530 миллион АҚШ долларини ўғрилашда айбланаётган хакерлар гуруҳи ушланди
  • 09 Февраль 2018

530 миллион АҚШ долларини ўғрилашда айбланаётган хакерлар гуруҳи ушланди

АҚШ ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан 530 миллион АҚШ долларини ўғрилашда айбланаётган 13 кишидан иборат жиноий гуруҳ қўлга олинди.

Мамлакат адлия вазирлиги маълумотига кўра, мазкур кибержиноий ташкилотга 2010 йилда Украинада асос солинган. Хакерлар интернет тизими орқали тузилган жиноий тизим бўйича фаолият юритган. Жумладан, мол-мулкни йирик миқдорда ўзлаштириш, дебет(кирим) ва кредит банк карталари калит рақамларини бузиш, шахсий, банк ва молиявий маълумотлар, персонал идентификация ахборотларини сотиш ҳамда тарқатиш билан шуғулланган. Ўз навбатида, жиноятчилар зарарли дастурий таъминот маҳсулотларини ёйган, контрабанда фаолиятини олиб борган. Умуман олганда, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан Австралия, Буюк Британия, Италия, Сербия, АҚШ, Франция каби давлатлар фуқароларидан иборат 13 киши ушланган бўлса, яна 36 кишига нисбатан сиртдан ҳукм чиқарилди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn