Теракт қурбонларига ёдгорлик ўрнатилади
  • 05 Декабрь 2017

Теракт қурбонларига ёдгорлик ўрнатилади

Мисрда Синай ярим оролининг шимолидаги Ар-Рауд масжидида содир этилган теракт қурбонлари хотирасига ёдгорлик барпо этиладиган бўлди. Бу ҳақда Миср Президенти Абдул Фаттоҳ ас-Сисийнинг тегишли буйруғига таянган ҳолда “Al-Masri Al-Yaum” нашри маълум қилган. 

Миср Президенти, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасига қурбонлар оилаларига моддий компенсация сифатида 11 минг АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратиш топшириғини берган.

Маълумот учун айтиб ўтамиз, жорий йил 24 ноябрь куни жангариларнинг масжидга ҳужум қилиши оқибатида 305 киши ҳалок бўлиб, 128 киши жароҳат олганди.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn