XS.UZ
Халқимиз фаровонлигини юксалтириш, турмуш шароитини янада яхшилаш — асосий вазифамиздир Фракцияларда мамлакатимиз бош молиявий ҳужжати ижроси муҳокама этилди Хорижий инвестициялар ва замонавий технологиялар — тараққиёт гарови Ҳаракатлар стратегияси – халқаро нашрларда Орзулар рўёбга чиққан кун Қадимий ёзма манбалар — бебаҳо бойлик Йигирма уч миллиард сўмлик шартномалар Қонуний талаб ва амалий ечим Фарзанд — оила қувончи Битирувчилар учун муносиб таклиф Боқий меросимиз намойиши Дунёнинг энг кучли полвонлари Президент соврини учун беллашади Чинакам чиниқиш ва маҳорат мактаби, парвоз майдончаси Ўзбекистон Президенти Туркия Бош вазири ўринбосарини қабул қилди «Баркамол авлод» спорт ўйинлари қатнашчиларига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўнинчи ялпи мажлисининг очилиши тўғрисида «Йирик саноат корхоналари билан касаначиликни ривожлантириш асосидаги ишлаб чиқариш ва хизматлар ўртасида кооперацияни кенгайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2006 йил Ҳукуматлараро комиссия мажлиси Касаначиликни янада ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида Йилдирим Туғрул Туркеш: мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик мустаҳкамланишидан манфаатдормиз Ёшлик ва нафосат байрами, маҳорат ва камолот кўриги Конституциявий суд фаолияти янада такомиллаштирилади Давлат бюджети ижроси депутатлар томонидан кўриб чиқилмоқда Улкан орзулар остонасида «Ўзбекистон фуқароси бўлиш — улкан шараф» Ўзбек миллий матолари дунё мода саноатидан мустаҳкам ўрин эгалламоқда Адабиётга эътибор —  маънавиятга, келажакка эътибор Ўзбекистон Президенти Бирлашган Араб Амирликлари ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазирини қабул қилди Ташқи ишлар вазирлигида учрашув Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўнинчи ялпи мажлисининг очилиши тўғрисида
  • 08 Июль 2016

Икки хил ёндашув

Япониянинг ахборот-коммуникация воситалари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган “Sony” компанияси АҚШ ва Хитой бозоридаги иштирокини камайтиришини маълум қилди. 

Сабаби, мазкур ҳудудларда унинг маҳсулотлари савдоси кутилганидек самара келтирмаяпти. Мазкур бренд шу йўл билан ўз харажатларини қисқартириш ниятида. Аксинча, унинг мобиль воситалари харидори кўп бўлган Европа, Шарқий Осиё ва Ўрта Шарқ минтақаларидаги фаолияти кенгайтирилиши режалаштирилган.

 

Автомобиллар учун дастур

Тез орада Германиянинг “Volkswagen” компанияси Жанубий Кореянинг “LG” компанияси билан ҳамкорликда “ақлли” автомобиллар учун янги дастур ишлаб чиқишга киришади.

“Cross-Over-Platform” деб номланган ушбу платформа машинанинг интернетга боғланишига хизмат қилиши назарда тутилган. Масалан, ҳайдовчи шу орқали йўллардаги ҳолат ҳақида масофадан туриб тўлиқ маълумот олиш имконига эга бўлади.

 

Сармоя йўналтирилади

Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозидан энг кўп азият чеккан Греция жорий йилда мамлакат иқтисодиётини тиклаш ва ривожлантириш учун қарийб 9 миллиард евро маблағ йўналтиради.

Хусусан, ушбу мақсадлар йўлида Европа барқарорлаштириш фондидан олинган 7,5 миллиард евронинг 

3,8 миллиарди, шунингдек, минтақавий жамғармалардан жалб этилган 4 миллиард евро сарфланади.

 

Янги модификация

АҚШнинг “Boeing” авиасозлик концерни янги модификациядаги самолёт моделини яратиш устида иш олиб бормоқда.

Бу ҳақда “The Wall Street Journal” нашри хабар берди. Мазкур инновацион транспорт 270 йўловчига мўлжалланган бўлиб, унда ўрта масофаларга рейсларни амалга ошириш кўзда тутилаяпти. Парвознинг давомийлиги 10 соатга тенг бўлади.

 

Хавфсизлик талабларига жавоб бермайди

Швециянинг уй жиҳозлари ишлаб чиқарадиган “Ikea” компанияси “MALM” сериясидаги комод (кийим-кечак турадиган яшикли жавон)ларини қайтариб олаяпти ҳамда бу турдаги маҳсулотлар сотувини ҳам тўхтатди.

Уларни шу пайтгача харид қилганларга эса пуллари қайтариб берилади. Гап шундаки, мазкур шкафлар хавфсизлик талабларига жавоб бермаслиги аниқланди. Хонадонларга ўрнатилган ушбу мебеллар ағдарилиб тушиши оқибатида уч нафар ёш бола ҳаётдан кўз юмган, ўнлаб болалар жароҳатланган.

 

Универсал ғилдирак

Буюк Британияда исталган томон — олд, орқа, чап, ўнгга бурила оладиган ғилдирак яратилди.

У автомобилга одатий шиналар каби ўрнатилади ҳамда ҳар қандай йўл ва об-ҳаво шароитида ҳаракатланади. Кашфиёт муаллифи Вильям Лиддиард унинг тайёрланиш технологияси ҳозирча сир эканлиги, келажакда ўз ихтиросини оммавий ишлаб чиқаришга татбиқ этиш учун йирик компаниялардан бири билан ҳамкорлик қилишни режалаштираётганини билдирган.

Хориж матбуоти хабарлари асосида тайёрланди.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган