«The Baltic Course» журнали юртимизнинг барқарор ва ишончли банк тизими ҳақида
XS.UZ
Президент қарори: Ўзбек миллий мақом санъати маркази ташкил этилади Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида Шавкат Мирзиёев Мун Чжэ Иннинг таклифига биноан 22-25 ноябрь кунлари давлат ташрифи билан Корея Республикасида бўлади Бош прокуратура қошида Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази ташкил этилади Ўзбeкистон ва Грузия сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказди Шавкат Мирзиёев навбатга ёзилиш учун электрон тизим жорий қилинган оилавий поликлиникага борди Шавкат Мирзиёев: ҳар бир маҳалладаги профилактика инспектори ўрнига уч нафар энг профессионал ходим саралаб олиб бириктирилади Энди электр таъминоти корхонаси вакилини онлайн чақириш мумкин Тошкент шаҳрининг ҳар бир туманида 10 тадан сузиш ҳавзаси қурилиши мумкин Президент Сергели туманидаги 55-сонли мактаб фаолияти билан танишди Президентга Хусусий уй-жойларга хизмат кўрсатувчи профессионал бошқарув компанияси фаолияти ҳақида маълумот берилди ЖССТ экспертлари силга қарши курашиш бўйича Ўзбекистон тажрибасини юқори баҳолашди Шавкат Мирзиёев: бу уйларни бировларга кўз-кўз қилиш учун эмас, аҳоли манфатларини ўйлаб бунёд этмоқдамиз Наманганда ўтказилган бўш иш ўринлари ярмаркасида 135 фуқаро ишли бўлди Шавкат Мирзиёев Сергели туманига ташриф буюради Президент қарори: ЎзМУда “Таэквондо ва спорт фаолияти” факультети ташкил этилади Президент фармони: 2018 йил 1 январдан бошлаб истеъмол қилинадиган сув учун олдиндан ҳақ тўланади Президент қарори: алоҳида иқтидор талаб этиладиган муайян соҳаларга тест синовлари бекор қилинди Маҳаллийлаштириш дастури самаралари Ўзбекистон — умумий уйимиз Осойишталик учун курашиш керак Ислом — тинчлик ва эзгулик дини Республика олий таълим муассасалари бакалавриатига кириш тест синовларини ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида Сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати кўрсатиш соҳасида тўлов интизомини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети таркибида “Таэквондо ва спорт фаолияти” факультетини ташкил этиш тўғрисида Манфаатли ҳамкорлик алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама этилди Рустам Жангабоевга Президент совғаси – “Nexia” автомобилининг калити топширилди Термизда Афғонистон фуқароларини ўқитиш маркази очилади Самарқандда замонавий стандартларга мос туристик автобуслар ишлаб чиқарилади Самарқандда “Volkswagen” машиналари ишлаб чиқарилади
  • 14 Июль 2016

«The Baltic Course» журнали юртимизнинг барқарор ва ишончли банк тизими ҳақида

“The Baltic Course” халқаро журналининг электрон саҳифасида мустақиллик йилларида Ўзбекистон банк тизимининг тараққиёти мавзуига бағишланган мақола эълон қилинди.

Унда қайд этилганидек, банк тизими ислоҳотлари республика иқтисодиёти ўсишининг юқори суръатларини таъминлаётган муҳим омиллардан бири ҳисобланади. “2015 йилда банк тизимининг жами капитали 2014 йилдагига нисбатан 23,3 фоиз кўпа-йиб, 7,8 триллион сўмга етди, — деб ёзилади “The Baltic Course” электрон нашрида. — Ўзбекистонда 26 та тижорат банки фаолият кўрсатмоқда, шулардан 3 таси давлатга тегишли бўлиб, бештаси чет эл капитали иштирокидаги акциядорлик тижорат банкидир. Тизимни янада мустаҳкамлаш юзасидан самарали чора-тадбирлар кўрилаяпти. Ҳозирги -пайтда молия-банк тизими барқарор ва ишончли фаолият олиб бораётир, мижозларга тезкор ҳамда кафолатланган банк хизматларини кўрсатмоқда”.

Мақолада таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2011 — 2015 йилларда республика молия-банк тизимини янада ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш ҳамда юқори халқаро рейтинг кўрсаткичларига эришишнинг устувор йўналишлари тўғрисида”ги қарори бу йўналишдаги вазифаларнинг изчил бажарилишида муҳим дастуриламал бўлди.

Жаҳон иқтисодий форуми рейтингига кўра, Ўзбекистон 2014-2015 йиллардаги ривожланиш якунлари ҳамда 2016-2017 йилларда иқтисодий ўсиш прогнозлари бўйича дунёдаги энг тез ривожланаётган бешта мамлакат қаторидан жой олгани ҳам ўқувчилар эътиборига ҳавола этилган.

Бундан ташқари, журналда мамлакатимиз банк тизими капиталининг етарлилик даражаси қарийб 24 фоизни ташкил қилгани, бу халқаро стандартлардан 3 марта, банк ликвидлиги эса энг юқори кўрсаткичлардан 2 марта кўп эканлиги ҳам айтиб ўтилган.

“Агар 2011 йилда мамлакатнинг 13 та тижорат банки юқори рейтинг баҳоларига сазовор бўлган бўлса, бугунги кунда республиканинг барча 26 та банки ана шундай баҳога лойиқ кўрилди. Қолаверса, жаҳон миқёсида савдо-сотиқ ишларининг ўсиш суръати сезиларли даражада сустлашгани, экспортга йўналтириладиган энг муҳим товарларга нисбатан ташқи талабнинг камайиши ва нархларнинг пасайишига қарамасдан, Ўзбекистон ташқи савдо айланмасида ижобий сальдога эришишга муваффақ бўлди”.

Мақолада Ўзбекистон банк-молия тизимидаги натижалар нуфузли халқаро молия институтлари томонидан эътироф этилаётгани мамлакатнинг халқаро майдондаги обрў-эътиборини оширишга кўмаклашаётгани ҳам билдирилган. “Сўнгги йилларда “Moody’s”, “Standard & Poor’s” ҳамда “Fitch Ratings” каби халқаро рейтинг агентликлари Ўзбекистон банк тизими фаолиятини “Барқарор” деб тасдиқламоқда. Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорацияси томонидан “Бизнесни юритиш — 2016” бўйича эълон қилинган янги рейтингда Ўзбекистон жаҳоннинг 189 давлати орасида “Кредитлаш тизими” бўйича 105-ўриндан 42-ўринга чиққани ҳам эътиборга сазовордир”, дея ёзилади журналда.

«Жаҳон» АА.

Рига

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР