори ҳисоблаб чиқилди Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Жаҳон банки вице-президентини қабул қилди Фракцияларда ҳаётий масалалар, долзарб вазифалар кўриб чиқилди «Ўзбекистонда олиб борилаётган кенг қамровли иқтисодий ислоҳотлар юқори баҳога лойиқдир» Оналар кўнглидаги розилик — бу бутун халқимиз қалбидаги розилик ифодаси Замонавий саноат марказлари Имтиёз ташаббусга ундади Мақсад — тараққиётга кўмаклашиш Истомин Жоковични мағлуб этди Қўшимча даромад манбаи Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Cоғлом авлод — келажак пойдевори Азизлари қадр топган юрт Смартфонлар бозори ривожланмоқда Юксак ишонч ва масъулият Дўстлик кечаси Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш — доимий эътиборда
  • 06 Январь 2017

Дастлабки хулоса аниқ

АҚШнинг Нью-Йорк штатида темир йўл ҳодисаси рўй берди.

Маҳаллий телеканаллар тарқатган хабарга кўра, “Лонг-Айленд” линияси бўйлаб ҳаракатланаётган поезд “Атлантик Терминал” станцияси ҳудудига катта тезликда кириб келган ва натижада белгиланган жойда тўхтай олмай, тўсиққа бориб урилган. Зарба таъсиридан поезд рельсдан чиқиб кетган. Воқеа чоршанба куни эрта тонгда, яъни йўловчилар қатнови тиғиз пайтда содир бўлган. Ўшанда поездда қарийб 600 киши бор эди. Юздан зиёд одамлар жароҳатланган, қурбонлар йўқ. Жабрланганларга станциянинг ўзидаёқ тез тиббий ёрдам кўрсатилди. Ҳодиса сабаблари ўрганилаяпти.

 

Қор бўронлари кучаймоқда

Марказий Европада кучли қор бўронлари кузатилмоқда, дейилади “Евроньюс” -телеканали ахборотида.

Табиий офат туфайли Венгрия, Австрия, Польша, Чехия, Словакиядаги йирик автомагистраллар ва темир йўллар тўсилиб қолган. Махсус техникалар қор уюмларини тозалашга улгурмаяпти. Тоғли ҳудудларда довонлар ёпилган. Йўл-транспорт ҳодисалари сони ортгани, кўплаб аэропортларда парвозлар кечиктирилгани айтилмоқда.

 

Нархлардаги беқарорлик

Жаҳон бозорларида нефть нархи гоҳ тушиб, гоҳ кўтарилиб турибди.

Жумладан, Лондон биржасида ўтказилган сўнгги савдолар чоғида “Brent” типидаги “қора олтин”нинг бир баррели 0,18 фоиз пасайиб, 56,36 АҚШ долларидан баҳоланган. Нью-Йорк 

хом ашё биржаси (NYMEX)да эса “WTI” маркали маҳсулотнинг қиймати 0,08 фоиз -камайган ва 53,22 доллардан сотилган.

 

Терминалдаги ҳодиса

Канаданинг Торонта шаҳри халқаро аэропортидаги терминаллардан бирида икки самолёт тўқнашиб кетди.

Манбада қайд этилишича, Покистоннинг “Pakistan International Airlines” авиакомпа-ниясига тегишли, бортида йўловчилари бўлган ҳаво лайнери қаноти “Air France” (Франция)га қарашли самолёт қанотига тегиб кетган. Ҳеч ким жабрланмаган. Йўловчилар ўз манзилларига бошқа самолётларда кетадиган бўлишди.

 

 

Қимматбаҳо балиқ

Япониянинг Токио шаҳридаги денгиз маҳсулотлари сотиладиган “Цукидзи” бозорида ўтказилган кимошди савдосида кўк тунец балиғи 74,2 миллион иена (қарийб 634 минг АҚШ доллари)га баҳоланди.

Уни мазкур префектурадаги суши таомлари тайёрланадиган ресторанлар тармоғи хўжайини Киёси Кимура харид қилган. “Бир оз қиммат, аммо мен шундай шаклдаги ва ўлчамдаги тунецни сотиб олганимдан хурсандман. Уни тезроқ мижозларимизга тортиқ қилишни хоҳлайман”, деди Кимура.

Таъкидланишича, балиқ кимошди савдосидаги мутлақ рекорд 2013 йилда қайд этилган. Ўшанда 222 килограммга тенг кўк тунец 155,4 миллион иенага сотилган.

 

Хориж матбуоти хабарлари асосида тайёрланди.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган