“Apple”дан навбатдаги инновация. Корпорацияси унга патент олиш арафасида
  • 08 Февраль 2018

“Apple”дан навбатдаги инновация. Корпорацияси унга патент олиш арафасида

АҚШнинг “Apple” корпорацияси ўзининг янги ишланмаси учун патент олишга ариза берди. Мазкур қурилма(стилус) исталган юза бўйлаб, хоҳ у ҳаво бўлсин, чизиш имкониятига эга бўлади.

Унинг кўриниши ручка шаклини эслатади ҳамда датчик ёрдамида назорат қилинади. У ёрдамида фойдаланувчи хоҳлаган жойига расм тушириши, бу тасвир ё маълумот эса экранга узатилиши ҳақида маълумот бор. Яъни ижод натижаси планшет, компьютер ёки мобиль аппарат дисплейида кўринади. Айтишларича, бундай инновация ёрдамида ҳатто 3-D тасвирларни ҳам яратиш мумкин экан. 

Эслатиб ўтамиз, шу каби восита илгари ҳам тайёрланганди. Бироқ у фақатгина “iPad Pro” қурилмасида ишларди холос. Янги буюм эса ушбу бренд остида чиқарилган барча маҳсулотларга мос тушади ва янада кенг имкониятларга эга.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn