XS.UZ
Асрларга татигулик улкан лойиҳалар Таълим тизимидаги янгиланишлар: Барча саъй-ҳаракатлар фарзандларимиз бахту саодати учун Зиёрат туризми жадал ривожланади «Озод юрт тўлқинлари» Ўн бир миллион долларлик экспорт амалиёти Рағбат ва ишонч масъулияти Ёшлар ўзларига муносиб иш топди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўн биринчи ялпи мажлисининг очилиши тўғрисида “Foreign Affairs” Марказий Осиёдаги янги жўшқин сиёсий жараён тўғрисида Электрлаштирилган йўлнинг афзаллиги нимада?  Янгиланаётган тафаккур жозибалари Одамийликнинг олий мезони Китобхон истаги, услубий янгиланиш, тарғибот мутолаа маданиятини оширишда муҳим омил бўлмоқда Юрт манфаатини ўйлаган инсон Ташаббус кўрсатганга имконият кенг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўн биринчи ялпи мажлисининг очилиши тўғрисида Россиялик шифокорлар Хоразмда Сув тўққиз босқичда фильтрланади Кутилганидан ҳам зиёд кўрсаткич Мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилинмоқда Бунёдкорлик ва эзгу анъаналар ифодаси Шири ШИРИЕВ: «Туркманистон билан Ўзбекистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва ҳамкорлик ҳар қачонгидан ҳам мустаҳкам» Халқни рози қилиш, турмуш фаровонлигини ошириш мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсаддир Экологик барқарорликни таъминлаш — ҳаётий зарурат Аҳолига янада замонавий шароитлар яратиш бугунги кун талаби Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида Долзарб қонун лойиҳаларида фракция позицияси ифодаланди  Одамлар тиббий хизматдан мамнун бўлсин Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати кенгашининг мажлиси тўғрисида ахборот «Тақдирим, келажагим Ватан билан муштарак»
  • 13 Март 2015

Ўзбекистоннинг улкан иқтисодий ва сармоявий салоҳияти Италияда эътироф этилди

Яқинда Римда Ўзбекистоннинг иқтисодий ва сармоявий салоҳиятига бағишланган тақдимот маросими бўлиб ўтди.
Унда ўзаро сармоявий ҳамкорликни янада ривожлантириш, хусусан, “Навоий” эркин индустриал-иқтисодий, “Ангрен” ҳамда “Жиззах” махсус индустриал зоналарида икки -томонлама манфаатли қўшма лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш билан боғлиқ масалалар учрашувнинг асосий мавзуи бўлди. Нефть ва газ, кимё саноати, қишлоқ хўжалиги, қурилиш материалларини ишлаб чиқариш, автомобилсозлик ҳамда бошқа соҳалардаги ўзаро ҳамкорликнинг истиқболлари юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

Таъкидлаш керакки, ушбу тадбир Италиянинг ишбилармон доиралари вакилларида жуда катта қизиқиш уйғотди. Буни уларнинг “Жаҳон” ахборот агентлигига берган интервьюларидан ҳам билиш мумкин.
“Ўзбекистон — Италия” қўшма савдо палатаси президенти Луижи Иперти Италия Ўзбекистоннинг Европадаги ишончли ҳамкорларидан бири ҳисобланиши ҳақида тўхталар экан, мамлакатларимиз ўртасида икки томонлама солиққа тортишдан сақланиш, даромад ва сармоя солиқларини тўлашдан бош тортишнинг олдини олиш, автомобилларда йўловчи ҳамда юк ташишни ўзаро тартибга солиш, транспорт, маданият, илм-фан ва сайёҳлик соҳаларида ҳамкорлик тўғрисидаги битимлар имзолангани, шу билан бирга, савдо соҳасида энг қулай режим амал қилаётганини қайд этди.
— Бугунги кунда юқори технологияларга асосланган Италия компаниялари Ўзбекистоннинг саноатлашуви ҳамда модернизациялашишида фаол қатнашмоқда, — деди Л. Иперти. — Улар нефть-газ, сайёҳлик ва қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги ҳамкорликни чуқурлаштиришдан манфаатдордир. Бироқ бугунги кунда ҳар икки томонда ҳам Ўзбекистон ва Италия компаниялари ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш зарур бўлган улкан салоҳият мавжуд.
Ўз навбатида, Триесте университети профессори, Ўзбекистон — Италия ассоциацияси президенти Рокко Абрам қайд этганидек, ўзи раҳбарлик қилаётган ташкилотнинг тузилишидан кўзланган асосий мақсад турли соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни равнақ топтиришдан иборатдир. Унинг таъкидлашича, сўнгги йилларда Ўзбекистондаги ялпи ички маҳсулот ҳажмининг ўсиш суръати катта эътиборга молик. Мазкур тадбирда Италиянинг кўп сонли компанияларидан вакиллар қатнашгани ҳам Ўзбекистон билан ҳамкорликни янада ривожлантиришга катта қизиқиш мавжудлигини кўрсатади.
— Ҳар гал Италиянинг турли-туман янги компаниялари ўзбекистонлик ишбилармонлар билан бизнес мулоқотга тайёр турганини кўриш бизга мамнуният бағишлайди, — деди Р. Абрам. — Бугунги тадбирда сармоялар ҳақида фикр юритилди, аммо биргаликдаги ишлар тобора мустаҳкамланиб бораётган бошқа жабҳалар ҳам талайгина.
Сайёҳлик — ҳамкорликнинг яна бир муҳим соҳаларидан саналади. Чунки Ўзбекистон йил сайин кўпдан-кўп сайёҳларнинг эътиборини ўзига тортмоқда. Республикангиз бой тарих ва маданиятга эга эканлиги европаликлар учун жуда қизиқарли жиҳатлар сирасига киради. Шу ўринда айтиш жоизки, Ўзбекистон ва Италия ўртасида муштарак жиҳатлар кўп.
Болониядаги “GEA Refrigeration Italy S.p.a” компанияси лойиҳа менежери Мишелле Саккани ўз компанияси Ўзбекистон билан бир неча йиллардан буён ҳамкорлик қилиб келаётганини айтди.
— Биз ўзаро ҳамкорликдан ҳамда компаниямиз учун янги қирраларни очиб берадиган алоқаларимиз истиқболидан жуда мамнунмиз, — деди у. — Ҳозир Ўзбекистондаги турли сармоя лойиҳаларида иштирок этиш баробарида, ўзимизнинг янги технологияларимиз ҳамда тажрибаларимизни ҳам таклиф қилаяпмиз. Биз ўзбекистонлик шерикларимиз билан доимгидек муваффақиятли иш олиб боришни давом эттириш ниятидамиз. Ўзбекистон сармоя киритиш учун йил сайин янада жозибали бўлиб бормоқда. Чунки бу борада -мамлакатда барча имконият ва қулайлик яратилган.

«Жаҳон» АА.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган