Акциялари нархи беқарор
  • 07 Январь 2016

Акциялари нархи беқарор

Италиянинг “Ferrari” автомобилсозлик компанияси “Fiat Chrysler Automobiles” концерни таркибидан ажралиб чиққанини билдирди.

Бундай қарор итальян бренди ва русумининг ноёблигини сақлаб қолиш билан изоҳланмоқда. Лекин компания қимматли қоғозларининг асосий қисми “Fiat” акциядорларида қолади.
Манбага кўра, Милан биржасидаги дастлабки вазиятдан келиб чиқилса, ҳозирча мазкур ташаббус ўзини оқлагани йўқ. Чунки “Ferrari” акциялари нархи беқарор бўлиб турибди.

Тўртта элемент киритилди
Менделеев жадвалига яна тўртта янги элемент киритилди. Бу ҳақда Япониянинг “Рикен” университети олимлари маълум қилди.
Кашфиётларга 115, 116, 117 ва 118-рақамлари берилди. Мазкур хабарни Назарий ва амалий кимё халқаро иттифоқи ҳам расман тасдиқлади.
Мутахассисларнинг айтишича, янги унсурлар сунъий йўл билан синтез қилинган. Улар заррачаларни тезлаштирувчи ҳисобланади. Ҳозирча элементларга “унунпентий”, “японий”, “унунсептий” ва “унуноктий” ишчи номлари берилган. Расмий номлар беш ой ичида аниқ бўлади.

Қамровини кенгайтирмоқчи
Франциянинг телекоммуникация соҳасидаги етакчи компаниялари яна бирлашиш ниятида, дейилади “Евроньюс” телеканали хабарида.
Гап шундаки, мамлакатдаги йирик алоқа оператори — “Orange” айни шу масалада “Bouygues Telecom” компанияси билан қайтадан музокара бошлаган. Унинг якунланиш муддати ва кўзда тутилган шартлар ҳақида ҳозирча аниқ маълумот йўқ. Агар икки томоннинг фикри бир жойдан чиқса, Франциядаги мобиль ва стационар телефон алоқаси бозорининг ярмидан кўпи мазкур брендлар назоратига ўтади. Лекин бу монополияга қарши кураш органлари эътирозига сабаб бўлиши, шубҳасиз. Чунки худди шу сабаб туфайли ўтган йили уларнинг бирлашиш бўйича ҳаракатлари якунланмай қолиб кетганди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn