XS.UZ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясидаги нутқи Ўзбекистон Президентининг АҚШга ташрифи Халқаро валюта жамғармасининг фармойиш берувчи директори Кристин Лагард баёноти Покистон Ислом Республикаси Қуролли Кучлари делегацияси ташрифи Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий мемориал мажмуа кутубхонаси фонди яна 500 дан зиёд китоблар билан бойиди «Ўзбекистон — Евроосиёдаги янги иқтисодий тараққиёт замини» Ўзбекистон минтақада прагматик сиёсат олиб бормоқда Илму фан ва зиё маскани Болалар зарарли ахборот хавф-хатарларидан ҳимоя қилинади Аҳоли саломатлиги йўлида Юртимизда етиштирилган қовунлар европаликлар дастурхонида Миллат маънавиятига дахлдор масала Меҳнатимиз самараси шогирдлар камолида кўринади Ўзбекистон Президенти Америка Қўшма Штатларига келди Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этди Ўзбекистон ва Қирғизистон Президентларининг телефон орқали мулоқоти тўғрисида Ижтимоий адолатни қарор топтириш Она тилига эътибор ва масъулият Соғлом рақобат муҳити кучаяди Ўзбек халқи Мьянмалик қочқинларга ёрдам қўлини узатди Бой тажриба ва ибрат мактаби Сурхондарё соҳилида янги сўлим маскан Давлат идораларида мурожаатларга муносабат ўзгармоқда Дастлабки кунда ўн учта медаль Осиё чемпионати якунланди АКТ Саммити, роботлар намойиши ва интерактив лойиҳалар Тадбиркорларнинг ишончли ҳимоячиси Солиқ имтиёзлари аҳоли турмуш фаровонлиги кафолатидир Тиббий патронаж хизмати янгича ёндашув, изчил фаолият ва фидойи меҳнатни талаб этади Яқин қардошлик ва ўзаро манфаатдорликка асосланган ҳамкорликнинг янги босқичи
  • 11 Март 2015

Ўзбекистондаги сиёсий ва иқтисодий барқарорлик, жозибали сармоявий муҳит хорижлик экспертлар нигоҳида

Брюссель Савдо-саноат палатасида Ўзбекистоннинг сиёсий ва иқтисодий ҳаётига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик жараёни ҳамда мамлакатимизнинг сармоявий имкониятлари хусусида сўз борди.

Давлатимизнинг Бельгиядаги элчихонаси томонидан Валлония ташқи савдо ва инвестиция агентлиги (AWEX) ҳамда Фламанд сармоя ва савдо агентлиги (FIT) билан ўзаро ҳамкорликда уюштирилган анжуманда AWEX ва FITнинг Брюссель минтақасидаги компаниялари вакиллари, Нидерландия ишбилармонлари, шунингдек, Бельгия Молия вазирлиги ҳамда Солиқ хизматининг масъул ходимлари қатнашди.
Тадбирда мамлакатимизда демократик давлат қуриш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ўзгаришлар ва барқарор ривожланиб бораётган миллий иқтисодиётга доир муҳим маълумотлар давра суҳбати иштирокчилари эътиборига ҳавола қилинди. Унда алоҳида таъкидланганидек, Ўзбекистоннинг мустақил тараққиёт йиллари мобайнида қўлга киритган муваффақиятлари бугунги кунда бутун жаҳонда ўз эътирофини топган ривожланишнинг “ўзбек модели” шарофатидандир.
Анжуман қатнашчилари, шунингдек, Ўзбекистонда жорий йилнинг асосий сиёсий воқеаси — Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарликнинг бориши билан яқиндан танишдилар. Алоҳида қайд этилганидек, бўлиб ўтган парламент сайловларидаги сингари Ўзбекистон Президентлигига номзодлар учун ҳам уларнинг Сайловолди дастурлари қоидаларини, мамлакат ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий тараққиётининг муҳим -масалалари юзасидан мустақил нуқтаи назарларини сайловчиларга, жамоатчиликка етказиш учун сайловолди ташвиқотини олиб бориши мақсадида оммавий ахборот воситаларидан фойдаланишларида кенг ва тенг имкониятлар яратилган.
Сайлов чоғида шаффофлик, ошкоралик ҳамда очиқликни таъминлаш, овоз бериш жараёнини умумэътироф этилган халқаро меъёрлар ва андозаларга мувофиқ ташкил этиш ҳамда сиёсий партиялар томонидан давлат раҳбари лавозимига илгари сурилган номзодлар ҳақидаги маълумотлар ҳам тадбир иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди.
Бельгия ва Нидерландия ишбилармон доиралари вакилларининг эътибори Ўзбекистондаги сиёсий ва иқтисодий барқарорликка, жозибали сармоявий муҳит, бой хом ашё ҳамда бошқа захираларнинг мавжудлигига қаратилар экан, булар республиканинг янада шитоб билан ривожланишида муҳим омил бўлиб хизмат қилиши алоҳида таъкидланди.
Давра суҳбатида мамлакатимизнинг 2014 йилдаги ижтимоий-иқтисодий ривожланиши якунларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Ўтган йили республикамиз иқтисодиётига жалб этилган инвестициялар ҳажми 10,9 фоиз ўсгани ва 14 миллиард
600 миллион АҚШ долларини ташкил қилгани, бунда жами капитал қўйилмаларнинг 21,2 фоиздан ортиғини ёки 3 миллиард доллардан зиёдини хорижий инвестиция ҳамда кредитлар ташкил этгани кўрсатиб ўтилди. Уларнинг тўртдан уч қисми тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар экани алоҳида таҳсинга лойиқлиги эътироф этилди.
Анжуман қатнашчилари, шунингдек, Ўзбекистонда 2015 — 2019 йилларга мўлжалланган таркибий ўзгартишларни таъминлаш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва диверсификациялаш бўйича чора-тадбирлар дастури, солиқ қонунчилигидаги ишбилармонлик муҳитини ва хорижий сармоялар жалб этилишини рағбатлантиришга йўналтирилган ўзгаришлар билан ҳам яқиндан танишдилар. Шу билан бирга, инвесторларга кенг солиқ имтиёзлари ва преференциялар берилган “Навоий” эркин индустриал-иқтисодий, “Ангрен” ва “Жиззах” махсус индустриал зоналарининг ташкил этилгани юқори технология-ларга асосланган корхоналарни ривожлантириш имконини кенгайтираётгани хусусида ҳам атрофлича фикр юритилди.

«Жаҳон» АА.
Брюссель

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган