Сув ҳавзаси устида қуёш электростанцияси
  • 12 Декабрь 2017

Сув ҳавзаси устида қуёш электростанцияси

 

Хитойнинг Чжэцзян музофоти, Чансин уезди, Гулун қишлоғида янги қуёш электростанцияси ишга туширилди.

Қиймати 160 миллион юан бўлган ушбу лойиҳанинг амалга оширилиши натижасида йилига 19 млн. кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқариш ва 6300 тонна кўмирни тежаш имконияти юзага келди. Қолаверса, бу атроф-муҳит мусаффолигини сақлашда муҳим аҳамиятга эга. 

Эътиборлиси, электростанция учун жойлаштирилган қуёш панелларининг умумий майдони 32,3 гектар бўлиб, улар ҳудуддаги сув ҳавзаси устида ўрнатилган. Лойиҳалаштириш жараёнида бундай ечимнинг танланишидан мақсад: аввало, ортиқча ер майдонини банд қилмаслик ҳамда балиқларни ташқи таъсирлардан ҳимоялашдир.

Фазлиддин АБИЛОВ тайёрлади.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn