ДНК текшируви ойдинлик киритди
  • 24 Ноябрь 2017

ДНК текшируви ойдинлик киритди

Калифорния штатида умрбод қамоқ жазосига ҳукм этилган 70 ёшли Крейг Ричард Коули исмли маҳбус озодликка чиқарилди.

Гап шундаки, 1980 йилда Ричард Коулига яқин қиз ўртоғи ҳамда унинг фарзанди жонига қасд қилганлик айби қўйилган эди. Яқинда ўтказилган ДНК текширувидан кейин маълум бўлдики, жиноятчи деб топилган шахс аслида ҳеч қандай ёвузликка қўл урмаган экан. Аммо ўша вақтда чиқарилган ноҳақ хулоса туфайли маҳкум умрининг 37 йилини панжара ортида кечирган.

“ABC News” телеканали хабарида айтилишича, уни қамоқдан озод этиш бўйича штат губернатори Жерри Браун махсус ҳужжатга имзо чеккан. Округ прокурори эса Коулига нисбатан йўл қўйилган адолатсизлик учун ундан узр сўраб, тез орада ҳақиқий қотилни топишларини билдирган.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn