Содир этилиши мумкин бўлган 18 та қўпорувчилик ҳаракатининг олди олинган
  • 12 Декабрь 2017

Содир этилиши мумкин бўлган 18 та қўпорувчилик ҳаракатининг олди олинган

2017 йилда Россияда содир этилиши мумкин бўлган 18 та қўпорувчилик ҳаракатининг олди олиниб, 56 та террорчилик гуруҳлари бўлимларининг фаолиятига чек қўйилган. 

Бу ҳақда Федерал хавфсизлик хизмати директори Александр Бортников маълум қилди.

“Тўпланган маълумотларнинг таҳлили халқаро террорчилик ташкилотлари томонидан Россия Федерациясининг турли ҳудудларида террорчилик ўчоқларини ҳосил қилиш бўйича уринишлар давом этаётганидан далолат беради”, — дейди Бортников Миллий антитеррор қўмитасининг йиғилишида.

Ушбу фикрларнинг тасдиғи сифатида Санкт-Петербург шаҳри ва Ханти-Мансийск автоном округида террорчилик ҳаракатларининг содир этилганини, террорчилик характеридаги 61 та жиноятни тайёрлаш босқичида, шу жумладан, одамлар кўп тўпланадиган жойлар, шунингдек, ўта муҳим объектларда содир этилиши режалаштирилган 18 та террорчилик ҳаракатининг олди олингани ҳамда 56 та террорчилик гуруҳлари бўлимларининг фаолиятига чек қўйилганини келтириш мумкин.

Фазлиддин АБИЛОВ тайёрлади.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn