XS.UZ
Аҳолига янада замонавий шароитлар яратиш бугунги кун талаби Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида Долзарб қонун лойиҳаларида фракция позицияси ифодаланди  Одамлар тиббий хизматдан мамнун бўлсин Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати кенгашининг мажлиси тўғрисида ахборот «Тақдирим, келажагим ватан билан муштарак» Мобиль алоқа антенналари соғлиққа зарарлими? Маҳаллада кичик саноат ҳудуди Мақсад бир, ғоя бир, Ватан ягона Ота-она меҳри яна қайда бор? Мусаффо осмон узра ишончли парвоз Ўзбекистон Республикаси Президенти Қозоғистон Республикаси мудофаа вазирини қабул қилди Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалини ташкил этиш тўғрисида Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасини ташкил этиш тўғрисида Одамлар ички ишлар органининг ҳар бир ходимида ўз ҳимоячисини кўриши керак Мудофаа вазирлигида учрашув «Кейинги бекат»да ҳаёт манзаралари Бу муқаддас Ватанда азиздир инсон Инновация имкониятлари кенгаяди Ҳамкорликни мустаҳкамлаш зарур Ички туризм истиқболлари Экспортчи корхоналар сони кўпаяди Бу галги ҳашар аввалгиларидан фарқ қилади Ноёб ва сара навлар Мирзачўл қовунлари довруғини дунёга ёймоқда Ёш оилалар ва қизлар билан ишлашда янгича ёндашув Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантириш ва янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида 2018-2019 йилларда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартибини такомиллаштиришга доир муҳим чора-тадбирлар тўғрисида Президент таълим тизимидаги ислоҳотларнинг бориши бўйича мажлис ўтказди Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
  • 05 Январь 2017

Халқаро экспертлар Ўзбекистон тараққиётининг истиқболлари ҳақида

Мамлакатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисидаги нутқи жаҳон жамоатчилигида катта қизиқиш уйғотмоқда. Бунга хорижий давлатлар ижтимоий-сиёсий ва эксперт-таҳлилий доиралари вакилларининг фикр-мулоҳазалари ҳам мисол бўла олади.

Дорнфелдт МАТТИАС, Берлиндаги Кавказ ва Каспийни ўрганиш Европа институти директори:

— Ўзбекистон Президентининг нутқида баён этилган ички ва ташқи сиёсатдаги асосий вазифалар мамлакат тараққиётининг сифат жиҳатидан янги босқичи бошланганидан далолат беради. Амалга оширилиши белгиланган кўплаб мақсад ва вазифалар Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов томонидан давлат ва жамиятнинг барча соҳасида олиб борилган кенг кўламли ислоҳотларни давом эттиришга йўналтирилгани алоҳида эътиборга моликдир.

Шу билан бирга, ички, минтақавий ва глобал ривожланишнинг анъаналарини оқилона баҳолар экан, Ўзбекистоннинг янги раҳбарияти мамлакат иқтисодиётини янада либераллаштириш ва модернизация қилиш бўйича фаол чора-тадбирларни қабул қилишни бошлади. Аминманки, тадбиркорлик учун ҳар томонлама қулай муҳитнинг яратилиши ва хорижий инвестициялар жалб этиш кўламининг кенгайиши Ўзбекистоннинг иқтисодий жиҳатдан янада ривожланиши ва аҳоли фаровонлигининг ошишига хизмат қиладиган кучли рағбат вазифасини ўтайди.

Президент Шавкат Мирзиёев ўз нутқида давлатнинг ташқи сиёсат йўналишидаги устувор вазифаларга ҳам тўхталди ва бунда, биринчи навбатда, Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидлади. Минтақанинг иқтисодий имкониятларини кенгайтирган ҳолда, қўшни давлатлар билан ҳар томонлама муносабатларни чуқурлаштиришга қаратилган ушбу саъй-ҳаракатлар келажакда ҳам Ўзбекистоннинг халқаро нуфузи ошишининг гарови бўлади, деб ўйлайман.

Йохен РУММЕНХЁЛЛЕР, Германия ёшлари федерал бирлашмаси (Deutscher Bundesjugendring)нинг Халқаро ҳамкорлик бўлими раҳбари:

— Ушбу нутқдаги ёшлар сиёсатига бағишланган қисм менинг эътиборимни тортди. Қувонарлиси шундаки, мамлакат аҳолисининг 60 фоизини ташкил этадиган ёш авлодга ишонган ҳолда, Ўзбекистон раҳбарияти уларнинг масъулиятли вазифаларни амалга оширишда муносиб қатнашишлари учун имкониятларни кенгайтиришни мўлжалламоқда.

Бир неча йиллар давомида ташкилотимиз Ўзбекистоннинг “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати билан фаол ҳамкорлик қилиб келмоқда. Ана шу ҳамкорлик доирасида биз 2015 йилда мамлакатингизга бордик ҳамда Ўзбекистоннинг улкан салоҳиятга эга эканлигига гувоҳ бўлдик.

Айнан шу нуқтаи назардан олганда, ёшларни қўллаб-қувватлаш, мамлакатнинг илм-фан ва таълим соҳаларидаги салоҳиятини мустаҳкамлаш ва умуман, жамиятнинг ҳар бир аъзоси ўз имкониятларини тўлақонли намоён эта олишини таъминлашга йўналтирилган саъй-ҳаракатлар юксак баҳога муносибдир.

Ўз навбатида, биз мамлакатларимиз ўртасидаги маданий-гуманитар мулоқотларни фаол ривожлантирган ҳолда, ўзбек ҳамкасбларимиз билан ҳамкорлик уфқларини янада кенгайтиришга тайёрмиз.

Рохан ГУНАРАТНА, С. Ражаратхам номидаги Халқаро тадқиқотлар мактаби профессори, ушбу мактаб ҳузуридаги Сиёсий зўравонлик ва терроризмни ўрганиш халқаро маркази директори (Сингапур):

— 1991 йилдан буён мунтазам равишда Ўзбекистонга сафар қиламан. Мамлакатингизнинг Тошкент, Бухоро, Самарқанд ва Хива каби тарихий шаҳарларини ҳамда яқинда Ўзбекистон Президенти сайловида халқаро кузатувчи сифатида борганим — Термизни яхши биламан.

Кўп йиллик кузатувларимга таянган ҳолда бир ҳақиқатни, яъни Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовдан мамлакатда хавфсизлик ва барқарорликни сақлашдан иборат бўлган улкан мерос қолганини алоҳида қайд этишни истардим. Давлат чегараларини самарали назорат ва ҳимоя қилиш, турли этник ҳамда диний гуруҳлар ўртасидаги ўзаро тотувлик ва тенгликнинг таъминланиши, таълим соҳасидаги ривожланишлар, жадал иқтисодий суръатлар уларнинг асоси бўлиб хизмат қилади. Бундан ташқари, мен мамлакатингиз одамларидаги чуқур ватанпарварлик туйғусининг, раҳбарга ишонч ва халқнинг бой тарихига ҳурматнинг гувоҳи бўлдим.

Ву ТИНГ, Шанхайдаги “The Paper” матбуот бюроси бош муҳаррири:

— Мен яқинда бўлиб ўтган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш имкониятига эга бўлдим. Ишонаманки, Шавкат Мирзиёевнинг дастурий мақсадлари ҳаётийлиги туфайли амалиётга дадил татбиқ этилиб, юксак самаралар беради.

Ўзбекистондаги демократик янгиланишлар натижалари ҳайратланарли даражада. Буни Халқаро меҳнат ташкилоти билан ҳамкорликдаги ривожланишлар ҳамда яқинда Европа Парламенти томонидан ўзбек тўқимачилик маҳсулотлари савдосида икки марта лицензия олиниш тизимининг бекор қилиниши ҳам тасдиқлайди.

Шу билан бирга, давлат ҳокимияти органлари виртуал қабулхоналари, шаҳарлар ва қишлоқларда Халқ қабулхоналари ташкил этилиши каби янги тизимлар намунаси, ҳатто дунёнинг ривожланган давлатларида ҳам учрамайди. Шу муносабат билан, Ўзбекистондан жуда кўп нарса ўрганиш мумкин, деб ҳисоблайман.

Бундан ташқари, 2017 — 2021 йилларда мамлакатни янада ривожлантириш бўйича Ҳаракат стратегияси бандларида нафақат беш йилликка мўлжалланган чора-тадбирларни, балки гуллаб-яшнаётган ва жадал ривожланаётган Ўзбекистоннинг ишончли гарови бўлган туб ислоҳотларнинг асосий йўналишларини ҳам кўриш мумкин.

 

«Жаҳон» АА.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган