АҚШ элчиси: «Ўзбек халқи янги давлатни барпо этди»
XS.UZ
Ўзбекистонда корейс миллатига мансуб юртдошларимиз истиқомат қилаётганининг 80 йиллигига бағишланган тантанали маросим иштирокчиларига Одамларнинг бунёдкорона меҳнатини қадрлаб, уларга муносиб турмуш шароити яратиш — энг муҳим вазифамиздир Ўзбекистон — Корея Республикаси: Икки томонлама муносабатлар тараққиётида янги босқич Асосий Қонунимиз тарихига бағишланган кўргазма Жамоатчилик назоратининг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланмоқда Истиқлолимиз ва истиқболимиз тимсоли «Менинг маҳалламда жиноят содир бўлмаслиги керак» www.mudofaa.uz сайти ишга тушди Президент қарори: Ўзбек миллий мақом санъати маркази ташкил этилади Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида Шавкат Мирзиёев Мун Чжэ Иннинг таклифига биноан 22-25 ноябрь кунлари давлат ташрифи билан Корея Республикасида бўлади Бош прокуратура қошида Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази ташкил этилади Ўзбeкистон ва Грузия сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказди Шавкат Мирзиёев навбатга ёзилиш учун электрон тизим жорий қилинган оилавий поликлиникага борди Шавкат Мирзиёев: ҳар бир маҳалладаги профилактика инспектори ўрнига уч нафар энг профессионал ходим саралаб олиб бириктирилади Энди электр таъминоти корхонаси вакилини онлайн чақириш мумкин Тошкент шаҳрининг ҳар бир туманида 10 тадан сузиш ҳавзаси қурилиши мумкин Президент Сергели туманидаги 55-сонли мактаб фаолияти билан танишди Президентга Хусусий уй-жойларга хизмат кўрсатувчи профессионал бошқарув компанияси фаолияти ҳақида маълумот берилди ЖССТ экспертлари силга қарши курашиш бўйича Ўзбекистон тажрибасини юқори баҳолашди Шавкат Мирзиёев: бу уйларни бировларга кўз-кўз қилиш учун эмас, аҳоли манфатларини ўйлаб бунёд этмоқдамиз Наманганда ўтказилган бўш иш ўринлари ярмаркасида 135 фуқаро ишли бўлди Шавкат Мирзиёев Сергели туманига ташриф буюради Президент қарори: ЎзМУда “Таэквондо ва спорт фаолияти” факультети ташкил этилади Президент фармони: 2018 йил 1 январдан бошлаб истеъмол қилинадиган сув учун олдиндан ҳақ тўланади Президент қарори: алоҳида иқтидор талаб этиладиган муайян соҳаларга тест синовлари бекор қилинди Маҳаллийлаштириш дастури самаралари Ўзбекистон — умумий уйимиз Осойишталик учун курашиш керак Ислом — тинчлик ва эзгулик дини
  • 19 Август 2016

АҚШ элчиси: «Ўзбек халқи янги давлатни барпо этди»

Тобора яқинлашиб келаётган республикамиз давлат мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан хорижий мамлакатлардан Ўзбекистон халқи номига кўпдан-кўп самимий қутловлар келиши давом этмоқда. Шу билан бирга, чет давлатларнинг Тошкентда аккредитациядан ўтган дипломатия миссиялари раҳбарлари ҳам юртимиз раҳбарияти ҳамда халқини ушбу қутлуғ сана билан қизғин табриклашмоқда.

Америка Қўшма Штатларининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Памела Спратлен “Жаҳон” ахборот агентлиги мухбири билан бўлиб ўтган суҳбат чоғида Ўзбекистоннинг мустақиллик йилларида қўлга киритган муваффақиятларига баҳо берар экан, ўзининг қуйидаги фикр-мулоҳазаларини ўртоқлашди:

— Энг аввало, Мустақиллик байрамингизнинг йигирма беш йиллиги муборак бўлсин, дея табриклашга ижозат берсангиз. Бу сана Ўзбекистон учун муҳим даврни бошлаб бергани билан аҳамиятлидир. Зеро, мамлакатингиз кейинги йигирма беш йил ичида янги давлатни барпо этди.

АҚШ Ўзбекистонни тўлақонли мустақил давлат сифатида биринчилардан бўлиб тан олган эди. 1992 йилдан буён биз кўпгина муҳим масалалар, жумладан, хавфсизликни таъминлаш, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, таълим ва соғлиқни сақлаш, қонун ижодкорлигини такомиллаштириш, фуқаролик жамиятини ривожлантириш соҳасида яқиндан ҳамкорлик қилиб келаяпмиз. Мазкур соҳалардаги алоқаларни янада кенгайтириш ниятидамиз. Ўзбекистонда самарали давлат институтларини шакллантиришда ўсиш кузатилиб, бу фуқароларнинг манфаатларини янада кенг таъминлаш имконини бераяпти. Шуни қайд этиш керакки, мустақил фуқаролик жамияти замонавий давлатнинг муҳим -таркибий қисми ҳисобланади. Бусиз давлат ўз салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқара олмайди.

Ўзбекистон иқтисодиёти катта салоҳиятга эга бўлиб, АҚШ бу борада фаол ҳамкорликни йўлга қўйган. Айниқса, республика Марказий Осиёнинг қоқ марказида жойлашгани унинг иқтисодий имкониятларини янада кенгайтиради. Ўзбекистонда Марказий Осиё аҳолисининг ярмидан кўпи истиқомат қилади. Бу эса мамлакатнинг минтақадаги асосий савдо-иқтисодий марказ бўлишига хизмат қилаяпти. Американинг қатор йирик компаниялари, жумладан, “Боинг”, “Женерал Моторз”, “Женерал Электрик”, “Кейс Нью Холланд” ҳамда бошқалар Ўзбекистон компаниялари билан мустаҳкам алоқа ўрнатиб, инвестиция ҳамкорлигини муваффақиятли йўлга қўйган. АҚШ компаниялари юртингиз иқтисодий салоҳиятига катта қизиқиш билан қараб келади. Яқинда икки мамлакатнинг ҳукумат ва бизнес вакиллари иштирокида бўлиб ўтган давра суҳбатида Американинг кўплаб компаниялари қатнашгани ҳам ана шундан далолат бериб турибди.

Ўзбекистон халқи мамлакатда оилани мустаҳкамлаш борасидаги ишлар, бу йўналишдаги миллий анъана ҳамда қадриятлари билан фахрланишга ҳақлидир. Бинобарин, жорий йилнинг “Соғлом она ва бола йили” деб эълон қилиниши замирида ҳам аёлларнинг оила ва жамиятдаги ўрнини ошириш ғояси мужассам. Президент Барак Обама айтганидек, “Оналар — бизларнинг биринчи дўстларимиз ҳамда муаллимларимиз, улар бизларни катта марраларни забт этишга илҳомлантиради, дуч келадиган муаммоларимиз ёки танлайдиган йўлимиз қандай бўлишидан қатъи назар, бизларни ҳамиша қўллаб-қувватлайдилар”.

Шу ўринда қайд этиш керакки, АҚШ халқаро ривожланиш бўйича агентлиги (USAID) ўзбекистонлик шериклар билан биргаликда 1993 йилдан буён мамлакат соғлиқни сақлаш тизимини янада такомиллаштириш соҳасида яқиндан кўмак кўрсатиб келмоқда.

Ўзбекистон бой ислом тарихига ва турли динлар вакиллари ёнма-ён истиқомат қилаётган кўп конфессияли жамиятга эга бўлган дунёвий давлатдир. Мен бу ажойиб мамлакат бўйлаб сафарларим ҳамда оқкўнгил ва меҳмондўст халқингиз билан бўлиб ўтган кўпдан-кўп суҳбатларим чоғида Ўзбекистон ранг-баранглигининг бутун моҳияти ҳамда бойлигини ҳис этишга муяссар бўлдим.

Замонавий Ўзбекистон — халқаро муносабатларнинг тенг ҳуқуқли субъекти. АҚШ унинг суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлайди.

АҚШ — Ўзбекистон муносабатлари кенг кўламли масалаларни қамраб олган, улар ўзаро манфаатлар, муштарак ҳурмат асосидаги фаол ҳамда очиқ мулоқот воситасида кўриб чиқилмоқда. Умумий хавф-хатарларга ва хавфсизликка таҳдидларга қарши туриш масалаларида ҳамкорлик қилаяпмиз. Биз ишбилармон доиралар ўртасидаги муносабатларни фаоллаштириш, АҚШ сармоядорларини Ўзбекистонга жалб этишни қўллаб-қувватлаш имкониятлари бўйича изчил иш олиб борамиз. Илм-фан ҳамда технологиялар соҳаларида, маданият ва таълим, жумладан, инглиз тилини ўқитиш ҳамда академик ва маданий алмашувларни кенгайтириш борасидаги алоқаларни янада ривожлантиришни истардик.

Америка Қўшма Штатлари икки томонлама муносабатлар мустаҳкамланишини давом эттиришга интилмоқда. Буни юқори мартабали расмийларнинг Ўзбекистонга ташрифлари мисолида кўриш мумкин. АҚШ Давлат котиби Жон Керри Марказий Осиёнинг беш мамлакати ҳамда Америка Қўшма Штатлари ташқи сиёсат маҳкамалари раҳбарларининг учрашувида (С5+1) иштирок этиш учун Самарқандга ташриф буюрди, АҚШ Қуролли Кучлари Марказий қўмондонлиги раҳбари Жозеф Вотел июнь ойида -Президент Ислом Каримов билан конструктив музокаралар ўтказди. Яқинда Вашингтонда бўлиб ўтган С5+1 шаклидаги учрашувда Ўзбекистон делегациясининг қатнашгани мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик энг юқори даражада давом этаётганидан далолат беради.

Давлатларимиз ўртасидаги муносабатлар келгуси йилларда ҳам равнақ топишига ишонамиз.

Ўзбекистон давлат мустақиллигининг юбилей байрами муносабати билан Америка халқи ва Тошкентдаги АҚШ элчихонасидаги ҳамкасбларим номидан халқингизга тинчлик, бардавом фаровонлик, эзгу ишларида муваффақиятлар, саломатлик ҳамда бахту иқбол тилайман! Келгуси 25 йил ҳам Ўзбекистонга ва мамлакатларимиз ўртасидаги икки томонлама муносабатларга янада катта яхшиликлар олиб келсин. Мустақиллик байрамингизнинг йигирма беш йиллиги муборак бўлсин! Ўзбекистон Мустақиллиги куни муносабати билан бўладиган кўпдан-кўп шодиёналарни интизорлик билан кутамиз!

«Жаҳон» АА.