XS.UZ
Тадбиркорликни ривожлантириш, имкониятлардан тўла фойдаланиш халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришга хизмат қилади Ихтисослаштирилган тиббий ёрдам сифати тубдан яхшиланади Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари кенгаймоқда Маҳалла — халқчил институт Ҳаракатлар стратегияси: жамоатчилик ва оавнинг иштироки Фуқаролар осойишталиги кафолатларини кучайтириш — замон талаби Муаммоларни ҳал этишнинг самарали омили Барқарорлик пойдевори Ёшлар гиёҳвандликка қарши «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат асносида Шарқнинг ҳақиқий гўзалликларини кашф этасиз» Мўъжизакор ўсимлик Китобга боғланган кўнгил Полвонларимиз муваффақияти Ўн минг йиллик битиклар Маҳаллий экспорт қилувчи ташкилотларни янада қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий фаолиятни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Кўп томонлама ҳамкорлик истиқболлари Истиқлол саодати ва шукрона Кичик бизнес салоҳияти рақобатдош маҳсулотлар ишлаб чиқаришда яққол намоён бўлмоқда ЎзХДП қатъий позициясини белгилаб олди Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш қамрови янада кенгаяди Ўзбекистонлик ишбилармонлар Швейцарияда Оқибати аянчли иллат Хусусий сектор ривожига сармоялар Молиявий саводхонлик нима? Яхши ниятлар, эзгу амаллар Фарҳодбек — жаҳон чемпиони Спортда мухлисларни қувонтирадиган натижалар бўлади Олдини олган афзал Ипак саноатининг довруғи қачон тикланади? Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг фан ва техника, адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги Давлат
  • 04 Январь 2017

Италия телевидениеси Ўзбекистон шаҳарлари ҳақида

“RAI-3” Италия телеканалининг машҳур “Килиманжаро этагида” дастурида Буюк Ипак йўли тарихига бағишланган туркум доирасида тайёрланган Ўзбекистон ҳақидаги 20 дақиқалик кўрсатув эфирга узатилди.

Унда телетомошабинлар ўлкамизнинг тарихий-маданий мероси ҳамда замонавий ривожланиши билан танишиш имкониятига эга бўлдилар. Кўрсатув муаллифлари Ўзбе-кистоннинг Марказий Осиё минтақасидаги кўп мингйиллик тарихга эга ва беқиёс меъморий обидаларга бой мамлакат эканини таъкидладилар.

Юртимиз шаҳарларининг кўркамлиги намойиш қилинар экан, кўрсатув ижодкорлари бугунги Тошкент улкан маданият истироҳат боғларига эга, маъмурий иншоотлар ва бизнес офислари қад кўтарган йирик иқтисодий марказ ҳамда замонавий шаҳар ҳисобланишини қайд этдилар.

Теледастурда, шунингдек, Хива ҳақида ҳикоя қилиниб, у “ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон маданий мероси рўйхатига киритилган, дунёда тенги йўқ, замонавийлик билан алоқаларини йўқотмаган ҳолда, ўз асл жиҳатларини сақлаб қолган ноёб гўшалардан бири бўлган мукаммал шаҳар”, дея таърифланади. Томошабинларни “очиқ осмон остидаги музей”нинг диққатга сазовор жойлари билан таништираркан, муаллифлар қалъа деворлари ва шаҳарнинг тўрт дарвозаси тасвирига алоҳида эътибор қаратишади.

Улуғвор Бухоро кўрсатувда зардуштийлик ва насронийликдан то исломгача бўлган динлар ҳамда маданиятлар чорраҳасининг ёрқин мисоли сифатида баҳоланди. Шаҳар тарихига саёҳат давомида қадимий иншоотлар ва обидаларнинг, гилам, сопол ҳамда заргарлик буюмлари бозорларининг ўзига хос жиҳатлари очиб берилди. “Палов таомини татиб кўриб ва оилавий ҳунармандчилик устахоналарига кириб маҳаллий анъаналарга бутунлай кўмилиб қолиш мумкин. Бухоронинг марказида, ҳақиқий дурдона саналувчи “Лаби ҳовуз” майдони жойлашган. Бу забардаст тутлар соя солиб турадиган шаҳардаги энг осойишта маскан ҳисобланади”, дейилади кўрсатувда.

Буюк Амир Темурнинг пойтахти — маҳобатли Самарқандни тасвирлар экан, Италия журналистлари машҳур сайёҳ Марко Полонинг ушбу шаҳар таърифидаги сўзларини келтирдилар. Кўрсатувда беҳисоб тоштахталар ва мовий нақшлар билан безатилган салобатли ҳамда ҳайбатли мадрасалар мажмуаси — Регистон майдони бор улуғворлиги билан намойиш этилди. “Шоҳи Зинда мажмуаси —  кишига кўплаб ўчмас таассуротлар улашувчи ва сайёҳлар хуш кўрадиган мақбаралар маскани бўлиб, уларнинг айримларидаги безаклар мусулмон оламидаги сирланган тоштахталарга солинган энг -нодир нақшлар ҳисобланади”, дейилади дастурда.

Италия жамоатчилиги учун тайёрланган мазкур тележурнал Ўзбекистон шаҳарларининг -инсоният тамаддунида тутган ўрни ва аҳамияти, буюк аждодларимизнинг дунё илм-фани ҳамда маданиятига қўшган беқиёс ҳиссаси, шунингдек, ўзбек миллий пазандачилиги ҳақидаги ҳикоялар билан бойитилган.

Эслатиб ўтамиз, “RAI-3” Италияда ва хорижий давлатларда содир бўладиган ижтимоий--маданий воқеаларни ёритадиган “RAI” давлат телерадиоэшиттириш корпорациясининг учинчи марказий канали ҳисобланади.

 

«Жаҳон» АА.

Рим

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган