Бандликда ижобий кўрсаткич
XS.UZ
Фоторепортаж: Шавкат Мирзиёевнинг Корея Республикасига давлат ташрифи (22-23 ноябрь) Иш билан банд бўлмаган юртдошларимиз диққатига! Жанубий Корея Ўзбекистонга 500 миллион АҚШ доллари миқдорида сармоя йўналтиради Ўзбекистон — Корея Республикаси: ҳамкорликни ривожлантириш учун мавжуд имконият ва салоҳият тўлиқ ишга солинмаётгани қайд этилди Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари бир-бирларини қутладилар Спорт паспорти тўғрисидаги низом тасдиқланди. Ундан қандай ҳолларда фойдаланиш мумкин? Тошкентга 24 ноябрь куни Аскар Мамин бошчилигида делегация келади Адлия вазири Руслан Давлетов Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси Эрик Утембаев билан учрашди Парк Вон Сун Шавкат Мирзиёевга Сеул шаҳрининг фахрий фуқаролигини топширади Демократик қадриятларга содиқлик ифодаси Тошкент метрополитени: Ривожланишнинг дадил одимлари Дарёнинг ҳам эгаси бор! Сайёҳ кейинги сафар гилам олади Фермер хўжалигида энди чеварлар ҳам ишлайди Антиқа гуруч «Китоб 24» акцияси: Фаол мутолаа майдони Хоразмда Халқаро Амударё кунлари Икки босқичли модернизация Жиноятнинг илдизи қаерда? Олтинкўлнинг кўркам бозори Ислом Каримов ёдгорлик мажмуасида Япониянинг «Сока Гаккай» ташкилоти вице-президенти Кендзи Йосиго билан учрашув ўтказилди Эксклюзив: Мун Чжэ Ин Мирзиёевни Кореяга нима учун таклиф қилганига изоҳ берди Кореяда “Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев” номли китоб чоп этилди Шавкат Мирзиёев Жанубий Корея - Ўзбекистон бизнес-форумида иштирок этди Президент қарори:“Мард ўғлон” давлат мукофоти таъсис этилди Меҳнат вазирлиги ҳамда Кичик ва ўрта бизнес конвергент ассоциациялари Уюшмаси (Корея) ўртасида меморандум имзоланди Тошкент – Сеул: Кореялик ишбилармонлардан интервью (Видео) Ўзбекистонда “Hyundai” автомобиллари ишлаб чиқарилади Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасида қиймати 12,3 миллиард АҚШ долларидан зиёд бўлган 75 та ҳужжат “Evergreen Holdings” (Корея) Ўзбекистонда цемент заводи қурилиши учун 300 миллион доллар сармоя киритади
  • 21 Апрель 2015

Бандликда ижобий кўрсаткич

Жорий йилнинг дастлабки уч ойида Буюк Британияда 248 минг киши ишга жойлашди. Шу тариқа мамлакатда меҳнат билан банд бўлган аҳоли сони 31 миллион кишига етди. Ишсизлик даражаси 5,6 фоизга тушди. Бу 2008 йилдан бери қайд этилган энг яхши кўрсаткичдир.

Ўз навбатида, февраль ойи якуни бўйича ойлик маошлар миқдори турли мукофотлар қўшилмаган ҳолатда ўртача 1,8 фоиз ошган. 

Автомобиль бозори тикланмоқда
Европа автомобиль бозори жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозидан кейинги тикланиш жараёнига ўтди, дейилади “Евроньюс” телеканали хабарида.
Маълумотларга кўра, шу йилнинг март ойида Европа Иттифоқига аъзо давлатларда янги машиналар савдоси 10,8, биринчи чорак якунлари бўйича эса 8,5 фоиз ўсган.
Бундай ижобий натижа автомобилсозлар учун йирик бозор саналадиган нафақат Германия, Буюк Британия ва Францияда, балки узоқ вақт давомида глобал иқтисодий таназзул таъсирида бўлган Греция ҳамда Португалияда ҳам кузатилган.

Даромади камайди
Шу йилнинг дастлабки чорагида “Eurostar” темир йўл компаниясининг даромади 2014 йилнинг шу давридагига нисбатан 6 фоиз камайди.
Аввало, маълумот сифатида айтиш жоизки, мазкур компания поездлари Ла-Манш бўғози орқали ўтиб, Буюк Британия, Франция ҳамда Бельгия ҳудуди бўйлаб ҳаракатланади. Маблағ тушумининг камайиб кетишига эса бир қанча омиллар сабаб бўлган. Шулардан бири айнан Ла-Маншдаги туннелда рўй берган ёнғин билан боғлиқ. Чунки ушбу ҳодиса туфайли қатнов вақтинча тўхтатиб қўйилган эди.
“Eurostar” мутасаддиларининг таъкидлашича, даромад ҳажмининг пасайгани шунчаки тасодиф. Ушбу даврда бизнес-классдан фойдаланувчилар сони 7 фоиз ўсгани эса алоҳида эътиборга молик.

Вулқон яна фаоллашди
Мексикадаги “Колима” вулқонидан ажралиб чиқаётган кул ва тутун уч ярим километр баландликкача етаяпти.
Бу ҳолат мамлакат ғарбидаги Халиско штатининг айрим ҳудудларида мураккаб вазиятни юзага келтирган. Маҳаллий маъмурият аҳолига кўчага иложи борича камроқ чиқишни тавсия қилди. Шунда ҳам махсус ниқоблар, респираторлар ва қуёшдан ҳимояловчи кўзойнаклардан фойдаланиш уқтирилган.
Мамлакат пойтахтидан 480 километр ғарбда, денгиз сатҳидан тўрт километр баландликда жойлашган “Колима” вулқони 500 йилдан ошиқроқ вақтдан бери ҳаракатда. Ушбу давр мобайнида у 40 мартадан кўпроқ отилиб чиққан.

Билим олиш ёш танламайди
АҚШнинг Висконсин штатида яшовчи 103 ёшли Мари Хантнинг энг катта орзуси ушалди. У ўрта маълумот олганлик тўғрисидаги гувоҳномага эга бўлди.
Энди Мари хоним таҳсилни коллежда давом эттирмоқчи. Бундай кечикишнинг сабаби бор, албатта. 90 йил муқаддам ука ва сингилларини тарбиялаш унинг зиммасига тушган эди. Шу боис Мари хоним ўрта таълимни тугаллай олмаган.
— Мактабни битиришни жуда хоҳлагандим, — дейди у маҳаллий нашрлардан бирига берган интервьюсида. — Мана мақсадимга етишдим. Ҳозир ўзимни соғлом ва тетик ҳис қилаяпман. Яна билим олишни истайман.

Хориж матбуоти хабарлари асосида тайёрланди.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР