Албатта, нонушта қилинг. Акс ҳолда...
  • 12 Декабрь 2017

Албатта, нонушта қилинг. Акс ҳолда...

Нонушта қилмаслик оқибатида инсонда семизлик, қандли диабет, гипертония ва юрак-қон томир касалликлари пайдо бўлиши мумкин экан.

Тель-Авив (Исроил) университети олимлари томонидан ўтказилган тадқиқот якунида ана шундай хулосага келинди.

Тадқиқот учун ортиқча вазнга эга ҳамда қандли диабет билан оғриган ва танасининг вазни меъёрий ҳолатда бўлган 18 нафар киши жалб этилган.

Синовнинг биринчи кунида улар нонушта ҳамда тушлик қилишган. Иккинчи куни эса фақат тушлик билан чегараланилган.

Шу билан бирга, улардан муайян оқсилларнинг концентрацияси ва таркиби ҳамда ҳазми таом билан боғлиқ генларнинг фаолияти таҳлили учун қон олинган. Натижалар ўз вақтида қилинган нонушта организмга зарур генларни куннинг муайян вақтида тўғри йўналтиришга хизмат қилишини кўрсатди. Аксинча ҳолатда эса қон таркибида қанд миқдори белгиланган меъёрдан бир оз ошгани ва инсулинга таъсирчанлик пасайгани кузатилган.

Олимларнинг тадқиқот якуни бўйича хулосасига кўра, вақтида овқатланиш ортиқча вазн пайдо бўлишининг олдини олиб, қон босимининг меъёрийлигини таъминлайди.

Бекзод ҲИДОЯТОВ тайёрлади.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn