Буюк Британия кучли бешликдан чиқиб кетди
  • 24 Ноябрь 2017

Буюк Британия кучли бешликдан чиқиб кетди

Жорий йилда Буюк Британия иқтисодий жиҳатдан энг салоҳиятли давлатлар рейтингида олтинчи ўринга тушиб кетди. Бу ҳақда мамлакат ғазначилиги канцлери Филипп Хэммонд Халқаро валюта жамғармаси маълумотларига таяниб хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, Бирлашган қиролликда ялпи ички маҳсулот ҳажми 2,565 триллион АҚШ долларини ташкил этган. Рейтингда бешинчи ўринга кўтарилиб олган Франциянинг бу борадаги кўрсаткичи 2,575 триллион долларга етган.

Хэммонднинг фикрича, Буюк Британиянинг Европа иттифоқидан чиқишига доир жараён бошланганидан кейин мамлакатда иқтисодий ўсишнинг кескин пасайиши кузатилаяпти. Жумладан, фунт стерлинг қиймати тушган, истеъмол харажатлари камайган, нархлар эса, аксинча, ошган.

Халқаро валюта жамғармасининг 2017 йилги рейтингида дастлабки тўрт ўринни АҚШ (19,4 триллион доллар), Хитой (11,9 триллион доллар), Япония (4,9 триллион доллар) ва Германия (3,7 триллион доллар) эгаллаб турибди.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn