XS.UZ
Халқимизнинг розилиги – барча ютуқ ва марраларимизнинг асосий манбаидир 2017 — 2019 йиллар даврида деҳқон бозорларини реконструкция қилиш ва уларнинг ҳудудида замонавий савдо мажмуалари қуриш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг тўққизинчи ялпи мажлиси тўғрисида ахборот Фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари кафолати кучайтирилмоқда Депутатлар ихтисослаштирилган тиббиёт марказларининг фаолиятини муҳокама қилдилар Атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида Ўзбекистон ва Польша Президентлари бир-бирларини қутладилар Халқимиз бунёдкорлик салоҳиятининг амалий ифодаси Замонавий кўприклар халқимиз фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилади Ёш мутахассисларга муносиб иш жойлари Кооперацион алоқалар кенгаймоқда Ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг юксак самаралари Дипломатлар шахматда беллашди Ишлаб чиқариш кластери инновацион иқтисодиётга ўтишнинг муҳим босқичидир Мавқеини мустаҳкамламоқда Сердаромад ва истиқболли соҳа Ўзбекистон Республикаси билан Қозоғистон Республикаси ўртасида стратегик шерикликни янада чуқурлаштириш ва аҳил қўшничиликни мустаҳкамлаш тўғрисида Автомобилни бошқармаслик учун имтиёз Япония киноси кунлари бошланди Қизилқумлик ёшларга туҳфа Келажак учун муҳим қўлланма Инсон ҳуқуқ ва манфаатлари кафолати профилактика инспекторлари фаолиятининг асосий мезонидир Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати тўққизинчи ялпи мажлисининг очилиши тўғрисида Савдо-иқтисодий алоқалар янада кенгаяди Президентимизнинг халқ қабулхоналари Фуқаролик жамияти институтлари ва ҳамкорлик Янги интерактив хизматлар Балиқчиликда вьетнам тажрибаси “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталари таҳририяти энг яхши мақола ва фотосуратлар танловини эълон қилади. “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталари таҳририяти энг яхши мақола ва фотосуратлар танловини эълон қилади.
  • 08 Ноябрь 2014

Капиталини кўпайтиради

Италиянинг “Monte dei Paschi di Siena” банки директорлар кенгаши молия муассасаси капиталини 2,5 миллиард еврога кўпайтириш тўғрисидаги қарорни маъқуллади, дейилади “Евроньюс” телеканали хабарида.

Гап шундаки, нуфузи жиҳатидан мамлакатда учинчи ўринда турувчи ушбу банк яқинда Европа марказий банкининг стресс-тестидан ўта олмаган эди. Шу боис унга капиталидаги тақчилликни бартараф этиш учун тўққиз ой муҳлат берилган.
“Monte dei Paschi di Siena” давлат томонидан кўрсатилаётган кўмакка қарамай, мана, уч йилдирки, катта миқдордаги зарар билан ишлаяпти.

Йил якуни бўйича тахмин
Япониянинг “Toyota” автоконцерни жорий молиявий йил якуни бўйича кутилаётган даромад ҳажмига оид прогноз кўрсаткичларини оширди. Унга кўра, компания 2,5 триллион иена — 17,5 миллиард евро миқдоридаги маблағга эга бўлади.
“Toyota” учун АҚШ энг муҳим бозор ҳисобланади. Жаҳонда нефть ва бензин нархи пасайгани туфайли ана шу давлатда машиналарга талаб сезиларли даражада ортди ва бу автоконцернга қулай имконият туғдирди. Ўз навбатида, Япония ишлаб чиқарувчиси йил якунига қадар Хитойда ҳам маҳсулотлари савдоси ҳажми 20 фоиз ўсишига умид қилмоқда.

Сабаби ўрганилмоқда
Аргентинанинг Кордова шаҳридаги лок-бўёқ заводида кучли портлаш рўй берди.
Маҳаллий оммавий ахборот воситалари хабарига қараганда, воқеа оқибатида 12 киши жароҳатланган. Улардан айримларининг аҳволи оғир. Корхонага яқин ҳудудда жойлашган уйлар, дўконлар ва автомобилларга ҳам жиддий зарар етган. Портлаш сабаби ўрганилмоқда.

Мўмай даромадга эга футболчилар
АҚШнинг “Forbes” журнали дунёнинг энг кўп даромад оладиган футболчилари рўйхатини эълон қилди.
Унда Испаниянинг “Реал” клуби жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналдо биринчи ўринда қайд этилган. Ушбу футболчи йилига 80 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ ишлаб топади. Иккинчи ва учинчи ўринларни Лионель Месси (“Барселона”, 64,7 миллион доллар) ҳамда Златан Ибрагимович (“ПСЖ”, 40,4 миллион доллар) эгаллаган.

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган