XS.UZ
Ўзбекистон Президенти «Газпром» компанияси бошқаруви раисини қабул қилди Алексей Миллер: ўзаро манфаатли ҳамкорлигимиз изчил давом этади Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг тўққизинчи ялпи мажлиси тўғрисида ахборот Тиббий хизмат сифатини оширишнинг таъсирчан омили Рус тили маркази очилди Аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтиришнинг муҳим мезони Корея Республикаси делегацияси учрашувлари Одамларнинг қонуний мурожаатларини ҳал этиш — устувор вазифа Халқимизнинг розилиги – барча ютуқ ва марраларимизнинг асосий манбаидир 2017 — 2019 йиллар даврида деҳқон бозорларини реконструкция қилиш ва уларнинг ҳудудида замонавий савдо мажмуалари қуриш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг тўққизинчи ялпи мажлиси тўғрисида ахборот Фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари кафолати кучайтирилмоқда Депутатлар ихтисослаштирилган тиббиёт марказларининг фаолиятини муҳокама қилдилар Атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида Ўзбекистон ва Польша Президентлари бир-бирларини қутладилар Халқимиз бунёдкорлик салоҳиятининг амалий ифодаси Замонавий кўприклар халқимиз фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилади Ёш мутахассисларга муносиб иш жойлари Кооперацион алоқалар кенгаймоқда Ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг юксак самаралари Дипломатлар шахматда беллашди Ишлаб чиқариш кластери инновацион иқтисодиётга ўтишнинг муҳим босқичидир Мавқеини мустаҳкамламоқда Сердаромад ва истиқболли соҳа Ўзбекистон Республикаси билан Қозоғистон Республикаси ўртасида стратегик шерикликни янада чуқурлаштириш ва аҳил қўшничиликни мустаҳкамлаш тўғрисида Автомобилни бошқармаслик учун имтиёз Япония киноси кунлари бошланди Қизилқумлик ёшларга туҳфа
  • 29 Октябрь 2014

Даромади кўпайди

Жорий йилнинг учинчи чорагида Франциянинг “PSA Peugeot Citroеn” автомобилсозлик компанияси даромади 1,6 фоиз ўсди.

Бундай натижага эришилишида компаниянинг машиналар учун турли деталлар, эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқарувчи тармоқ корхонаси — “Faurecia” фаолиятидаги ижобий кўрсаткичлар муҳим аҳамият касб этди. Хусусан, бу ерда маблағ тушуми 6,5 фоиз ошди.
“PSA Peugeot Citroеn” маҳсулотлари савдоси ҳам кўнгилдагидек бораяпти. Айниқса, Хитой бозорида талаб юқорилиги кузатилаётир. Шулардан келиб чиққан ҳолда, компания мутасаддилари йил якунлари бўйича ўсиш суръати 4-5 фоиз атрофида бўлишини тахмин қилишмоқда.

Меҳнат бозорида ижобий ҳолат
Испания статистика бошқармаси маълумотларига кўра, мамлакат меҳнат бозори ижобий томонга ўзгараяпти.
Жумладан, июль — сентябрь ойларида ишсизлик даражаси аввалги чоракда қайд этилган 24,5 фоиздан 23,7 фоизга тушди. Бу экспертлар кутганидан яхшироқ натижадир. Лекин мазкур давлат ишсизлик кўрсаткичи юқорилиги бўйича ҳали-ҳамон Европа Иттифоқи аъзолари орасида Грециядан кейин иккинчи ўринда турибди.
Мутахассислар Испания меҳнат бозори молиявий-иқтисодий инқироздан олдинги ҳолатга қайтиши учун тахминан саккиз йил керак, деган фикрдалар.

Парвозлар жадвалига таъсир қилмади
Мехикодаги халқаро аэропортнинг иккинчи терминалида ёнғин рўй берди.
Манбада айтилишича, бахтсиз ҳодиса умумий овқатланиш жойларидан бирида келиб чиққан. Аммо унинг аниқ сабаблари номаълум. Йўловчилар шошилинч равишда эвакуация қилинди, жабрланганлар ҳам бор.
Тезкор кўрилган чора-тадбирлар туфайли ёнғин бартараф этилди. Жиддий талафотлар кузатилмади. Аэропорт фаолияти ҳам тўхтаб қолгани йўқ. Барча парвозлар белгиланган жадвал асосида амалга оширилмоқда.

Тежаш учун қисқартириш
Буюк Британиянинг “Lloyds Banking Group” молия муассасаси 2017 йил охиригача иш ўринлари сонини 9 мингтага қисқартиришни режалаштирмоқда.
Бу ҳақда “AFP” ахборот агентлиги хабар тарқатди. Ушбу тадбирдан кўзланган асосий мақсад харажатларни камайтиришдан иборат. Ташкилот мутахассисларининг ҳисоб-китобига қараганда, мазкур режа амалга оширилса, “Lloyds Banking Group” йилига 1 миллиард фунт стерлинг миқдоридаги маблағни иқтисод қилишга эришаркан.

Энг иссиқ келган йил
2014 йил метеокузатувлар бошланганидан буён энг иссиқ келган йил сифатида тарихга кириши мумкин.
АҚШ океан ва атмосферани ўрганиш миллий бошқармаси томонидан эълон қилинган маърузада шу ҳақда сўз юритилган. Экспертларнинг таъкидлашича, сўнгги ўн икки ой ичида, яъни 2013 йилнинг октябридан 2014 йилнинг сентябригача ўртача ҳарорат доимий меъёрдан 0,69 даража юқори бўлди. Бундай ҳолат 1880 йилдан буён биринчи марта қайд этилди. Масалан, жорий йилги сентябрда қуруқлик ва океанлар юзасида ўртача ҳарорат Цельсий шкаласи бўйича 15,72 даражани ташкил қилди. Бу ҳам одатий меъёрдан 0,72 даража юқоридир.
Маърузада шу каби яна кўплаб таҳлиллар баён қилинган.

“Олтин тўп” кимга берилади?
ФИФА 2014 йил якунлари бўйича дунёнинг энг яхши футболчисига бериладиган “Олтин тўп” совринига номзодлар рўйхатини эълон қилди.
Унда 23 нафар ўйинчи номи қайд этилган бўлиб, Европанинг иккита номдор жамоасидан энг кўп — олтитадан футболчи киритилган. Булар Германиянинг “Бавария” ҳамда Испаниянинг “Реал” (Мадрид) клублари вакилларидир. Терма жамоалар бўйича олганда ҳам рўйхатда германияликлар нисбатан кўпчиликни ташкил қилади. Қоидага мувофиқ, соврин учун курашни давом эттирадиган учта асосий номзод номи жорий йилнинг 1 декабрида аниқланади. Айнан улардан бири 2015 йилнинг 12 январида Цюрих шаҳрида бўладиган тантанали маросимда “Олтин тўп” билан тақдирланади.
Ўтган йил якунлари бўйича ушбу мукофотга Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду лойиқ кўрилган эди.

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган