XS.UZ
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Жаҳон банки вице-президентини қабул қилди Фракцияларда ҳаётий масалалар, долзарб вазифалар кўриб чиқилди «Ўзбекистонда олиб борилаётган кенг қамровли иқтисодий ислоҳотлар юқори баҳога лойиқдир» Оналар кўнглидаги розилик — бу бутун халқимиз қалбидаги розилик ифодаси Замонавий саноат марказлари Имтиёз ташаббусга ундади Мақсад — тараққиётга кўмаклашиш Истомин Жоковични мағлуб этди Қўшимча даромад манбаи Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Cоғлом авлод — келажак пойдевори Азизлари қадр топган юрт Смартфонлар бозори ривожланмоқда Юксак ишонч ва масъулият Дўстлик кечаси Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш — доимий эътиборда Транспорт хизмати сифатини янада оширишда муҳим қадам Ислоҳотларнинг янги босқичи Улуғворлик тимсоли, буюк жасорат соҳиби Очиқ ва самарали мулоқотни йўлга қўйиш депутатлар фаолиятида алоҳида ўрин тутади Замон талабини ҳис этмасдан, эскича ишлашга энди ҳеч биримизнинг ҳаққимиз йўқ Баркамол авлод тарбияси Барқарор тараққиёт асоси Танқидий ва таҳлилий фикрлар янги марраларни эгаллаш учун мустаҳкам заминдир Мавжуд камчиликлар ўз жойида ҳал этилади Миллий армиямиз қудратини юксалтириш — долзарб вазифа Ислоҳотлар самарадорлиги кафолати Халқ ишончини оқлаш ҳар биримизнинг зиммамизга улкан масъулият юклайди Кутилаётган натижалар таҳлили Тавсиянома — энг муносибларга
  • 06 Январь 2017

Италияда бўлиб ўтган халқаро анжуман 

Ўзбекистоннинг бой маданий салоҳиятини намоён этди

Италиянинг Пезаро шаҳрида “Италия — Ўзбекистон” II халқаро дўстлик фестивали бўлиб ўтди. Италиянинг таниқли санъат арбоби Аида Абдуллаева ҳамда Пезаро шаҳри мэрияси ва Пезаро-Урбино провинцияси, Ўзбекистон Бадиий академияси, “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси, Ўзбеккино” 

Миллий агентлиги кўмагида “Verbumlandia” Халқаро маданий уюшмаси мазкур тадбирнинг ташкилотчилари бўлишди.

Халқаро фестивалнинг очилиш маросимида мамлакатимиз бой тарихий-маданий меросга эга экани қайд этилди. Анжуман доирасида ташкиллаштирилган кўргазма, концерт дастури ва модалар намойиши Италия оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилди. Журналистлар ўзлари тайёрлаган репортажларда кўргазма Ўзбекистон санъатининг ноёб дурдоналари ҳамда ўзбек халқининг қадимий, ўзига хос ва кўп қиррали маданияти билан яқиндан танишиш учун қулай имконият яратганини қайд этдилар. Акмал Нур, Алишер Алиқулов ва Тоҳир Каримов сингари ўзбек рассомлари ижод намуналарининг намойиши ҳам тадбир меҳмонларида катта таассурот қолдирди. 

Фестиваль доирасида ўзбекистонлик ва италиялик мусиқачилар иштирокида концертлар ҳам ташкил қилинди. Ези шаҳрида ўзбекистонлик пианиночилар Н. Ҳусанова ҳамда М. Илёсова иштирокида фортепиано мусиқаси кечаси бўлиб ўтди.  

Маданий анжуман доирасида уюштирилган модалар намойиши ҳам ҳеч кимни бефарқ қолдирмади. Унда италиялик стилист ва модельерлар билан бирга, юртдошимиз Таисия -Чурсина ҳам ўз композициясини намойиш этди.  

Халқаро фестивалнинг айрим иштирокчилари “Жаҳон” ахборот агентлигига берган интервьюлари чоғида мазкур тадбирлардан олган таассуротларини ўртоқлашдилар. 

Регина РЕСТА, “Verbumlandia” Халқаро маданий уюшмаси президенти:

— Уюшмамиз мода, кинематография ва журналистика соҳаларини илгари суриш билан ҳам шуғулланади. Биз кўпгина мамлакатлар, жумладан, Ўзбекистон билан ҳам ўзаро ҳамкорликда иш олиб борамиз. Бу йўналишдаги муносабатларимизни янада -мустаҳкамлаш ниятидамиз.

Ўзбек халқи бой маданий мерос ва замонавий ижодий салоҳият соҳибидир. Шу боис уюшмамиз Ўзбекистоннинг санъат арбоблари, шоир, ёзувчилари билан ўзаро ҳамкорликни кенгайтиришни режалаштирмоқда. Ўзбекистонда мусиқа санъатини ривожлантириш, мумтоз миллий мусиқа анъаналарини келгуси авлодлар учун авайлаб асраш борасида олиб борилаётган эзгу ишлар юқори баҳога лойиқдир.

Ишончим комилки, ушбу халқаро фестиваль сингари маданий лойиҳаларнинг ҳаётга татбиқ этилиши мамлакатларимиз ўртасидаги икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлашга кўмаклашади.  

Алессандро Маркуччи ПИНОЛИ, “VIP Hotels” меҳмонхоналар тармоғининг раҳбари:

— Икки халқ маданий жиҳатдан бири-бирини тўлдириши нуқтаи назаридан ушбу санъат фестивали барчамизга катта қувонч бағишлади. Унинг ўзига хослиги шундаки, мазкур маданий анжуман турли тадбирларни қамраб олди. Уларда Ўзбекистоннинг мазмунан бой маънавий маданияти яққол намоён бўлди. 

Мен Тошкент, Самарқанд сингари ажойиб шаҳарларингизда бўлганман. Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарларини Италияда ҳам яхши билишади. Умид қиламанки, бўлиб ўтган қўшма анжуман мамлакатларимиз ўртасидаги ўзаро алоқаларнинг янада кенгайишига хизмат қилади. 

 

«Жаҳон» АА.

Рим

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган