“Агунг” таъсири
  • 28 Ноябрь 2017

“Агунг” таъсири

Индонезиянинг Бали оролида “Агунг” вулқони ҳаракатга келди.

BBC

Шу муносабат билан ҳудудда хавфнинг энг юқори даражаси эълон қилинди. Бу ердаги халқаро аэропорт фаолияти вақтинча тўхтатилди. Балига учиб келаётган самолётлар Жакарта ва Сингапур “ҳаво дарвозалари”га йўналтирилмоқда. Айни пайтда табиий офатга 7,5 километр яқин манзилда яшайдиган аҳолини эвакуация қилиш ишлари давом эттирилаяпти.

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоиз, “Агунг”нинг 1963 йилдаги “уйғониши” туфайли мингдан зиёд кишилар ҳалок бўлган эди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Мазкур рукндаги бошқа мақолалар: « Суперэластик шина Смартфонлар рейтинги »