Исроил Суриядаги ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ва Эрон ҳарбий нуқталарига кучли зарба берди 
  • 10 Февраль 2018

Исроил Суриядаги ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ва Эрон ҳарбий нуқталарига кучли зарба берди 

Исроил Суриядаги ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ва Эрон ҳарбий нуқталарига кучли зарба берди. Бу ҳақда Исроил мудофаа армияси матбуот хизмати маълумотига асосланиб “ТАСС” ахборот манбаси хабар берди. 

Унда мазкур ҳужум бир неча дақиқа аввал Исроил ҳарбий ҳаво кучлари самолётлари томонидан амалга оширилгани қайд этилган. Хусусан, учта ҳаво ҳужумига қарши тизим, ушбу мамлакатда жойлашган Эроннинг тўртта ҳарбий нуқтаси, жами 12 та нишонга зарба берилган. Ҳужум пайтида Исроил томонга зенит ракеталари ҳам йўлланган ва ушбу давлат шимолида ҳаво ҳужумидан огоҳлантирувчи сиреналар ишга тушган.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn