Фожианинг асл сабаби “қора қути”дами?
  • 12 Февраль 2018

Фожианинг асл сабаби “қора қути”дами?

Кеча Москва шаҳридан Оренбург вилояти Орск шаҳрида парвоз қилган “Ан-148” русумидаги йўловчи самолёти ҳалокатга учради. “Саратов авиалиниялари” авиакомпаниясига тегишли мазкур транспорт воситаси ҳавога кўтарилгандан сўнг етти дақиқа ўтиб қулаб тушган. Унинг бортидаги 65 йўловчи ва олти нафар экипаж аъзоларининг барчаси ҳалок бўлган. Бу ҳақда “Мир24” канали хабар берди. 

Хабарларга кўра, самолёт самога кўтарилгандан бир неча дақиқа ўтиб радар экранидан йўқолиб қолган. Унинг қолдиқлари Москва вилояти Раменск тумани ҳудудидан топилган.

Айни пайтгача ушбу фожианинг аниқ сабаблари маълум эмас. Тахминларга кўра, ноқулай об-ҳаво, экипаж хатоси, шунингдек, техник носозлик бахтсиз ҳодисани келтириб чиқарган бўлишим мумкин. Лекин воқеа пайтида мураккаб об-ҳаво шароити кузатилмаган. Охирги хабарларга кўра, ушбу учувчи тажрибали, самолёт эса янги бўлган.  

Ушбу мамлакат ҳукумати фармойиши билан “Ан-148” самолёти ҳалокати оқибатларини бартараф этиш, фожиа сабабини аниқлаш юзасидан комиссия тузилган. Унинг аъзолари ҳодиса жойида иш олиб бораяпти. Лайнернинг “қора қутиси” топилган.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn