Ростов-Донда Ўзбекистоннинг Бош консуллиги очилади
  • 12 Декабрь 2017

Ростов-Донда Ўзбекистоннинг Бош консуллиги очилади

Россия Федерацияси Бош вазири Дмитрий Медведев Ростов-Донда Ўзбекистон Республикаси Бош консуллигини очиш тўғрисидаги фармойишни имзолади. 

Ҳужжат матни Россия ҳукумати матбуот хизмати томонидан эълон қилинди.

Ушбу фармойиш Ўзбекистон фуқаролари, жумладан, меҳнат мигрантларига консуллик хизмати кўрсатишда тезкорлик ва сифатнинг ошишига туртки беради, дейилади манбада.

Фармойишга кўра, бу Бош консулликнинг консуллик округига Жанубий ва Шимолий-Кавказ федераль округлари таркибидаги Федерация субъектлари киради.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn