Бу эркаклар дунёси: Нобель мукофоти тарихида аёлларнинг ўрни
Бу эркаклар дунёси: Нобель мукофоти тарихида аёлларнинг ўрни AFP news agency
  • 11 Декабрь 2017

Бу эркаклар дунёси: Нобель мукофоти тарихида аёлларнинг ўрни

Швеция пойтахти Стокгольм шаҳрида 10 декабрь куни Нобель мукофотининг жорий йилги совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Маълумки, ушбу нуфузли мукофот кимё, физика, тиббиёт, адабиёт, иқтисодиёт сингари йўналишларни ривожлантириш ҳамда тинчликка ҳисса қўшганлик учун топширилади.

Статистика маълумотларига кўра, Нобель мукофоти совриндорларининг атига 5 фоизини аёллар ташкил этар экан. Йўналишлар кесимида айтадиган бўлсак, шундай манзара юзага келади: қаранг, шу чоққача кимё йўналишида Алфред Нобель сиймоси акс этган 177 та доира буюк натижа қайд этган олимларга топширилган бўлса, уларнинг атиги тўрт нафари аёллардир. Физика йўналишида тақдирланган 206 та ғолибнинг эса, бор-йўғи, 2 нафарини аёллар ташкил қилади. Тиббиёт бўйича дунёда жами 214 киши Нобель мукофотига лойиқ кўрилган. Аммо уларнинг ҳам атиги 12 нафари аёл кишидир. Жаҳон адабиёти ривожига қўшган салмоқли ҳиссаси учун 14 нафар ижодкор аёл тақдирланган, ҳолбуки, бу йўналишда жами 114 мукофот ўз эгасини топган. Иқтисодиёт йўналишида эса 79 ғолибдан бир нафаригина аёл. Тинчлик номинацияси бўйича 16 нафар аёл мукофотни қўлга киритган. Бу йўналишдаги ғолибларнинг умумий сони 104 нафар бўлган. Барча топширилган 894 мукофотнинг 49 таси аёлларга насиб этган.

Яна бир қизиқ маълумот: Нобель мукофоти тарихида Мария Кюри икки йўналишда тақдирланган ягона аёлдир. Яъни, у 1903 йилда кимё, 1911 йилда физика йўналишларида мазкур нуфузли мукофотни қўлга киритган.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn