XS.UZ
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Жаҳон банки вице-президентини қабул қилди Фракцияларда ҳаётий масалалар, долзарб вазифалар кўриб чиқилди «Ўзбекистонда олиб борилаётган кенг қамровли иқтисодий ислоҳотлар юқори баҳога лойиқдир» Оналар кўнглидаги розилик — бу бутун халқимиз қалбидаги розилик ифодаси Замонавий саноат марказлари Имтиёз ташаббусга ундади Мақсад — тараққиётга кўмаклашиш Истомин Жоковични мағлуб этди Қўшимча даромад манбаи Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Cоғлом авлод — келажак пойдевори Азизлари қадр топган юрт Смартфонлар бозори ривожланмоқда Юксак ишонч ва масъулият Дўстлик кечаси Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш — доимий эътиборда Транспорт хизмати сифатини янада оширишда муҳим қадам Ислоҳотларнинг янги босқичи Улуғворлик тимсоли, буюк жасорат соҳиби Очиқ ва самарали мулоқотни йўлга қўйиш депутатлар фаолиятида алоҳида ўрин тутади Замон талабини ҳис этмасдан, эскича ишлашга энди ҳеч биримизнинг ҳаққимиз йўқ Баркамол авлод тарбияси Барқарор тараққиёт асоси Танқидий ва таҳлилий фикрлар янги марраларни эгаллаш учун мустаҳкам заминдир Мавжуд камчиликлар ўз жойида ҳал этилади Миллий армиямиз қудратини юксалтириш — долзарб вазифа Ислоҳотлар самарадорлиги кафолати Халқ ишончини оқлаш ҳар биримизнинг зиммамизга улкан масъулият юклайди Кутилаётган натижалар таҳлили Тавсиянома — энг муносибларга
  • 05 Январь 2017

Авиаташувларда рекорд натижа

Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти (ИКАО) маълумотларига кўра, якунланган йилда жаҳон бўйича авиаташувчилар хизматидан 3,7 миллиард киши фойдаланган.

Бу ушбу соҳадаги янги рекорд натижа ҳисобланади. Мунтазам амалга ошириладиган рейслар сони 2015 йилдагига нисбатан 6 фоиз кўпайган. Парвозларнинг умумий миқдори эса 6,3 фоиз ўсган. Бундай кўрсаткичларнинг қайд этилиши бир неча омиллар билан боғлиқ. Масалан, дунё бўйича сайёҳларнинг ярмидан кўпи кўзлаган манзилига бориб келиш учун ҳаво транспортини танлаган.

2016 йилда авиаташувларнинг 36 фоизи Европа улушига тўғри келди. Кейинги поғоналарни Осиё-Тинч океани (29 фоиз), Яқин Шарқ (15 фоиз), Шимолий Америка (13 фоиз), Лотин Америкаси ва Кариб ҳавзаси (4 фоиз), шунингдек, Африка (3 фоиз) минтақаси эгаллади.

 

Нуфузли брендлар

АҚШнинг “World Brand Lab” консалтинг компанияси 2016 йил бўйича дунёдаги энг нуфузли савдо белгилари рейтингини эълон қилди.

Унга 28 давлатнинг 500 та бренди киритилган бўлиб, рўйхатни шакллантиришда мутахассислар компанияларнинг жаҳон бозоридаги улуши, мижозлар билдирган ишончга қай даражада масъулият билан ёндашаётгани ва бошқа жиҳатларга эътибор қаратишди. Асосий ўринларни юқори технологиялар соҳасида фаолият кўрсатаётганлар эгаллади. Хусусан, АҚШнинг “Apple”, “Google” ва “Amazon” савдо белгилари дастлабки уч поғонадан жой олди. Умуман, рейтингда ушбу мамлакатнинг 227 та компанияси қайд этилган. Хитойнинг эса 36 бренди киритилган.

“Interbrand Corp.” агентлигининг энг қиммат савдо белгилари рўйхатида эса “Apple”, “Google” ва “Coca-Cola” компаниялари илк учликни ҳосил қилди. Булар тўрт йилдан буён ушбу мавқеини сақлаб келмоқда.

 

Ўрмон ёнғинлари кузатилмоқда

Айни кунларда Чилининг шимолий ҳудудларида кучли ўрмон ёнғинлари юз бермоқда.

Мамлакатда мазкур табиат ҳодисаси сабаб Вальпараисо туристик шаҳри яқинида хавфнинг энг юқори — “қизил” даражаси эълон қилинди. Ёнғин оқибатида юзга яқин уй вайрон бўлди. Альгарробо, Вальпараисо ва Касабланка маъмурий ҳудудларида қарийб 50 мингта тураржой электр таъминотидан узилиб қолди. Бир қанча киши эвакуация қилинди. 19 нафар одам жароҳатланган, қурбонлар ҳақида эса маълумот йўқ. 

Оловни бартараф этиш учун 49 та ўт ўчириш машинаси, 10 та самолёт жалб қилинган. Бироқ кучли шамол ва юқори ҳарорат мутахассислар ишига халал бераяпти.

 

Учта жойда аниқланди

Польшадаги бир йўла учта фермада парранда гриппи аниқланди, дейилади “Евроньюс” телеканали хабарида.

Бу ерда парваришланаётган товуқлар ва куркаларда “H5N8” штамми қайд этилган. Мутахассисларнинг изоҳлашича, гриппнинг мазкур турдагиси инсон ҳаёти учун хавфли эмас. Бироқ жонзотларнинг барчасини йўқ қилишга тўғри келди. Фермалар атрофи бўйлаб 3 квадрат километр майдон карантин ҳудуди сифатида белгиланди.

Ўтган йилнинг ўзида Польшада парранда гриппи билан боғлиқ ўндан ортиқ ҳолат кузатилган.

 

Энг ёш футболчи

Италиянинг “Женоа” футбол клуби ҳужумчиси Пьетро Пеллегри мамлакат “А серияси” тарихидаги энг ёш ўйинчи сифатида қайд этилди.

“Koррьере делла спорт” нашрида ёзилишича, у чемпионатнинг 18-тури доирасида “Торино” жамоасига қарши кечган баҳснинг 88-дақиқасида майдонга туширилган. Айни шу санада Пьетро 15 ёшу 9 ойлик ва 5 кунга тўлганди. Бундан олдин энг ёш футболчи мақоми 1937 йилнинг 2 майидаги ўйинда қатнашган “Рома” клуби вакили Амедео Амадеига тегишли эди. У ўша вақтни ҳисобга олганда Пьетродан бир кунга катта бўлган.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган