XS.UZ
Янги даврни бошлаб берган тарихий ташриф Самимий қутлов Ўзбекистон Президентининг БМТ Бош Ассамблеяси 72-сессиясидаги нутқи жаҳон оммавий ахборот воситалари нигоҳида Аграр соҳа ривожида муҳим босқич Депутатлар инсон манфаатларини таъминлашга қаратилган қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар Халқ билан мулоқотнинг ноёб тизими Фракцияларда долзарб қонун лойиҳалари кўриб чиқилди Ислом дини бизни эзгулик ва тинчликка, асл инсоний фазилатларни асраб-авайлашга даъват этади Замонавий қурилмалар ва интерактив хизматлар Ҳаракатлар стратегияси: дастлабки натижалар халқимиз ҳаётида намоён бўлмоқда Жаҳон жамоатчилиги Ўзбекистонда кечаётган ўзгаришларни юксак баҳоламоқда Россия Федерацияси делегацияси Самарқандда Тиббий-илмий янгиликлар ва истиқбол Мурожаатлар ижроси бўйича батафсил ахборот берилди Келажак тараққиётимизнинг муҳим омили Тинчлик — энг улуғ неъмат Биохилмахилликни асраш Илғор тажрибалар оммалаштирилаяпти Ҳарбий спортчилар: «Муваффақиятларимиз — жонажон Ватанимизга чексиз меҳр-муҳаббатимиз ифодаси» Вакилларимизнинг муносиб иштироки Яна бир нуфузли мусобақа Маърифат чароғбони Ўзбекистон Республикаси Президентининг АҚШга ташрифи самарали бўлди Ўзбекистон — АҚШ бизнес форуми Россия Федерацияси делегацияси ташрифи Ўзбекистон — дунё нигоҳида Тараққиёт ва фаровонлик йўлида Орол фожиаси — глобал муаммо Бюрократик тўсиқлар барҳам топмоқда Яхши қўшничилик ва мустаҳкам дўстлик ифодаси
  • 05 Февраль 2015

Рейтингини пасайтирди

“Standard & Poor`s” халқаро рейтинг агентлиги Европадаги олтита банкнинг кредит рейтингини пасайтирди. Булар Буюк Британиянинг “Barclays Plc”, “HSBC Holdings Plc”, “Lloyds Banking Group”, “Royal Bank of Scotland Group Plc”, “Standard Chartered Plc” ҳамда Швейцариянинг “Credit Suisse Group AG” молия муассасаларидир.

Экспертларнинг изоҳлашича, ушбу банкларнинг давлат томонидан қўллаб-қувватланиш эҳтимоли сезиларли даражада камайган. Шу боис ҳам агар инқироз туфайли улар зарар кўрадиган бўлса, молия муассасаларининг ўзи барча масъулиятни зиммасига олишига тўғри келади.
Бундан ташқари, агентлик “Commerzbank AG”, “Deutsche Bank AG” (Германия) ва “Raiffeisen Zentralbank Oesterreich” (Австрия) каби банкларнинг ҳам рейтингини тушириши мумкин. Улар бўйича хулоса шу йилнинг май ойида эълон қилинади.

Қор ва шамол
Испанияда бир неча кундан бери ёғаётган қор ва эсаётган кучли шамол қатор ноқулайликларни келтириб чиқараяпти.
Хусусан, “Vandellos II” атом электростанциясида реакторга энергия узатувчи тизим ишдан чиққан. Мамлакатнинг кўплаб провинцияларида ёғингарчилик миқдори бир ойлик меъёрга етган. Шарқий ва шимолий ҳудудларда эса кучли шамол уйларнинг томини учириб юборган, дарахтлар қулаб тушиши натижасида ўнлаб автомобилларга жиддий зарар етган. Ноқулай об-ҳаво шароити туфайли ҳозирги кунгача икки киши ҳаётдан кўз юмди.
Синоптиклар ҳафта охирида ҳаво ҳарорати исишини айтишмоқда.

Манзилга етиб бора олмади
Тайванда маҳаллий “TransAsia Airways” авиакомпаниясига қарашли йўловчи самолёти Тайбэй шаҳридан Цзиньмэнь архипелагига парвозни амалга ошираётган вақтда фожиага йўлиқди, дейилади “Синьхуа” ахборот агентлиги хабарида.
Ҳаво лайнери Килунг дарёсига қулаб тушган. Оқибатда тўққиз киши ҳаётдан кўз юмди. Ўн киши шифохонага ётқизилди. Кеча воқеа жойида қутқарув ишлари олиб борилди. Чунки айрим йўловчилар самолёт бортида қолиб кетганди.
Фожиа сабаби бўйича ҳали расмий баёнот берилганича йўқ.

Учинчи ўринни эгаллади
Хитойнинг “Lenovo” компанияси 2014 йилнинг учинчи молиявий чораги якунларини эълон қилди.
Унда компанияга қарашли бўлган “Motorola Mobility” шуъба корхонасининг иқтисодий кўрсаткичлари ҳам акс этган. Эътиборлиси, “Motorola” акциялари хитойлик инвесторлар томонидан сотиб олиниши унинг фаолиятида ижобий натижа берди. Яъни ўтган йили ушбу корхона ишлаб чиқарган смартфонлар савдоси 2013 йилнинг шу давридагига нисбатан 118 фоиз ошди. Натижада 1,9 миллиард АҚШ доллари миқдорида даромад олинди.
Айтиш жоизки, ўтган йили “Lenovo” смартфонлар савдоси бўйича “Samsung” (Жанубий Корея) ва “Apple” (АҚШ)дан кейинги учинчи ўринни эгаллади.

Энди сут ҳам сотади
Салқин ичимликлар ишлаб чиқариш бўйича дунёга машҳур “Coca-Cola” компанияси АҚШда қадоқланган сутни сотувга чиқаради.
Бу ҳақда “USA Today” нашри хабар тарқатди. Маҳсулот компаниянинг “Minute Made” бўлими томонидан тайёрланади. У жорий йилнинг март ойидан харидорлар ҳукмига ҳавола қилинади.
“Fairlife” (янги маҳсулотга шундай ном берилган) таркибида оддий сутга қараганда протеин (тирик организм ёки ўсимликнинг айрим тўқималарини ташкил этувчи оддий оқсил моддалар) миқдори 50, кальций 30 фоиз кўп, шакар эса 50 фоиз кам. Шунингдек, у лактоза (сут таркибидаги шакар моддаси)дан бутунлай холидир.

Хориж матбуоти хабарлари асосида тайёрланди.

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+