Муқобил энергия манбалари учун маблағ ажратилди
  • 26 Июнь 2014

Муқобил энергия манбалари учун маблағ ажратилди

Буюк Британияда шамол энергиясини ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш мақсадида маҳаллий “Green Investment Bank”и томонидан 1 миллиард фунт стерлинг миқдорида маблағ ажратилади.

Манбада қайд этилишича, сўнгги бир неча ой ичида мамлакатда ушбу йўналишдаги ишлар бир оз беқарорлашган. Масалан, март ойида “SSE” компанияси харажатларни камайтириш мақсадида иккита шамол паркини қуришдан воз кечди. Лекин ҳукумат муқобил энергия манбаларининг атроф-муҳит мусаффолигини сақлашдаги аҳамиятини инобатга олиб, бу борадаги ишларни жадаллаштириш пайидан бўлмоқда. Хусусан, ўтган молиявий йилда “Green Investment Bank”и “яшил” энергетикани ривожлантиришга қаратилган 18 та лойиҳага маблағ йўналтирди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Мазкур рукндаги бошқа мақолалар: « Даромад бўйича пешқадам Ойга саёҳат »