«Sunday Sekai Nippo»: «Япония ва Ўзбекистон ўртасидаги маънавий ришталар мустаҳкамланмоқда»
XS.UZ
Тадбиркорлар манфаатларини таъминлаш — эътиборда Ҳуқуқий ислоҳотлар юрт равнақи ва аҳоли фаровонлигига хизмат қилмоқда Уч марта ҳосил берувчи ўсимлик андижонлик фермерларга мўмай даромад келтирмоқда Барқарор ва кафолатли таъминот Бугунидан рози, келажакка ишончи мустаҳкам халқ Таълим, тарбия, тарғибот Мавсумга тайёргарлик: муаммолар бартараф этилмоқда «Электрон поликлиника» Миллий санъатимиз жилоси хорижликларни мафтун этмоқда Сувга чидамли Футболни ривожлантиришда замонавий ёндашув зарур Вулқон хавфи ДНК текшируви ойдинлик киритди Буюк Британия кучли бешликдан чиқиб кетди Тўққиз йиллик можаро жамоатчилик иштирокида ҳал этилди Ўзбекистон — Жанубий Корея: Стратегик шериклик муносабатларида янги босқич Тошкентда "High Tech City" маъмурий-маиший мажмуа қурилади Ўзбекистон – Қирғизистон ўртасидаги битим кучга кирди. У нима ҳақда эди? ОТМларда сиртқи ҳамда кечки бўлимлар очилди Муддатли ҳарбий хизматчилар ва резервчиларнинг хатлари махсус маркаланган почта конвертларида жўнатилади  Адлия вазирининг ўринбосари БМТнинг ИҲОКБ ва Тараққиёт дастури экспертлари билан учрашди Пан Ги Мун: Ўзбекистоннинг ички ва ташқи сиёсатдаги янги ташаббусларини қўллаб-қувватлайман Мирзиёев Корея Миллий Ассамблеяси Фахрий меҳмонлар китобига нималарни ёзди? Шавкат Мирзиёев БМТ собиқ Бош котиби Пан Ги Мун билан учрашди Ўзбекистон Президенти Корея Республикаси Миллий Ассамблеясида бўлди Тошкент шаҳрида “Марказий Осиё давлатларининг сув бўйича ҳамкорлигига 25 йил: эришилган тажриба, истиқболдаги вазифалар” мавзуида Корея Республикаси Бош вазири ўринбосари: Ўз мамлакатининг ривожига бу қадар катта аҳамият берадиган давлат раҳбарини жуда Корея Республикаси савдо, энергетика ва саноат вазири: Навоийдаги логистика марказини минтақадаги етакчи марказга айланади Корея Республикаси парламенти аъзоси: Ўзбекистон Президентининг нутқи хорижий табдиркорлар ва сармоядорлар учун ҳақиқий “маҳорат дарси”га айланди Шавкат Мирзиёев: Ўзбекистон Корея бизнеси учун ўз эшикларини кенг очди
  • 30 Май 2014

«Sunday Sekai Nippo»: «Япония ва Ўзбекистон ўртасидаги маънавий ришталар мустаҳкамланмоқда»

Яқинда Японияда нашр этиладиган “Sunday Sekai Nippo” газетасида «Япония ва Ўзбекистон ўртасидаги маънавий ришталар мустаҳкамланмоқда» сарлавҳали мақола босилиб чиқди. Мамлакатимизнинг бой тарихи ва замонавий ривожланиши ҳақида атрофлича тасаввур уйғотадиган, ранг-баранг суратлар билан бирга чоп этилган мазкур мақолада ўзбек халқи Кунчиқар мамлакатга самимий ҳурмат билан, унинг халқи маданиятига эса катта қизиқиш билан қарашига алоҳида урғу берилган.

“Бугунги кунда 1400 нафардан зиёд ўзбекистонлик япон тилини ўрганмоқда. Тошкент давлат шарқшунослик институтида япон тили факультети мавжуд бўлиб, у ерда 200 нафар талаба ва ёш тадқиқотчи таълим олмоқда. Ҳозирги пайтда алмашув дастури доирасида 10 нафар талаба Цукуба университетида, Токио хорижий тиллар университети, Хосэй университети ва Япониянинг бошқа олий ўқув юртларида таҳсил  олаётир”, дея ёзилади “Sunday Sekai Nippo” саҳифаларида.

Нашр 1991 йилдан буён Тошкент давлат шарқшунослик институтида ишлаб келаётган япон тили ўқитувчиси Рэйко Сугано ҳақида алоҳида тўхталар экан, унинг Ўзбекистонда япон тилини ўрганишга иштиёқмандлар кўп эканлиги ҳақидаги фикрларини кўп сонли газетхонлар эътиборига ҳавола қилган.  

Мақолада мукаммал барпо этилган Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театри мисолида Ўзбекистон Японияга “юксак технологиялар” мамлакати сифатида қараши таъкидланади. Тарихдан маълумки, мазкур театр биноси 1966 йили Тошкентда рўй берган кучли зилзилага бардош берган. “2012 йилдан бери ушбу театр биносида жиддий таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Япония ҳам мазкур маданий иншоотнинг ёритиш ва овоз узайтириш ускуналари билан қайта жиҳозланиши мақсадлари учун 80 миллион иена миқдорида маблағ ажратди”, деб ёзади муаллиф.  

Мақолада театр биноси реконструкциясининг лойиҳаси ҳамда япон профессори К. Като томонидан Термизда олиб борилаётган археология қазилмаси ишлари икки мамлакат ўртасидаги илмий-маданий ҳамкорликда катта аҳамият касб этиши алоҳида қайд этилади. “Япониянинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси 

К. Накаяма ўзбеклар юртида бўлгани чоғида Ўзбекистондаги японлар қабрларини ободонлаштиришга қарор қилди. Ўзбекистон раҳбарияти республикада японияликлар дафн этилган 13 та қабристонни ободонлаштиришга қаратилган  лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этди. Улардан бирида, Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманидаги қабристонда у ерга дафн этилган 79 нафар японияликнинг исми-шарифи битилган ёдгорлик ўрнатилган. К. Накаяма ташаббуси билан 2002 йили японияликлар қабристонлари ҳамда Тошкентдаги маданият ва истироҳат боғларига 1400 туп сакура дарахти кўчатлари ўтқазилди”, деб ёзилади нашрда.

Маълумки, Инсон ресурсларини ривожлантириш бўйича Ўзбекистон — Япония маркази мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликнинг самарали кўприкларидан бири ҳисобланади. Марказда менежмент ва япон тили курслари фаолият кўрсатаётгани баробарида у турли маданий тадбирларни ҳам ташкил қилади. 

Мақола якунида муштарак маънавий қадриятлар, маданият ва менталитетлардаги ўхшашликлар Япония ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама муносабатларнинг янада мустаҳкамланишига хизмат қилиши алоҳида таъкидланади.

«Жаҳон» АА.

 

 

 

 

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

Social Promotion Popup