Семизликка қарши чора
  • 30 Ноябрь 2017

Семизликка қарши чора

 

Исроилдаги Бен-Гурион университети олимлари семизликка қарши курашишнинг самарали усулини таклиф қилишмоқда, дейилади “Рейтер” ахборот агентлиги хабарида.

Уларнинг айтишича, Ўрта Ер денгизи тартиби бўйича парҳез қилиш қорин бўшлиғида йиғиладиган ҳамда саломатликка катта зарар етказадиган ёғлар миқдорини камайтиришга ёрдам беради. Унга мувофиқ, овқатланиш рационида сабзавот, мева, ёнғоқ, дуккакли маҳсулотлар (нўхат, ловия ва ясмиқ), зайтун мойи ҳамда балиқ, албатта, бўлиши шарт.

Мутахассислар ўз тавсиялари натижадорлигини исботлаш учун 278 нафар катта ёшдагилар иштирокида 18 ойлик тадқиқот ўтказишди. Кўнгиллилар бир нечта гуруҳларга бўлиниб, улардан айримлари паст калорияли озиқ-овқат тановул этди. Бошқа гуруҳ эса Ўрта Ер денгизи парҳезига амал қилди. МРТ текширувидан сўнг айнан иккинчи гуруҳ тана аъзоларида ёғ миқдори камайгани аниқланди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn