Автобус ёниб кетишининг асосий сабаби эълон қилинди
  • 19 Январь 2018

Автобус ёниб кетишининг асосий сабаби эълон қилинди

Қозоғистоннниг Актюбинск вилоятида юз берган ва элликдан зиёд одамни ҳаётдан олиб кетган автобусдаги ёнғин салонда очиқ оловнинг бензинли манбасидан фойдаланиш оқибатида келиб чиққан бўлиши мумкин.

Бу фожиада жиноят ёки йўл-ҳаракати ҳодисаси бузилишига хос белгилар(характер ёки хусусиятлар) мутлақо йўқ(мавжуд эмас ёки истисно қилинмоқда), деб хабар берди Қозоғистон ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари маълумотларига кўра, очиқ олов манбасидан фойдаланиш версияси ҳайдовчилар ва йўловчилар кўрсатмаларида ҳам тасдиқланаяпти. Айни пайтда бахтсиз ҳодиса жойида тезкор суриштирув гуруҳи ва ёнғин лабораторияси ишламоқда. 

Эслатиб ўтамиз, кеча Актюбинск вилоятида салонида 57 кишини олиб кетаётган автобус ёниб кетиши оқибатида 52 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлганди.  Улардан 29 нафарининг шахси аниқланган

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn