Энг иссиқ йил бўлиши кутилмоқда
Версия для печати
  • 26 Июнь 2014

Энг иссиқ йил бўлиши кутилмоқда

Жорий йилнинг май ойи метеокузатувлар бошланганидан буён энг иссиғи бўлди, дейишмоқда АҚШлик бир гуруҳ олимлар.

Улар тақдим этган маълумотларга кўра, одатда, ушбу ойда қуруқлик ва океанлар юзасида ўртача ҳарорат Цельсий шкаласи бўйича 14,8 даража илиқни ташкил этади. Лекин бу гал ҳарорат доимий меъёрдан 0,74 даража юқори бўлди. Агар мазкур тенденция сақланиб турса, унда 2014 йил энг иссиқ келган йил сифатида тарихга кириши мумкин.