Ижобий ўзгариш
XS.UZ
Президент қарори: Ўзбек миллий мақом санъати маркази ташкил этилади Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида Шавкат Мирзиёев Мун Чжэ Иннинг таклифига биноан 22-25 ноябрь кунлари давлат ташрифи билан Корея Республикасида бўлади Бош прокуратура қошида Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази ташкил этилади Ўзбeкистон ва Грузия сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказди Шавкат Мирзиёев навбатга ёзилиш учун электрон тизим жорий қилинган оилавий поликлиникага борди Шавкат Мирзиёев: ҳар бир маҳалладаги профилактика инспектори ўрнига уч нафар энг профессионал ходим саралаб олиб бириктирилади Энди электр таъминоти корхонаси вакилини онлайн чақириш мумкин Тошкент шаҳрининг ҳар бир туманида 10 тадан сузиш ҳавзаси қурилиши мумкин Президент Сергели туманидаги 55-сонли мактаб фаолияти билан танишди Президентга Хусусий уй-жойларга хизмат кўрсатувчи профессионал бошқарув компанияси фаолияти ҳақида маълумот берилди ЖССТ экспертлари силга қарши курашиш бўйича Ўзбекистон тажрибасини юқори баҳолашди Шавкат Мирзиёев: бу уйларни бировларга кўз-кўз қилиш учун эмас, аҳоли манфатларини ўйлаб бунёд этмоқдамиз Наманганда ўтказилган бўш иш ўринлари ярмаркасида 135 фуқаро ишли бўлди Шавкат Мирзиёев Сергели туманига ташриф буюради Президент қарори: ЎзМУда “Таэквондо ва спорт фаолияти” факультети ташкил этилади Президент фармони: 2018 йил 1 январдан бошлаб истеъмол қилинадиган сув учун олдиндан ҳақ тўланади Президент қарори: алоҳида иқтидор талаб этиладиган муайян соҳаларга тест синовлари бекор қилинди Маҳаллийлаштириш дастури самаралари Ўзбекистон — умумий уйимиз Осойишталик учун курашиш керак Ислом — тинчлик ва эзгулик дини Республика олий таълим муассасалари бакалавриатига кириш тест синовларини ўтказиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида Сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати кўрсатиш соҳасида тўлов интизомини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети таркибида “Таэквондо ва спорт фаолияти” факультетини ташкил этиш тўғрисида Манфаатли ҳамкорлик алоқаларни ривожлантириш масалалари муҳокама этилди Рустам Жангабоевга Президент совғаси – “Nexia” автомобилининг калити топширилди Термизда Афғонистон фуқароларини ўқитиш маркази очилади Самарқандда замонавий стандартларга мос туристик автобуслар ишлаб чиқарилади Самарқандда “Volkswagen” машиналари ишлаб чиқарилади
  • 06 Ноябрь 2014

Ижобий ўзгариш

Франциянинг “BNP Paribas SA” молия муассасаси учун жорий йилнинг иккинчи чораги муваффақиятсиз якунланган эди.

Аммо июль — сентябрь ойларида банк фаолиятида ижобий натижалар кузатилди. Жумладан, у 1,5 миллиард евро миқдорида соф фойда олишга эришди. Бу ўтган йилнинг шу давридагига нисбатан 11 фоиз кўп, деганидир.

Хизматга талаб ортмоқда
Жорий йилнинг апрель — сентябрь ойларида “Ryanair” (Ирландия) авиакомпанияси йўловчи ташиш ҳажмини 4 фоиздан 32 фоизгача оширди, дейилади “Евроньюс” телеканали хабарида.
Натижада муассаса 780 миллион евро миқдорида маблағ ишлаб олган. “Ryanair” Европадаги камбюджетли авиакомпания ҳисобланади. Шунга қарамай, у кўрсатаётган хизматларга талаб ортиб бораётир. Масалан, қишки таътил вақти учун компания жуда кўп буюртма олган.
“Ryanair” мавқеини янада мустаҳкамлаш мақсадида келаси йилда чипталар баҳосини 10 фоиз арзонлаштиришни режалаштирмоқда.

Сурункали ёмғир оқибати
Канаданинг Ванкувер шаҳрида ёққан сурункали ёмғир сув тошқинларини келтириб чиқарди.
Оқибатда шаҳарнинг шимолий қисмида транспорт воситалари ҳаракати тўхтаб қолди. Аҳоли хавфсизлигини таъминлаш мақсадида таълим муассасалари вақтинча ёпиб қўйилди.
Синоптикларнинг маълум қилишича, сўнгги бир неча суткада бу ерда ёғингарчилик миқдори 86 миллиметрни ташкил этган.

Мақсад — муаммони юмшатиш
Атмосферадаги иссиқлик гази миқдори сўнгги 800 йил ичидаги энг юқори кўрсаткичга етди.
Бу ҳақда БМТнинг Иқлим ўзгаришлари бўйича ҳукуматлараро экспертлар гуруҳи томонидан тайёрланган маърузада келтириб ўтилган. Таъкидланишича, ушбу глобал муаммони юмшатиш учун зудлик билан тегишли чоралар кўриш лозим. Акс ҳолда бунинг оқибати жуда аянчли бўлиши мумкин. Шундан келиб чиқиб, мутахассислар 2050 йилгача атмосферага чиқарилаётган иссиқлик гази миқдорини 40-70, 2100 йилда эса 100 фоиз қисқартириш зарурлигини уқтиришмоқда.
Олиб борилган кузатишларга қараганда, 1880 — 2012 йиллар оралиғида сайёрамизда ҳаво ҳарорати Цельсий шкаласи бўйича ўртача 0,85 даража, океанлардаги сув сатҳи эса 1901 — 2010 йилларда ўртача 19 сантиметр кўтарилган.

Пасайиш кузатилди
Лондон биржасида “Brent” типидаги нефтнинг бир баррели қиймати 82 АҚШ долларига тушди. Бу сўнгги тўрт йил ичида унинг баҳосида қайд этилган энг паст кўрсаткичдир.
Нью-Йорк биржасида эса “WTI” маркали углеводород хом ашёсининг нархи бундан-да арзонлашиб, ҳар баррели учун 78,30 АҚШ долларидан шартномалар имзоланди.
Экспертлар фикрига кўра, нефть баҳосида бундай пасайишнинг кузатилиши Саудия Арабистони Осиё давлатлари учун “қора олтин” қийматини арзонлаштириши ҳақида пайдо бўлган гап-сўзлар таъсиридир.

Хавфли вирусга тўсиқ қўйилади
Жаҳон банки Эбола вируси тарқалишига қарши курашиш учун 100 миллион АҚШ доллари ажратишини маълум қилди.
Ушбу маблағ хавфли касаллик қамрови тобора кенгайиб бораётган ўарбий Африкага қўшимча шифокорлар гуруҳини сафарбар этишга сарфланади.
“Умид қиламизки, 100 миллион доллар эҳтиёж бор жойларда тиббиёт ходимлари сонини кескин ошириш имконини беради”, деди Жаҳон банки президенти.
Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоизки, ҳозирги кунга қадар Гвинея, Сьерра-Леоне ва Либерияда Эбола вируси туфайли 5 мингга яқин киши ҳаётдан кўз юмди. Мазкур эпидемияга қарши курашиш учун Жаҳон банки сўнгги уч ой мобайнида 500 миллион доллардан кўпроқ маблағ ажратди.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР