Нефть 2015 йилнинг июнидан бўён илк бор 65 АҚШ долларидан қимматлашди
  • 12 Декабрь 2017

Нефть 2015 йилнинг июнидан бўён илк бор 65 АҚШ долларидан қимматлашди

“Brent” маркали нефть баррелининг нархи 2015 йилнинг 24 июнидан биринчи марта 65 АҚШ долларидан қимматлашди.

Лондон биржасида ўтказилган сўнгги савдоларда унинг бир баррели учун 65,24 АҚШ долларидан шартномалар имзоланган.

Таъкидланишича, айни пайтда нефть нархига АҚШдаги бурғулаш қурилмалари сонининг ошиши босим ўтказмоқда.

Аввалроқ Нефть экспорт қилувчи мамлакатлар (НЭҚМ) аъзолари учрашувида нефть қазиб олишни чеклаш борасидаги келишув 2018 йилнинг охирига қадар узайтирилган эди.

Фазлиддин АБИЛОВ тайёрлади.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn