КХДР етакчиси Жанубий Корея Президентини КХДРга таклиф этди
  • 10 Февраль 2018

КХДР етакчиси Жанубий Корея Президентини КХДРга таклиф этди

Корея Халқ Демократик Республикаси етакчиси Ким Чен Ин Жанубий Корея Президенти Мун Чжэ Инни яқин кунлар ичида Пхеньянга ташриф буюришга таклиф этди.

Бу ҳақда Сеул шаҳрида оммавий ахборот воситалари учун ўтказилган брифингда Корея Республикаси президенти маъмурияти вакили хабар берди. Унинг сўзларига қараганда, КХДРнинг юқори мартабали делегацияси “Мовий сарой” (Жанубий Корея Президенти қароргоҳи)да бўлиб ўтган иккитомонлама учрашув чоғида Мун Чжэ Инга шу бўйича тегишли мактубни топширган. Унда Ким Чен Иннинг Жанубий Корея раҳбари билан “иложи борича тезроқ” учрашиш истаги борлиги баён этилган. Расмий вакилнинг таъкидлашича, муҳокамалар чоғида Корея Республикаси президенти Пхеньянни Вашингтон билан мулоқотни бошлашга чақирган. 

Эслатиб ўтамиз, 9 февраль куни шимолдан келган делегация таркибидан 22 киши ўрин олиб, уларга Юқори халқ мажлиси президиуми раиси Ким Ён Нам ва КХДР етакчиси синглиси Ким Ё Чжон бошчилик қилди. Иккитомонлама учрашув уч соат давом этган.

Маълумот учун, шу йил май ойида Корея Республикаси президенти Мун Чже Иннинг Қозоғистон Республикасига расмий ташриф буюриши кутилмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон сенати матбуот хизмати хабар берди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn