Замонавий интернет асосчиларидан бири вафот этди
  • 08 Февраль 2018

Замонавий интернет асосчиларидан бири вафот этди

Замонавий интернетга тамал тошини қўйганлардан бири ҳамда кибермаконда инсон ҳуқуқлари муҳофазаси билан шуғулланиб келаётган “Electronic Frontier Foundation”(EFF) ноҳукумат ташкилоти асосчиси америкалик Жон Перри Барлоу 70 ёшида оламдан ўтди.

“Бугун интернет ўз қаҳрамонидан айрилди. EFF ўзининг доно эгаси учун мотам тутаяпти”, - дейилади ушбу ташкилотнинг “Facebook” ижтимоий тармоғидаги саҳифасида. Айтишларича, Барлоу уйқу пайтида вафот этган.

“Ҳеч муболағасиз таъкидлаш лозимки, бугун биз биладиган ва севадиган интернет сегментлари Барлоу раҳбарлиги ва саъй-ҳаракатлари шарофати билан яратилган ҳамда ривожланаяпти”, - деб қайд этилган EFF хабарида.

Эслатиб ўтамиз, 1990 йилда “Electronic Frontier Foundation” ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти тузилишининг бошида турган. Мазкур жамғарма электрон алоқа воситалари фойдаланувчиларининг ҳуқуқларини қўллаб-қувватлаб келади. Айни пайтда у глобал тармоққа бағишланган ишлари, 70-йилларда океан ортидаги “Grateful Dead” рок-гуруҳига бир нечта қўшиқ ёзиб бергани билан ҳам машҳурдир.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn